Мактабдаги ўртоқларимга бошимдан ўтган воқеалар ҳақидаги гапириб берсам, ишонқирамасдан қарашди
Download 0.59 Mb.
|
эртага ўлдиргани бораман
Давоми бор
Аҳрор Шариф таржимаси Эртага ўлдиргани бораман. 34-қисм Канеини чақирган одам тобутнинг нариги тарафида турди. Улар нималардир ҳақида гаплаша бошлашди. Мен нотаниш кишининг қўлларининг қимирлаши ва юзидаги мимика орқали улар нима ҳақида гаплашаётганини аниқлашга уриндим. Унинг чап қўли Канеининг елкасида эди. Канеининг лаблари титраётгани яққол билиниб турар, ўртадаги суҳбат якунлангунча бош қимирлатишдан нарига ўтмасди. Канеи ёнимизга қайтиб келди ва дафн маросими учун махсус келтирилган стуллардан бирига ўтирди. Дафн маросимида бизнинг гуруҳдан ҳамма, шунингдек Саиду омонатини топширган шийпоннинг эгаси қатнашди. Қишлоқдаги қолган одамлар ўз шийпонларида жимгина ўтиришди. Биз қишлоқ оралаб қабристон томон кетаётганимизда одамлар ўрнидан қўзғала бошлади. Саиду орамизни тарк этганига ишонгим келмасди. У шунчаки хушини йўқотган, яқин орада уйғониб қолади деган фикр миямга ўрнашиб қолди. Кафанланаётганида ҳам, қабрга қўйилаётганида ҳам, гўрковлар қабрга тупроқ тортаётганида ҳам кўзини очишини интиқлик билан кутдим. Ундан қолган ягона ёдгорлик эсда қоларли хотиралар бўлди. Томоғимдаги безлар сиқишни бошлади, нафас олишим қийинлашиб қолди, шу сабабли оғзимни очишимга тўғри келди. Сал олдинроқ орамизда Саидунинг оила аъзоси бор-йўқлигини билишга қизиққан киши қуръон тиловат қилишни бошлади. Кўз ёшларим дарё бўлиб оқди, ерга тўкилиб тупроқ билан қоришиб кетди. Саидуникўтариб келган киши қабр устига тош қўйди. Дафн маросимидан сўнг ҳам қабристонда қолдик. Ҳамма ерни дўнгликлар босиб кетганди. Жуда камчилик қабрларнинг ёзуви мавжуд бўлиб, аксарият қабрларда ким ётгани номаълум эди. Саиду ҳам улар сафига қўшилди. Худди у-бу кимни кутгандек бир неча соат давомида қабристонда қолдик. Аммо жуда ёш бўлганимиз боис (биздан уч ёш катта Канеини ҳисобга олмаганда ҳаммамиз 13 ёшдамиз) юрагимизга ғулғула тушишни бошлади. Нима ҳис қилаётганимни ўзим ҳам тушунмасдим. Тушунарсиз карахтлик миямни ишлашига тўсқинлик қилар, бир томондан қорним ҳам таранглашиб азоб берарди. Тун эшик қоқиши арафасида қабристонни тарк этдик. Қишлоқ сув қуйгандек жим-жит эди. Қишлоққа биринчи кириб келганимизда йўлимизда дуч келган кунда устида тағин чўккаладик. Ҳеч биримизнинг миямизда шийпонда тунаб қолиш режаси йўқ эди. Канеи бу қишлоқнинг одатига кўра ўлик бир кеча сақланиб турилмаслигини, шунингдек, Саидунинг қай тарзда дафн этилганини ҳикоя қилиб берди. Ёки уни олиб кетишимиз, ёки қишлоқдаги қонун-қоидаларга бўйсунишимиз зарур эди. Унинг гаплари эътиборсиз қолди. У ҳам гапиришдан тўхтади. Итлар увиллай бошлади. Мияларимиз эговланиб кетди. Қишлоқни кезиб чиқдик. Кўпчилик одамлар ухламаётган эди: итлар бироз тинчиб, пинакка кетишганида одамларнинг пичир-пичирлари жимжитликни бузаётган эди. Йўлда кетар эканман бир неча кун олдин Саиду менга «кундан-кунга тана аъзолари навбат билан ўлиб бораётгани» ҳақида айтган гапи ёдимга тушди. Эҳтимол, унинг жони болта ва найзалар билан қуролланган одамларнинг тажовуз қилгани ортидан чиқарган сўлғин товуши билан биргаликда чиқиб кетгандир? Қўлларим ва оёқларим тағин қалтиради, туни билан қалтироқ танамни тарк этмади. Миямга яна бир ўй ўрнашиб қолди: эҳтимол яна бир тун ўтганидан сўнг бирорта дўстимни уйғотмоқчи бўлганимда Саидудек жавоб бермасачи? Тонг отиши билан Канеи бошқа қишлоқ сари йўналишимиз кераклигини айтиб қолди. Кучукларнинг «концерт»ини тинглашга ортиқ тоқати йўқлигини, кўппакларнинг овози юрагига ғулғула тушираётганини қўшимча қилди. Ўша куни эрталаб Саидуни дафн этишда кўрсатган кўмаги учун нотаниш кишига миннатдорчилик билдирдик. «Сиз ҳар доим дўстингизнинг қаерга қўйилганини биласиз», — деди нотаниш киши далда оҳангида. Мен бош ирғаб розилик ишорасини берган бўлсамда, бу қишлоққа яна қайтиб келишни кутгандан кўра хўроздан тухум кутган фойдалироқ эканини яхши билардим. Эртанги кунимизни режалаштира олмаймизку! Ягона мақсадимиз қандай қилиб бўлсада тирик қолиш. Қишлоқни тарк этишимиз олдидан қишлоқ ахолиси бизни кузатиб қўйиш учун бир чизиқда тизилишди. Бу менга қишлоқ бўйлаб Саидунинг танасини кўтариб кетаётганимизни эслатиб юборди. Сесканиб кетдим. Шаҳар чеккасидаги қабристон олдидан ўтиб, оилаларимиз билан бирлашиш умиди сари етаклайдиган сўқмоқ томон қайрилдик. Атрофни қуёш қиздирар, билинар-билинмас шабада эсар, атрофни синчиклаб кузатган одам майин шамол дарахтларни оҳиста силкитаётганини пайқаб қоларди. Кимдир орқамдан қаттиқ пуфлагандек бўйним орқасида совуқлик сездим. Орқага қараб қишлоқдан кўтарилаётган тутунни кузатдим. Тутуннинг ҳавода аста-секин йўқолиб кетишидан кўз узмадим. Биз у ерга дўстимизни қўйиб қайтдик. Бувим бўлганида қуйидаги гапни айтарди: «Унинг ер юзидаги вақтинчалик саёҳати ўз ниҳоясига етди.» Биз эса саёҳатни давом эттирмоқдамиз. Йўлга тушишимиз билан ҳаммамиз бирваракайига йиғлаб юбордик. Атрофдан хўрозларнинг қичқириғи эшитилди, бироз ўтиб атроф сув қуйгандек жимжит бўлиб қолди. Айни шу жимжитлик бизга савол берарди: «Орамизни тарк этиш навбати кимники?» Нигоҳларимиз тўқнашганида кўзларимиз шу саволни айтиб турганини уқиб олиш қийин эмасди. Бир кунда имкон қадар кўпроқ масофа босиб ўтиш учун тезроқ юриш лозим. Номини тилга олишга қўрқаётганимиз – тун ҳаёт саҳифаларимизни қай даражада ўзгартириб юбориши номаълум эди… Download 0.59 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling