Мактабдаги ўртоқларимга бошимдан ўтган воқеалар ҳақидаги гапириб берсам, ишонқирамасдан қарашди
Download 0.59 Mb.
|
эртага ўлдиргани бораман
Давоми бор
Аҳрор Шариф таржимаси Эртага ўлдиргани бораман. 36-қисм - Сени жуда ғамгин ҳолатда кўряпман. Болалигингда пешонанг доимо ярақлаб турарди. Ота-онанг билан биргаликда бу ажойибот ҳақида ўйлаб ўйимизга ета олмасдик. Ҳар доим бахтли бўлганинг учун шунақа бўлган деб ҳисобладик. Онанг хатто ухлаганингда ҳам жилмайиб туришинг ҳақида атган. Аммо ташвишланганингда ва жаҳлинг чиққанида пешонанг янада чарақлаб турганига гувоҳ бўляпман. Пешонанг тўғрисида бошқа ҳеч қанақа таҳминим мавжуд эмас, бу сенинг ҳарактеринг билан боғлиқ бўлса керак. Ҳозир ҳам пешонангдан ёрқин нур таралмоқда.» У менга разм солганча бироз муддат туриб қолди. Сўнг мендан узоқлашиб ҳамроҳларимга қандай қилиб қўлда банан териш ҳамда терилган бананларни бошда ва елкада кўтариш тўғрисида кўрсатма берди: «Шунда меваларнинг ярмии эзилиб қолмайди» Мен ҳам бироз банан териб олдим ва Гасемунинг сув идиши, ҳанжари ва терган бананини тартиб билан кўтараётганига тикилиб қолдим. - Буни қандай қилдинг… гапим оғзимда қолди, у гапимни бўлиб қўйди. - Ота-онанг ва ака-укаларинг сени кўришганидан шодланишади. Улар ҳар доим сен ҳақингда гапиришади, сенинг ҳавфсизлигинг йўлида дуо қилишади. Онанг ҳар куни йиғлайди, худога нола қилади, аждодларидан сени қайтаришини сўрайди. Аканг сени қидириш учун чиқиб кетди, бироқ бир неча ҳафта тентираб ортга қайтди. У қайтганида юзини ғам қоплаганди. Ўйлайманки, у сени йўқотгани учун ўзини айблаган. У менга гапирар экан менинг қўлларим шалвираб қолди. У йўлида давом этди, мен ҳам бананларимни териб олиб ортидан эргашдим: - Улар албатта сени кўрганларидан хурсанд бўлишади. Газену қаршимдан сокин қадам ташлаб юриб кетди. Нафас олишим тезлашди, оғзимдан товуш чиқиши қийинлашиб қолди. Қўлимдагиларни ташлаб юбориб имкон борича тезроқ қишлоққа етишни хоҳлар эдим. Кўз қовоқларим учди, худди шамол миямнинг ичига кириб чиқаётгандек ҳис қилдим ўзимни. Гангиб қолдим. Ҳаяжон ва ҳафагарчилик сабабли-ми, яна бироз кутсам юрагим ёрилиб кетадигандек туюлди, аммо бироқ жуда тор сўқмоқдан тез манзилга етиб боришнинг имкони йўқ эди. Бироз вақт ўтиб дарё бўйига етиб келдик, бундан жуда бахтиёр бўлдим, чунки манзилга етиб келдик деб ўйлагандим. Бироқ чучварани хом санаган эканман. - Тепаликни кесиб ўтсак, қишлоққа етамиз, — Гасему хитоб қилди. Ҳар икки томони қоятошлар билан ўралган, йўл қурувчилар баъзи жойларини қолдириб кетган сўқмоқли тепалик жуда узун эди. Ғадир будур йўллар орқали тепаликка кўтарилдик, энг тепага чиққанимизда бироз дам олдик. Дам олишга тўхтаганимиздан бироз ранжидим, гуруҳдан ажралиб, улкан қоятош устига ўтирдим. Кўзларим қалин ўрмонга уланиб кетган лойли сўқмоққа тушди, сўқмоқдан бироз пастроқда қишлоқдаги уйларнинг тунука томлари кўзимга тушди. Юрагимнинг бир парчаси қишлоққа аллақачон кириб борган, қолган қисми эса тепаликда сабрсизлик билан кутарди. Гасему сув идишини олиб бизга имо қилди, мен эса ичмаслигимни айтдим. Дам олиш якунлангач бананларни қўлимга олиб йўлимизда давом этдик. Мен ҳаммадан олдин йўлга отландим, ахир биринчи бўлиб етиб боришим керак эдида! Тепаликдан тушар эканман қулоғимга ўқ овозлари эшитилди. Кучуклар ҳураётган эди. Одамлар бақир-чақир қилиб, йиғлаётган эди. Бананларни ерга ташлаб, очиқ тепаликдан тезроқ бекиниш мақсадида оёғимизни қўлга олиб югурдик. Қишлоқдан қуюқ тутун кўтарила бошлади. Олов учқунлари ҳавода сакраб, рақсга тушди. Яқин атрофдаги буталар орасига беркиндик, эркакларнинг чинқиришлари, аёллар ва болаларнинг нолишларини эшитиб, ўқ товушларини тинглаб, тишимизни тишимизга қўйиб ўтирдик. Ўқ овозлари бироздан сўнг тинди, атроф сув қуйгандек жим-жит бўлиб қолди. Гасемуга қишлоққа бормоқчи эканлигимни айтдим. У мени ушлаб қолмоқчи бўлди,бироқ мен уни итариб юбориб, бор тезлигим билан қишлоқ томон чопдим. Оёқларимни ҳис қилмай қўйгандим. Кўзланган манзилга етиб борганимда қишлоқ бутунлай олов остида қолган, ўқлар эрта баҳордаги дарахт гуллари тўкилганидек ерни қоплаб олганди. Оиламни қаердан қидириш ҳақида ўйлашни бошладим, бироқ миямга тайинли фикр келмади. Гасему ва дўстларим ҳам ортимдан етиб келишди, ҳаммамиз қишлоқнинг ёнишини маъюс кузатдик. Иссиқ бўлгани боис терлаб кетдим, бироқ кулбама-кулба юришдан ҳеч чўчимадим. Download 0.59 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling