Мактабдаги ўртоқларимга бошимдан ўтган воқеалар ҳақидаги гапириб берсам, ишонқирамасдан қарашди


Download 0.59 Mb.
bet26/69
Sana04.02.2023
Hajmi0.59 Mb.
#1163706
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   69
Bog'liq
эртага ўлдиргани бораман

Давоми бор
Аҳрор Шариф таржимаси

Эртага ўлдиргани бораман. 27-қисм


Бир куни кечқурун ташландиқ қишлоқдаги майдонда ўтирганча туганмас саёҳатим ва келажакда мени нима кутаётгани тўғрисида узоқ ўй сурдим. Осмонга қараганимда қуюқ булутлар ойнинг юзини ёпиб қўйишга уринаётганига кўзим тушди. Бироқ булутлар ҳарчанд уринмасин ой қайта-қайта кўриниш бераверар, тун зулматидан ер юзини ёритишга интилаверарди. Менинг ҳаётим ҳам қайсидир маънода ойники билан бир хил эди, менинг руҳимни эзиш мақсадида олдимдан бир қанча қора булутлар чиқиб турса ҳам, доимо олға интилишда давом этардим. Болта ва найзалар билан қуролланган одамларнинг ҳужумидан омон қолганимиздан сўнг Саиду айтиб берган воқеа ёдимга тушди. Жума, Мориба ва Муса биз яшаган шийпонда ухлаб ётишганди. Алҳажи, Канеи, Саиду ва мен эса уйғоқ бўлиб, тун товушини тинглаш билан банд эдик. Бир неча соат ўтганидан сўнг Саиду ўзи номидан бошқа киши гапираётгандек чуқур овозда гапиришни бошлади: «Хавфсиз жой топишимиздан олдин неча маротаба ўлим билан юзма-юз келишимизга тўғри келди?”
У бироз вақт кутиб турди, аммо биздан ҳеч қанақа садо чиқмади. Сўнгра у гапида давом этди:
«Ҳар қачон одамлар бизни ўлдириш илинжида ёнимизга келганида, кўзларимни юмаман ва ўлимни кутиб тураман. Ҳозир тирик эканимга қарамасдан, бир неча бор ўлимга дуч келганим учун-ми, руҳим ўлиб бораётгандек ҳис қиламан. Менимча, тез орада бутунлай ўликка айланиб, сизлар билан фақатгина бўм-бўш танам қолса керак. Бу сизга ҳам сезилади.” Саиду пальма япроғини полга тўсшади. Нафас олиши тезлашди. Кўринишидан яқин орада ухлаб қолаётгандек эди. Навбатма-навбат Канеи ва Алҳажи ҳам ухлаб қолишди. Деворга суялган ёғоч ўриндиққа ўтирганча Саидунинг гапларини эсладим. Кўзимга ёш қуйилиб кела бошлади, пешонам ҳам қизий бошлади. Саиду айтган гапларни чуқурроқ ўйлай бошладим. Аста-секин ўлиб бораётганимга ишонмасликка уриндим, мутлақо хавфсиз ҳаётга эришишимга шубҳа қилмасдим. Қайтариб бўлмайдиган уйқуга чақирадиган, тўзғиган ҳаёлларимни тартибга келтирадиган тонг шабадасини танамда ҳис қилганимдан сўнг аста-секин кўзимга уйқу кела бошлади.
Гарчи саёҳатимиз жуда мураккаб бўлса ҳам, гоҳ-гоҳида бошимиздан кечирган ёқимли воқеалар бизга қисқа вақтга бўлсада шодлик ҳадя этарди. Бир куни тонг саҳарлаб бир қишлоққа кириб борганимизда овга кетишга тараддудланаётган эркакка кўзимиз тушди. У бизни биргаликда ов қилишга таклиф этди. Овни якунлаганимиздан сўнг бир ёши каттароқ одам бизни кўрсатиб, қичқирди: «Биз бугун зиёфат қилмоқчи эдик, ҳой, бегоналар, сизлар ҳам сафимизга қўшилинг!” Бошқа бир одам ҳам қарсак чалганча қишлоққа олиб борадиган сўқмоқ бўйлаб юриб кетди. Биз унинг ортидан юрдик. Улар қўшиқ куйлаб, ов вақтида қўлга тушган ҳайвонлар – жайра ва кийикларни тўрга солиб олға интилишарди.
Қишлоққа кириб боришимиз билан аёллар ва болалар бизни олқишлаганча кутиб олишди. Осмон жуда мусаффо бўлиб, майин эсаётган шамол баданимизни қитиқларди. Баъзи эркаклар ўлжаларни бир нечта хўжаликларга бўлишишди, гўштнинг қолган қисми зиёфат учун таом тайёрлаш мақсадида аёлларга топширилди. Биз ҳам қараб турмасдан, овқат тайёрлаётган аёлларга сув ташиб турдик. Эркакларнинг аксарияти далада ишлаш учун ортга қайтишди.
Мен қишлоқни ёлғиз айланиб юрганимда шийпон ичидаги осма беланчакка кўзим тушиб қолди. Ўйланиб ўтирмай, беланчак устига ётиб олдим. Шу орқали ўйларимни ҳаракатга келтиришга уриндим. Бувимникига ташриф буюрганимда даладаги беланчакка ётганча ухлаган вақтларим ёдимга тушиб кетди. Кўзимни очганимда бувим сочимни силаб ўтирган бўларди. Бувим мени озроқ қитиқлаб, қўлимга бодринг тутқазарди. Жуниор билан жуда кўп беланчак талашганмиз. У ғолиб бўлган пайтларда беланчакка ўтириши билан йиқилиб тушишини кўзлаб атайдан ипларини бўшатиб қўярдим. Бу иш унинг хафсаласини пир қилар, аразлаб, дала томон кетиб қоларди. Бувим менинг найрангларим ҳақида хабар топганида қотиб-қотиб кулар, мени «ўргимчак» деб атаб, жиғимга тегарди. Менде ҳикояларининг аксариятида ўргимчак ўз мақсадига эришиш мақсадида бошқа ҳайвонларга найранг қиладиган мавжудот сифатида тасвирланган, аммо ўргимчак доимо ўзи қазиган чоҳга ўзи тушарди.
Бу нарсалар ҳақида ўйлаётганимда тўсатдан беланчакдан қулаб тушдим. Ўрнимдан туришга эриндим, шу сабабли ерда ётганимча ака-укаларим, ота-онам, бувим ҳақида ўйлашни бошладим. Қанийди, улар ёнимда бўлишса эди…

Download 0.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling