Мактабдаги ўртоқларимга бошимдан ўтган воқеалар ҳақидаги гапириб берсам, ишонқирамасдан қарашди
Download 0.59 Mb.
|
эртага ўлдиргани бораман
Давоми бор
Аҳрор Шариф таржимаси Эртага ўлдиргани бораман. 32-қисм Бир куни кундузи ташландиқ қишлоқдан емиш излаётганимизда осмондан қарға пастга қулади. Қуш тирик бўлсада, учишга яроқсиз ҳолга келганди. Қарға гўштини ейиш ножоиз эканини билсакда, қорнимиз оч бўлгани учун бизга ҳаммаси барибир эди. Қушнинг патларини юлганимиздан сўнг Мориба қайси кун эканини сўраб қолди. Ҳамманинг мияси ўйлашни бошлади, ҳаётимиз бир текис давом этиб келган сўнгги кунни эслашга ҳаракат қилдик. Жимжитликни Канеи бузиб юборди. - Бугун байрам экан, — кулди у. – Бугунни хоҳлаган номад атайверинг. - Бугун шунчаки оддий кунга ўхшамаяпти, нимадир ғалати. Негадир кўнғлим ғаш, — гапга аралашди Мусо. – Балки қарға гўштини емасмиз? - Майли, агар қарғанинг пастга қулаши яхшилик аломати бўлмаса ҳам, мен ҳеч нимадан қўрқмайман. Шунинг учун қарға гўштини еявераман. Бундан баттар дахшатли воқеаларни бошдан кечирдил. Бу нима бўлибди? Шунинг учун бемалол овқатланаверинглар, — деди Канеи тўнғиллаб. Канеи қарғанинг патларини юлиб бўлганидан сўнг атрофга сукунат чўкди. Шабада ҳам, булутлар ҳам ҳаракатланмай қўйди, дарахт новдалари ҳам қимирламай қўйди, табиат бошидан кечираётган дахшатларини ҳазм қила олмагандай сукутга чўмиб қолди. Баъзида тун бизга гапираётгандек туюлар, қулоқларимиз туннинг тилини тушунмаслиги бизга панд берарди. Қарға гўштини еб тугатганимиздан сўнг тун жуда қоронғулашди. Осмонда ҳеч бир юлдуз кўринмас, олға юрганимиз сари қоронғулик қуюқлашиб кетаётгандек туюларди. Зич ўрмон сўқмоғидан кетмаётган бўлсакда, бир биримизни деярли кўра олмасдик. Бир-биримизнинг қўлларимиздан ушлаб олдик. Ҳарчанд хоҳласак ҳам тунда бирор жойда тўхташнинг иложи йўқ эди. Бир неча соатлик юришдан сўнг шох-шаббалардан тайёрланган кўприкка дуч келдик. Дарё суви худди ухлаб қолгандек жуда сокин оқарди. Кўприкка оёғимизни қўйишимиз билан биз томонга қараб келаётган қадам товушлари қулоғимизга чалинди. Тағин қўлларимизни ушлаб олиб, яқин атрофдаги буталар орқасига яшириндик. Улар уч киши эди. Эгнида оқ футболка. Иккисининг бўйи тенг бўлса, учинчиси бироз калтароқ. Қўлларида қанақадир мато. Кўприкни кесиб ўтишганидан сўнг ниманидир хитлагандек биз яшириниб ётган буталар олдида тўхтаб қолишди. Бир-бирига нималардир деб ғўлдирашди. Кимдир бурунларини беркитиб қўйганидек овозлари асалариникига ўхшаб чиқар, шу сабаб улар нима тўғрида гаплашаётганини эшитишнинг деярли иложи йўқ эди. Суҳбат тугагач иккита новча шерик калтароғини тортишни бошлашди. Биттаси ҳозиргина биз бормоқчи бўлган йўл бўйлаб юриш кераклигини айтар, қолганлари эса қарама-қарши йўналишга қараб юришни давом эттиришни талаб қиларди. Уларнинг жанжали юрагимнинг тез уришига сабаб бўлди, атроф қоронғу бўлсада уларнинг юзини таниб олишга қаттиқ уриндим. Бирор дақиқадан сўнг улар биз келган йўл бўйлаб юришга келишиб олишди. Буталар ортидан чиқишимиз учун бир неча дақиқа керак бўлди. Ҳаммамизнинг чуқур-чуқур нафас олдик, бир-биримизга бирор сўз демадик. Кане пичирлаб исмларимиз билан чақиришни бошлади. Саидунинг исми чақирилганида ҳеч қанақа жавоб келмади. Биз уни буталар орасидан изладик. Бироздан сўнг қимирламасдан ётган Саидуга дуч келдик. Уни қаттиқ силкитдик, қулоғи тагидан исмини айтиб бақирдик, аммо ундан бирор садо чиқмади. Алҳажи ва Жума йиғлашни бошлади. Канеи ва мен Саидуни сўқмоққа олиб чиқдик ва ёнида ўтирдик. У шунчаки ерда чўзилиб ётарди. Тунни сукут билан ўтказаётганимиз сабаб қўлим назоратсиз равишда қалтирашни бошлади. Нима қилишимиз ҳақида узоқ ўйлаганимдан бошим оғирлашиб қолди. Шунда кимдир пичирлаб қолди: «Ўша қарғанинг гўштини емайлик дегандим-а…” Ҳамроҳларимнинг баъзилари кўзига ёш олди, аммо менинг туким қилт этмади. Нимадир қидирганга ўхшаб тунги осмонга тикилиб ўтирдим. Тун ва кун ўртасида айтарли фарқ сезмасдим. Зулмат секинлик билан ўз ўрнини ёруғликка бўшатиб берди, қуёш нурлари йўлимизни ёрита бошлади. Ҳаммамиз сўқмоқ ўртасида ўтирган эдик Саиду ҳали ҳам жим эди. Пешонасидан резадек тер оқар, оғзи ҳам сезиларли даражада очилиб қолганди. Нафас олаётганини текшириш мақсадида бармоғимни бурни устига қўйиб кўрдим. Қўлимни олишим билан болалар янгилик айтишимни кутгандек менга қўрқув билан қарашди, ўринларидан туришди. - Тушунмай қолдим, — тан олиб қўя қолдим. Ҳамма болалар бошларини чангаллаб қолишди. Эшитишни хоҳламаган, лекин муқаррар бўлган янгиликни эшитишга тайёр турганликларини юзлари айтиб турарди. - Энди нима қиламиз? — Мориба сўради. - Биз уни шу ерда қолдириб кета олмаймиз, — Муса суҳбатга аралашди. - Узоқ бўлса ҳам, уни энг яқин қишлоққача кўтариб борамиз, — Канеи секин овозда. – Кўтаришга кўмаклашинг. Саидуни ўрнидан турғаздик, Канеи уни орқасида кўтариб кўприкдан ўтказиб қўйди. Кўприкни кесиб ўтганимиздан сўнг Канеи йўталиб қўйди. Канеи уни ерга ётқизди, ҳаммамиз атрофида парвона бўлдик. Саиду бир неча дақиқа давомида қайт қилди, оғзини чайганидан сўнг эса хорғин овозда деди: - Ўтган кеча кўзимга арвоҳ кўринди. Аниқ. Ҳаммамиз унинг фикрини маъқулладик. - Улар гапиришни бошлаши билан хотирамни йўқотган бўлишим мумкин. Саиду ўрнидан туришга ҳаракат қилди, ҳаммамиз унга баҳолиқудрат ёрдам бердик. - Мен яхшиман. Йўлимизда давом этишимиз мумкин - Сен нариги дунёдан бошқа одам сийратида қайтдинг, — Мусо қувноқ оҳангда. Ҳаммамиз кулиб юбордик. Қўлларим яна қалтирай бошлади, бу сафар нега қалтираётганини ҳеч тушуна олмадим. Ёқимли шабаданинг баданимизга урилишидан завқланганча Саидудан навбатдаги қишлоққача эсон-омон етиб олишга имконияти етиш-етмаслигини сўраб бордик. Download 0.59 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling