Мактабдаги ўртоқларимга бошимдан ўтган воқеалар ҳақидаги гапириб берсам, ишонқирамасдан қарашди


Download 0.59 Mb.
bet28/69
Sana04.02.2023
Hajmi0.59 Mb.
#1163706
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   69
Bog'liq
эртага ўлдиргани бораман

Давоми бор
Аҳрор Шариф таржимаси
Эртага ўлдиргани бораман. 29-қисм
Мусо жойлашиб ўтириб олиб, сўзида давом этди:
«Ҳар бир қишлоқнинг ўзига хос таоми мавжуд. Бра Спайдернинг қишлоғи пальма ёғи қўшилган шўрваси билан машҳур эди. Бай-бай-бай! Қўшни қишлоқларда эса кассава барги, гўшт, картошкани қўшиб тайёрланган таом кўп истеъмол қилинарди. Ушбу жойларда яшовчи ҳар бир одам ҳар қайси қишлоқда уюштирилаётган зиёфатга келиши мумкин эди. Аммо Бра Спайдер беш бармоғини оғзига тиқди – ҳар бир зиёфатда қатнашишни истади. Ўз орзусини амалга ошириш учун унга айёр режа керак эди. Бра Спайдер байрамдан бир неча ой олдин арқон парчаларини йиғиб, бир-бирига улашни бошлади. Қабиладошлари асосий майдонга ўтин ташиб келтириш, гуруч ғамлаш, дарахт танасини пўстлоғидан тозалаш ишлари билан банд бўлиб юрганида Бра ўз шийпонида арқонлар узунлигини ўлчаб ўтирди. Одамлар овга кетганида яқин атрофдаги қишлоқларга борадиган йўллар бўйлаб арқонларни ётқизиб чиқди. Арқон учларини оқсоқолларга бериб, уларни қишлоқ марказидаги дарахтга боғлашни илтимос қилди. «Овқат тайёр бўлгач, одамларга арқонни тортиб олишларини айтинг», деди илтимос оҳангида барча оқсоқолларга. Спайдер байрам олдидан бир ҳафта ҳеч нима емади. Шу орқали бўлажак байрамга тайёрланди. Ниҳоят, узоқ кутилган кун ҳам келди. Бра Спайдер шийпонда ўтирволиб, барча арқонларни қорнига боғлади. Дудланган гўшт, қуритилган балиқ, пишириқлар ва пиво ҳидлари томоғини қитиқлади, оғзидан сўлаги оқиб қолди.
Афсуски, барча қишлоқлардаги байрам деярли бир вақтда бошланди ва барча оқсоқоллар арқонларнинг учларини тортиб олишни буюришди. Бир неча томондан тортилаётган арқон Спайдерга азоб берди. Аввалига у бақириб, ҳаммани ёрдамга чақирди. Аммо барабанларнинг гумбурлаши ва куй-қўшиқлар унинг овозини эшиттирмади. Қишлоқдошлари дастурхон атрофида тўпланишгани, овқатлангандан сўнг бармоқларини ялаб қўйгани, товуқ, эчки ва кийик суякларини мазза қилиб чайнаётганини кўрган Спайдернинг хўрлиги келди. У ҳар сафар ҳалос бўлиш мақсадида арқонни тортганида бошқа томондан тортишиш янада кучайди: одамлар буни тайёр турганлик сигнали дея қабул қилишди. Кун охирида бир ёш болакай бахтиқаро Брани пайқаб қолди. Болакай катталарни чақирди, улар эса арқонларни кесишди. Спайдер бўғиқ овозда овқат олиб келишларини сўради, аммо ҳеч вақо қолмаганди. Ҳамма жойда байрам якунига етганди. Бра оч қолди. Эртагимиз ҳам шу билан якунланди».
Эртак якунланиши билан Алҳажи бошини чайқаганча деди: «Эртакингиздан сўнг қорним очганини ҳис қилдим Тўғри, ажойиб ҳикоя. Мен ҳикоянинг бу версияси ҳақида ҳеч қачон эшитмаганман.”
Бу гап Муса ҳикоя тавсилотларини ўзгартириб юборгани учун киноя сифатида айтилган эди. Барчамиз кулиб юбордик
Бу пайтга келиб қишлоқда тун ўз ҳукмронлигини аллақачон ўтказиб бўлганди. Осмон қоп-қора кўринишга келиб қолган. Қолган овқат ва сувни бошимиз тепасига қўйиб, ухлашга тайёрландик. Туни билан ухлаб ётган дўстларим тепасида ўтириб чиқдим, тонг отишидан бироз олдин кўзим илашди. Бедор ҳолимда кечқурун гулҳан атрофида бувим билан ўтирганимни эсладим. Бувим битта гапни такрорлашни хуш кўрарди:
- Сен жуда тез катта бўляпсан! Кечагина исмингни қўйиш маросимини ўтказган эдик.
Бувимнинг нур ёғилиб турган юзини кўз олдимга келтирдим. Бир неча маротаба бувим айтган исм қўйиш маросими ҳақидаги ҳикояни эшитганман. Кейинчалик ўзим ҳам бундай маросимларнинг гувоҳига айланган бўлсам ҳам, бувимнинг айтганлари ҳалигача ёдимда.
Барча қўшнилар бизникида йиғилишган. Кўпчилик томонидан тайёрланган таомлардан ажойиб мўл-кўлчилик юзага келган. Эрта тонгда эркаклар қўй сўйиб, терилаб, гўштни қишлоқдаги энг пазанда аёлларга тарқатишди. Пазанда аёллардан бор маҳоратларини ишга солиш сўралди. Эркаклар эса ҳовлида баланд овозда гаплашиб, ҳангома қилиб ўтиришмоқда. Ёш болалар гоҳида катталарнинг суҳбатларини тинглаб, гоҳида товуқларнинг патина юлиш, ўтин майдалаш каби уй ишларида ёрдам бериб юришибди.
Яқин атрофдаги пахсадан қурилган ошхоналарда товончада гуруч майдалаётган аёллар қўшиқ куйлаб ўтиришибди. Баъзан ўғир дастасини баландга улоқтириб қўйишади. Кекса ва тажрибали пазанда бошқалардан маҳоратлироқ чиқди — даста парвоз қилаётганда нафақат қўллари билан қарсак чалишни, балки қўшиқ мазмунига мос мураккаб имо-ишоралар билан қисқа «рақс» ижро этишни ҳам эплади.
Эрталаб соат тўққизда овқат тайёр бўлди. Меҳмонлар ва мезбонлар энг яхши либосларини кийиб олишди. Пахтали юбкалар, гулли кўйлаклар, ёрқин нақшлар билан ишланган либослар аёллар чиройига чирой қўшиб турибди. Белларида бежирим белбоғ. Бошда эса жозибага жозиба қўшиб турувчи шарф. Ҳамма ўз кайфиятини кўтарганча одатда тушгача давом этадиган маросим бошланишини кутмоқда… 

Download 0.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling