Мактабдаги ўртоқларимга бошимдан ўтган воқеалар ҳақидаги гапириб берсам, ишонқирамасдан қарашди
Download 0.59 Mb.
|
эртага ўлдиргани бораман
Давоми бор
Аҳрор Шариф таржимаси Эртага ўлдиргани бораман. 35-қисм 11-боб. Азонги қушларнинг сайраши сукунатни бузаётгани қулоғимизга чалингунга қадар бир сўз демасдан юриб тунни ўтказдик. Сўқмоқнинг четида ўтирар эканмиз Мориба хўрсиниб-хўрсиниб йиғлай бошлади. У биздан бироз узоқроқда ўтирар, унда ҳам бир пайтлар Саиду билан содир бўлган воқеа қайтарилиши мумкинлиги бизни жуда қўрқитарди. Морибанинг дарахт шоҳини ерга уриши ўзи туяётган ҳиссиётни қувишга уринаётганини эслатиб юборди. Мендан бошқа ҳамма саросимага тушди, зудлик билан бор овозида бақириб йиғлаётган Морибанинг ёнига шошилди. Мен ҳам юзимни қўлларим билан беркитиб кўз ёшларимни аранг тийиб туришга уриндим. Бир неча дақиқадан сўнг дўстларим йиғлашдан тўхтади, бир-биримизга ҳеч бир сўз демадик. Ўша пайтларда яшаб қолиш учун ҳам иложи борича камроқ мотам тутишимиз кераклиги ҳаммамизга маълум бўлиб улгурганди. - Қишлоққа етиб бора олишимизни умид қиламан. Қишлоққа боришим билан онамни қаттиқ бағримга босаман, — Алҳажи жилмайди ва гапида давом этди: — Мен уни қаттиқ қучганимда, у шикоят қилади: «Агар мени яхши кўрсанг, суякларимни қисишни бас қил. Шундагина узоқ умр кўришим мумкин.» Онам жуда ҳазилкаш аёл. Ҳаммамиз завқ билан кулдик. - Ҳаммамиз ўз яқинларимиз билан дийдорлашамиз, жилла қурса улар ҳақида дом-дарак эшитамиз. Мен буни ич-ичимдан сезиб турибман. Канеи қуёшни тўсмоқчи бўлгандек қўлини кўтарди ва беиҳтиёр кулиб ўтирган Алҳажига нигоҳ ташлади: - Гўзал синглинг бор деб эшитганман. Мен ҳали ҳам дўстингман-а? Ҳаммамиз кулиб юбордик. Алҳажи Канеининг белига иниб олди, иккиси майса устида олишиб кетишди. Чарчаб қолганларидан сўнг иккала сўлоқмон ҳам С.Э. Рожинингг қўшиқларини куйлаганча ортимиздан эргашди: - "Nor look me bad eye, nor weigh me lek dat…" Ҳаётимиздаги гўзал лаҳзаларни ўтказаётгандек биз ҳам уларнинг қўшиқларига жўр бўлдик. Бироқ, сал ўтиб сукунат яна ўз жойига қайтди ва бизни забт этди. Осмоннинг бир тарафи мутлақо мусаффо бўлса, бир тарафи вақтинчалик булутлар билан тўлиб-тошганди. Сокин шабада дарахт шоҳларини охиста силкитар, шамол овози қулоққа йиғи, нола бўлиб эшитиларди. Дўстларим билан бироз муддатга тўхтаганимиз ва атрофни диққат билан кузатаётганимиз боис ҳаммамиз ушбу нолани тингладик. Шабада ўз тезлигини оширди. Дарахт япроқлари бир-бирига чирмашиб шамолга тўсқинлик қилишга уринди. Бир неча дарахт шохлари синиб, сўқмоқлардан юриб ўтишни қийинлаштириб юборди. Дарахтлар касалликдан азият чеккандек мунғайиб қолишди. Новдалар уёқ-буёққа силкиниб, бир-бирига урилди. Булутлар осмонни бутунича қоплаб олди, атрофга зулмат чўкди. Кучли жала ёғди, унинг ортидан момақалдироқ ва чақмоқ ташриф буюрди. Чақирилмаган меҳмонлар 15 дақиқа давомида юракни ўйнатадиган товуши билан оламни бузди бироқ ўз иззатини билиб тезда ортга чекинишди. Шундан сўнг осмон ўзининг мусаффолигини қайтариб олди. Уст боши шалоббо бўлган мен гангиб қолганча олдинга қадам ташладим. Тунда яна шаррос жала қуйди. Осмондан томчилаб эмас, челаклаб сув тушаётгандек таассурот уйғотар, ёмғирнинг нияти бизни калтаклаш эканмикин деб ўйлаб қолгандик. Туннинг аксарият қисмини юриб ўтказдик, челаклаб қуйилаётган йўлни кўриш учун ҳар 10 сонияда юзимизни артиб туришимизга тўғри келди. Охири юришнинг умуман имкони қолмади, шу сабаб катта дарахт остида ўтириб, ёмғир тинишини кутдик. Барчамиз қўлларимиз билан икки тиззамизни бирлаштириб юзимизни тиззамизга қўйиб ўтирдик. Туннинг сўнгги дақиқалари ҳеч бизни ташлаб кетгиси келмасди. Ёмғир тўхтаганида аллақачон ҳаво ёришганди. Барчамиз қалтираб қолдик, бармоқларимиз рангсиз бир ҳолатга келиб, қотиб қолганди. Download 0.59 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling