Мактабдаги ўртоқларимга бошимдан ўтган воқеалар ҳақидаги гапириб берсам, ишонқирамасдан қарашди
Download 0.59 Mb.
|
эртага ўлдиргани бораман
Давоми бор
Аҳрор Шариф таржимаси Эртага ўлдиргани бораман. 28-қисм Қўлларимни бошим орқасига қўйганча ерда чўзилиб оилам билан ўтказган дамларимни эсладим, яқинларимнинг юзларини тасаввуримда тиклашга ҳаракат қилдим. Уларнинг юзлари ёдимдан кўтарилгандек туюлди! Улар билан ҳаёлда учрашиш учун ҳам оғриқли хотираларни кўриб чиқиш керак эди. Бувимнинг ажин босган қўллари билан юмшоқ ва охиста силашлари, онамнинг меҳр билан қучоқлашларини соғиндим (онамнинг уйига борганимда бирор нарса ёки кишидан ҳимоя қилмоқчи бўлгандай қаттиқ қучиб қўярди). Отам билан футбол ўйнаганимизда устимдан кулганини, унинг тунда бир коса совуқ сув билан «чўмилтириш» мақсадида ортимдан қувишларини қўмсадим. Доимо мен билан бирга мактабга борадиган акамнинг қўлини яна елкамда ҳис қилгандек бўлдим. Жуниор доимо кўп гапирмаслигим кераклигини, акс ҳолда кейин пушаймон бўлишимни айтиб, ўзича танбеҳ берарди. Укамнинг портрети ҳам кўз олдимда намоён бўлди. Укам билан шу қадар ўхшаш эдикки, кўпчилик иккимизни адаштириб қўярди. Аввалига бу хотираларни эслаш бироз мураккаблик туғдирди, лекин хотиралар ичига шўнғиганимда, кўнглим бузилди, алам суяк-суягимгача ўтиб кетди. Шундан сўнг дарё бўйига бордим, дарёга шўнғидим, сув тубида анча ўтирдим. Бироқ фикрлар мени тарк этмади. Кечқурун ҳамма қишлоққа қайтганида, овқат қишлоқ майдонига олиб келинди ва идиш-товоқларга тақсимланди. Ҳар етти кишига бир лагандан овқат тўғри келди. Овқатдан қишлоқдагилар барабан чалишни бошлаб юборишди, барчамиз қўлларимизни бирлаштириб, ой нури остидаги олов атрофида айланиб, рақсга тушдик. Бир нечта қўшиқдан сўнг юзага келган танаффус пайтида эркаклардан бири ўрнидан турди ва ҳамма рақсдан чарчаганида меҳмонлар (яъни биз) ҳаммага ўз ҳикояларини айтиб беришини таъкидлади. Шундан сўнг қўлларини кўтариб, барабанчиларга давом эттиришга ишора қилди. Ушбу байрамга қараб туриб янги йил шаҳримизда қандай нишонланганини эсладим. Аёллар йил давомида содир бўлган барча нарсалар: миш-миш ва ғийбат, қувонч ва қайғу, жанжал ва ярашув ҳақида қўшиқлар куйлашарди. Қизиқ, улар уруш тугаганидан кейин нима ҳақида куйлашади? Тасаввур қилиш қийин. Қизиқ, нега бу қишлоқ аҳолиси бизга жуда хушмуомала кутиб олди? Аммо мен чуқур ўйлашга эмас, балки содир бўлаётган воқеалардан завқ олишга ҳаракат қилдим. Қишлоқ аҳолиси тун бўйи рақсга тушиб, кейин ухлашга ётишди. Шу сабабли биз мўлжалланганидек ярим тунда эмас, эрта тонгда йўлга чиқишга мажбур бўлдик Бизга бир оз дудланган гўшт, сув ва бақлажон беришди. Қишлоқни тарк этаётганимизда шийпонда ўтирган, тонг қуёшининг оламни қиздиришини кутиб турган кексалар бизни узундан-узун дуо қилишди: — Аждодларнинг руҳлари сиз билан бўлсин, болаларим! Йўлга тушишимиздан сал ўтиб , меҳмондўст қишлоққа сўнгги бора қараш учун ортга қайрилдим. Эрта тонг. Хўроз ҳам яқинда қичқирганди. Қуёш аста-секин кўтарилди, лекин уйлар ва шийпонлар орқасида яширинган соялар аллақачон сўнишни бошлаган эди. Ўтган совуқ кечадан сўнг барабан товуши ҳали ҳам қулоғим остида янграйди. Ҳаммаси яхшидек туюлса ҳам, мен ўзимни бахтли дея ҳис қилмадим. Қишоқдан узоқлашганимиздан сўнг йигитлар қум устида юриб, бир кун олдин кўрган рақсларини такрорлашди. — Қани, қўлингдан келганини кўрсат, — қарсак чалиб, атрофимда айлана бошлашди. Уларнинг гапини икки қилишнинг иложи йўқ эди. Қўлларимизни бир-биримизнинг елкаларимизга қўйганча ўз оғзимиздан чиқараётган мусиқага ўйнай бошладик. Қўлимда бир сумка дудланган гўшт бор эди, мен эса уни бошимга қўйиб ётдим. Тонгни жуда қувноқ қарши олдик, аммо бир мунча вақт ўтгач, ҳамма аста-секин жимиб қолди. Кўринишидан, улар ҳаёт бизга қисқа вақтга бўлсада қувонч ва хотиржамлик ато этишини англашди. Йўлда бир сўз демасдан кетдик. Кун охирида сув заҳирамиз тугаб қолди. Шомга яқин йўлимиздан бошқа қишлоқ чиқиб қолди. Аниқроғи, бу шунчаки қишлоқнинг қиёфаси эди. Қишлоқ биттагина ўртача ҳовли ва ундан деярли бир километр узоқликда жойлашган ошхонадан иборат эди. Бу ердаги идишларни моғор босиб кетганди. Бироз излангач озиқ-овқат омборини излаб топдик. Ҳеч қаернинг ўртасида жойлашган қишлоқ... - Ҳа, бундай қишлоқни исёнчилар эгаллаши осон бўлар эди», деди кулиб Жума. Бирорта одамга дуч келармиз деб ҳовли атрофида айландик. Тозаланган кокослар ерга сочилиб ётганини кўриб бу ерда пальма ёғи ишлаб чиқарилган бўлса керак деган хулосага келдим. Анчадан бери одам чиқмагани яққол билиниб турган қайиқ сув юзасида чайқалиб турарди. Қайиқнинг ичидан ўт ўсиб чиққани вазият жиддийлигидан ишора берарди. Уйга қайтганимиздан сўнг қаерда ухлашимизни ҳал қила бошладик. Мусо бизга ўргимчак Бра ҳақида эртак айтиб беришга қарор қилди. — Ҳожати йўқ! — барчамиз эътироз билдирдик. Бу эртакни ҳаммамиз деярли ёддан билардик. Мусо эса ҳеч нима эшитмагандек гапиришда давом этди. «Бра ўргимчаги эртакларини илгари неча марта эшитган бўлсангиз ҳам, ҳар сафар янги маъно қабул қилаверасиз», деди у. - Онам ҳар қандай ҳикоя тинглашга арзийди деб айтарди. Илтимос, диққат билан эшитинг. Жуда тез айтаман, — Мусо йўталиб олди ва гапиришда давом этди. - Ўргимчак Бра атрофида кўплаб қишлоқлар мавжуд бўлган қишлоқда яшаган. Йиғим-терим тугаганидан сўнг, қишлоқнинг ҳар бир аҳолиси катта зиёфатга йиғилади. Улар дала мавсуми тугашини шундай нишонлашади. Шароб сув каби оқади, дастурхон турли неъматлар билан тўлдирилади, одамлар тўйиб кетганидан ошқозонлари гапириб юборади. - Бу нима деганинг? — Мусонинг машҳур эртакка ўзи томонидан қўшилган кутилмаган тафсилотидан ҳайратда қолдик. - Ҳикоячи сифатида мен сизларга ушбу воқеаларнинг ўз версиямда таклиф қилишга ҳақлиман. Энди сизнинг навбатингиз. Мусо ўрнидан турди. Биз унга диққат билан қараб туриб таниш воқеага яна қандай тафсилотлар қўшишини завқ-шавқ билан кутдик. Download 0.59 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling