Мактабдаги ўртоқларимга бошимдан ўтган воқеалар ҳақидаги гапириб берсам, ишонқирамасдан қарашди
Download 0.59 Mb.
|
эртага ўлдиргани бораман
Давоми бор
Аҳрор Шариф таржимаси Эртага ўлдиргани бораман. 37-қисм Ёнаётган томнинг бўлаклари чарсиллаб, осмонга учар ва яқин атрофдаги сомоншувоқ томларнинг устига тушиб, ёнғинни янада кучайтирарди. Қишлоқнинг алангаланишини тепадан кузатиб турар эканмиз, узоқ-узоқлардан одамларнинг оҳу нолалари қулоғимизга чалинди. Кофе дарахтлари атрофида жойлашган уйлар томон ошиқаётганимизда йиғи-сиғи авжига чиқаётган хонадонларга дуч келдик. У ерда одамлар қамалиб қолган эди. Ёнғин тобора ичкарилаб кетганди. Томлар ва деразалар орқали ёнғиннинг асл юзини кўриш мумкин эди. Қўлимизга андава олиб, эшикни бузмоқчи бўлдик, аммо аллақачон кеч бўлиб бўлганди. Фақатгина бир аёл киши ва ёш болани қутқаришга муваффақ бўлдик. Танаси оловланаётган бу икки инсон хонадан чиқиши билан ўзларини уёққа-буёққа уриб оловни ўчиришга ҳаракат қиларди. Аёл тўсатдан йиқилиб тушди ҳамда ҳаракатдан тўхтаб қолди. Болакай ҳам баланд овозда чинқириб, рўпарасидаги дарахтга ўтириб олди. У ҳам ҳаракатдан тўхтаб қолди. Бу воқеалар жуда тез суръатларда содир бўлгани боис биз нималар бўлаётганини англамай қолдик. Худди бу оғриқни ўзимда ҳис қилганимдек болакайнинг чинқириғи ҳалигача миямда ўрнашиб қолган, унинг акс-садоси ҳалигача миямда жаранглайди. Гасему биз ўтирган жойдан анча узоқда гандираклаб юрар, қишлоқнинг нариги тарафидан жон ҳолатда қичқирарди. Ниҳоят у биз ўтирган жойга етиб келди. Йигирмадан ошиқ киши ерда ястаниб ётарди. Улар худди тизиб қўйилгандек бир текис ётар, ўқлар танасини илма-тешик қилгани боис қон вишиллаб оқарди. Оқаётган қон аста-секин ерга тушар, йўл-йўлакай тананинг ҳамма қисмини қизил рангга бўяб кетарди. Гасему қон оқаётган таналарни кўриб йиғлаб юбораёзди. Баъзи жасадлар ўқ келишини кутмагандек оғзи ва кўзлари очиқ ҳолда нариги дунёга равона бўлганди. Баъзилари эса сўнгги нафасини олаётгани боис қўрқинчли равишда ҳириллар эди. Ерда ётганларнинг аксарияти эркаклар бўлиб, кўринишидан йигирмага ҳам кирмагани билиниб турарди. Баъзилари эса ундан ҳам ёшроқ эди. Қишлоқнинг бошқа сўқмоғида эса озодликка чиқиш учун кураш йўлида вафот этганларнинг ярми ёниб кетган жасадлари ётарди. Уларнинг ҳаммаси турли хил ҳолатда ётар, баъзилари бошидан қон оқар, баъзиларининг эса, хатто, жағ суяклари кўриниб қолган, бошқаларининг эса қорни илма-тешик бўлиб кетганди. Олов қиличини яланғочлаб келар экан қишлоқ томон қайсидир воқеанинг гувоҳи бўлиш мақсадида, қайсидир воқеанинг устидан чиқмаслик мақсадида югурдим. Минг бир ҳадик ила куйган таналарнинг юзини текшириб чиқдим, аммо уларнинг шахсини аниқлаш имкони деярли йўқ эди. Бундан ташқари, улар жуда-жуда кўп эди. - Улар шу ерда яшашарди, — Гасему менга ёниб кулга айланган кулбани кўрсатиб. Олов эшик ва деразаларни ўз домига тортиб бўлган, уйнинг устунларини мустаҳкамлаш мақсадида қўйилган лой ҳам кўчиб уйни йиқитиб юбориб, аланга учун янги «емиш» ҳозирланганди. Ўзимни бутунлай йўқотиб қўйдим. Фақатгина кўзим пирпираётганини ҳис қилдим. Қонимни юргизиб юбориш учун уюшган қўлларимни ҳаракатга келтирдим, бироқ буни уддалай олмасдан юзимни ушлаганча ерга йиқилдим. Ерда ётганимда кўзларим каттариб соққасидан чиқиб кетаётгандек туюлди. Уларни кенгайишига қўйиб бердим, саросима ўрнини оғриқ эгаллади. Бир амаллаб ўрнимдан туриб уй томон қадам ташладим. Ҳеч қанақа қўрқувсиз ичкарига кирдим ҳамда тутун билан тўлган хоналарни кўздан кечирдим. Ичкари кул уюмлари билан тўлиб тошган, ҳеч қанақа жасад кўзга ташланмасди. Ўпкам тўлиб, бор овозим билан ёнишда давом этаётган мўрт деворларни тепиб-тепиб, увиллаб-увиллаб йиғладим. Сезги аъзоларим ишдан чиққандек туюлди. Деворни ҳарчанд урмай, тепмай ҳеч нарса ҳис қилмадим. Гасему ва бошқа ҳамроҳларим мени уйдан чиқаришга ҳаракат қилишди. Токи улар мени олиб чиқишмагунгача деворни тепкилашни давом этдим. Download 0.59 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling