Мактабдаги ўртоқларимга бошимдан ўтган воқеалар ҳақидаги гапириб берсам, ишонқирамасдан қарашди


Download 0.59 Mb.
bet32/69
Sana04.02.2023
Hajmi0.59 Mb.
#1163706
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   69
Bog'liq
эртага ўлдиргани бораман

Давоми бор
Аҳрор Шариф таржимаси

Эртага ўлдиргани бораман. 33-қисм


Одам гавжум қишлоққа қоқ пешинда кириб келдик. Уруш ўртасида бунақанги шовқин-сурон кўтарилаётган қишлоқни кўриб бироз ҳайратландик. Ўйлаб қарасак, бу ер шу пайтгача кўрган қишлоқларимиз ичида энг каттаси экан. Қишлоқ бизга бозорни эслатиб юборди. Одамлар қўшиқ айтиб, рақс ҳиром этишар, болалар ҳам бемалол шаталоқ отиб атрофда югуриб юрар, пальма ёғига тўйинган кассава баргларидан тайёрланаётган овқат ҳиди димоқни қитиқларди.
Бир оз ўтириб, оёқ чигалини ёзиш мақсадида бўш жой қидираётганимизда таниш чеҳраларга дуч келдик. Одамлар иккиланиб бизга қўл силкишди. Манго дарахти остида ётган кундага кўзимиз тушиши билан ўтиришга шошилдик. Юзи бизга таниш бўлмаган бир аёл қаердандир пайдо бўлиб, рўпарамизда ўтириб олди.
- Сени, танийман, — ишонч билан деди аёл мени кўрсатиб.
Унинг юзини эслай олмадим. Аммо у мени ва бутун оиламни танишини билдириб ўтди. Аёлнинг айтишича, Жуниор бир неча ҳафта олдин қишлоққа мени излаб келган, хатто кейинги қишлоқда ота-онам, кичик укамни билан ҳам кўришган экан. У бизга йўналишни кўрсатди ва сўзини қуйидаги гап билан якунлаб қўйди:
- Ўша қишлоқда МаТру ёнг ва Сиерра Рутил мина ҳудудидан келган жуда кўп одамлар истиқомат қилишмоқда. Ҳар бирингиз у ердан оилангизни топишингиз, ҳеч бўлмаса яқинларингиз тақдири не кечганидан хабардор бўлишингиз мумкин.
Сўнг у ёнимиздан туриб кетди ва чап томонимизда янграётган шўх қўшиққа рақсга тушишга киришиб кетди. Барчамиз кулиб юбордик. Ҳозироқ кетишни хоҳлаётган бўлсакда, шу ерда тунаб қолишга қарор қилдик. Шунингдек, ўзини яхши эканини бот-бот такрорлаётган бўлсада, Саиду ҳам бироз ўзига келиб олиши зарур эди. Ота-онам ва ака-укам бир-бирини топганидан жуда хурсанд бўлдим. Эҳтимол ота-онам ярашиб олгандир?
Чўмилиб олиш учун дарё томон йўналдик, сув ичида бекинмачоқ ҳам ўйнашга вақтимиз бўлди. Жуда бахтиёр эдил.
Ярим кечаси бир коса гуруч ва кассава баргларини ўғирлаб, қишлоқ четидаги кофе дарахти тагида ўтириб паққос туширдик. Овқатланганимиздан сўнг косани ювиб, жойига қайтариб қўйдик. Ухлашга ётадиган жойнинг ўзи йўқ бўлгани боис ҳамма ин-инига кириб кетганидан сўнг бир ҳовлининг шийпонида тунаб қоладиган бўлдил.
Шу кеча туни билан ухлай олмадим. Бир тарафда дўстларимнинг ҳуррак отиши, бир тарафда қўлимнинг қалтираши ухлашимга тўсқинлик қилди. Нимадир ёмонлик бўлишини сезган кўнглим бироз ғашланди. Итларнинг увиллаб, ўзини уёқдан буёққа уриши ваҳимамга ваҳима қўшди. 
Алҳажи ҳам уйғониб кетди ва ёнимга ўтирди:
- Жин урсин, итлар уйғотиб юборишди.
- Мен эса анча вақтдан бери ухлай олмаяпман.
- Балки яқин орада оилангдагиларни кўришингни билганинг учун ҳаяжонланаётгандирсан? Менда ҳам шунақа ҳиссиёт ўтяпти.
Алҳажи ўрнидан турди. – Итларнинг увиллаётгани сенга ғалати туюлмаяптими?
Бир ит биз ётган шийпон томон яқинлашиб, янада кучлироқ увиллашни бошлади. Бироздан сўнг шериклари ҳам етиб келиб, унга қўшилди. Уларнинг увиллаши юрагимни увиштириб юборди.
- Улар худди одамдек ҳуришмоқда, — деб қўйдим.
- Мен ҳам шундай деб ўйлаяпман, — фикримни тасдиқлади Алҳажи. – Менимча итлар биз кўрмаган ниманидир кўришмоқда. Нимадир хато бўлса керак.
Иккаламиз ҳам жим қолиб, осмонга тикилиб қолдик. Итлар туни билан увиллаб чиқишди. Кун ёришиб кетганида ҳам орасидан биттаси увиллашдан тўхтамаганди. Аста-секин қишлоқ одамлари уйғонишни бошлашди, шу боис биз шийпондан туёғимизни шиқиллатишимиз керак эди. Алҳажи ва мен дўстларимизни уйғотдик. Саидуга навбат келганида яна хушсиз эканлиги маълум бўлди.
- Тур ўрнингдан, кетишимиз керак, — деди Алҳажи ҳадик билан.
Биз ухлаган шийпон ташқарисида одамлар овози эшитила бошлагач Алҳажининг ҳавотири янада ошди.
- Саиду, Саиду, — деди Канеи ранги оқариб кетган дўстимизнинг юзига шапалоқ уриб. – Эҳтимол у яна ўзини йўқотиб қўйгандир?
Ёнимизга бир одам кириб келди ва биз билан саломлашди. Юзида табассуми билан шийпонга кириб келган бу амаки кеча кечқурун қилган ишларимизнинг барчасидан хабардор эканини айтиб ўтди.
- Эҳтимол уни кўтариб олиш керакдир?
Нотаниш киши сумкасидан сув чиқариб Саидунинг юзига сепди.
Чалқанчасига ётиб олган ва юзи чангдан бироз кирланган Саиду ҳеч қимир этмасди. Рангсиз ёноқлари осилиб қолганини кўриб бироз қўрқиб кетдим. Нотаниш киши унинг танасини ўгириб, бармоқ уришини текширди. Саидунинг пешонаси тиришиб, ундан тўхтовсиз тер оқарди. Оғзи каттакон очиқ бўлган дўстимизнинг кўз ёшлари кўз соққасидан ёноққа тушгунгача қотиб қолганди.
- Бу қишлоқдан у-бу кимни танийсизларми? – нотаниш киши бизга юзланди.
Ҳаммамиз йўқ ишорасини қилиб, бошимизни чайқадик. Нотаниш киши чуқур нафас олди, сумкасини ерга қўйди ва ҳар икки қўлини бошига қўйди.
- Қайси бирингиз энг каттасисиз?, — дедию беиҳтиёр Алҳажига қаради.
Канеи қўлини кўтарди. Улар шийпон ташқарисига чиқиб кетишди ва нотаниш киши Саидунинг қулоғига нималардир деб шивирлади. Канеи нотаниш кишининг елкасига бошини қўйиб йиғлашни бошлади. Саиду орамизни тарк этганини ич-ичимдан ҳис қилдим. Ҳамма уввос солиб йиғлашни бошлади, бироқ менинг кўзимга бир томчи ҳам ёш келмади. Бошим айланди, кўзим намланди. Қўлларим тағин қалтирашни бошлади. Қорнимда оғриқ сезилди, юрагим жуда-жуда секин уришни бошлади. Нотаниш киши ва Канеи ўзлари билан тобут кўтарган икки кишини ҳам бошлаб киришди. Улар Саидунинг жасадини тобутга солишди ва бизларни ортларидан юришга ундашди
Саидунинг жасади ювилди ва ўша куннинг ўзидаёқ дафн маросимига тайёрланди. Оппоқ кафан кийинган дўстимни ёғоч отда кўриш ортидан келган изтироб ҳақида гапиришимга ҳожат бўлмаса керак.
- Унинг оила аъзоларидан у-бу ким борми? – бўйи новчароқ, ориқроқ ва мускулли киши бизга юзланди.
У қишлоқдаги дафн маросимлари учун масъул киши экан. Биз йўқ дея бошимизни силкитдик. Йўқ деб ўз дўстимиз, ҳамроҳимиз ҳисобланган Саидуни рад қилдикмикан деб ўйлаб қолдик. Ахир у билан бир оила бўлиб қолмаганмидик? Аммо маросим ўтказувчи ҳақиқий оила аъзосини сўраган эдида
- Унинг оила аъзолари орамизда борми деб сўраяпман, — тағин савол берилди.
- Бор.
Канеи секин қўлини кўтарди. 

Download 0.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling