Мактабга тайёрлов


Фаолият тури: Элементар математик 37


Download 1.42 Mb.
bet50/89
Sana29.04.2023
Hajmi1.42 Mb.
#1401216
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   89
Bog'liq
Matematika

Фаолият тури: Элементар математик 37
Мавзу: Етишмаган шаклларни топишга доир мантиқий масалалар ечишни ўргатишни
давом эттириш
Мақсад:
Болаларнинг геометрик шакллар ҳақидаги тасаввурларини мустаҳкамлаш. Кутилаётган натижа:
Болалар мантиқан фикрлаган ҳолда геометрик шаклларни бир-бирига таққослашни ўрганадилар.
Керакли жиҳозлар:
«Шакллар шаҳарчаси» тасвири (2 та)
Геометрик шакллар, бўр
Фаолиятнинг бориши:
Тарбиячи: Болажонлар, сизларга геометрик шакллар ҳақида бир эртак айтиб берайми?
Қадим замонда Камол исмли бир бола бор экан. У сайр қилишни жуда яхши кўрар экан. Бир куни Камол сайр қилиб юриб, бир шаҳарга бориб қолибди. Бу шаҳар геометрик шакллар шаҳарчаси экан. Бу шаҳардаги транспортлар ҳам, дарахтлар ҳам, гуллар ҳам геометрик шаклда экан. Шаҳарнинг подшоҳи Камолни саройга таклиф этибди. Саройда Камол турли шакллардан ясалган нарсаларни кўриб ҳайратланибди. Подшоҳ Камолга шундай дебди: -Бу сарой турли шакллардан қурилган, агар битта шакл йўқолиб қолса ҳам сарой бузилиб кетиши мумкин, шунинг учун уни қўриқчилар яхшилаб қўриқлайдилар.
Камол шаҳарни яхши кўриб қолибди, шунинг учун шаҳар подшоҳи Камолга турли геометрик шакллар билан бирга шаҳарнинг 2 та расмини ҳам совға қилибди. Камол уйига қайтиб келибди ва у ҳам турли геометрик шакллардан уйлар, машиналар, дарахтлар, гуллар ясабди. У подшоҳ совға қилган расмларга қараб-қараб иш қилар экан, шунинг учун бу икки расмдаги фарқларни ҳам билиб олибди. Болалар келинглар биз ҳам шаҳарнинг расмини бир кўрайликчи.





Болалар биринчи расмни кўриб бўлганларидан кейин тарбиячи 2-расмни кўрсатади. 2- расмда 1 -расмдаги баъзи шакллар тушириб колдирилган бўлади.



Болалар расмлардаги фарқларни топадилар.
Билимларни мустаҳкамлаш учун ўйин: «Олинган шаклни топ»
12 та катак чизиқ чизилади. Болалар 12 тадан бўлиб икки гуруҳга бўлинадилар. Биринчи гуруҳдаги 12 та боланинг ҳар бирига 1 тадан геометрик шакл берилади. Болалар 1 тадан катакни танлаб, ичига қўлидаги шаклни жойлаштирадилар ва жойларига бориб турадилар. Иккинчи гуруҳ болалари катакларга қўйилган шаклларни яхшилаб кўриб чиқадилар ва тескари қараб турадилар. Биринчи гуруҳдан бир бола 1 та шаклни олиб қўяди. Иккинчи гуруҳ болалари қайси шакл олиб қўйилганини топишлари керак бўлади.
Кейин иккинчи гуруҳ болаларига шакллар берилади ва улар шаклларни жойлаштирадилар. Биринчи гуруҳ болалари яхшилаб кўриб оладилар ва тескари қараб турадилар. Иккинчи гуруҳдан бир бола битта шаклни олиб қўяди. Биринчи гуруҳ болалари қайси шакл олиб қўйилганини топадилар.
Ўйинни мураккаблаштириш учун 2 та ёки 3 та шаклни олиб қўйиш ҳам мумкин.



Болалар билимини текшириш ва мустаҳкамлаш учун саволлар:
Геометрик шакллардан нималар тасвирини ҳосил қилиш мумкин?
Тракторни қандай шаклардан ҳосил қилиш мумкин?
Уй тасвирини яна қандай шакллардан фойдаланиб ҳосил қилиш мумкин?
Геометрик шакллардан яна нималарни ясашни хоҳлайсизлар?
Расмлардаги фарқни топинг.

48






Тарбиячи машғулот давомида ва якунида болаларни ширин сўзлар билан рағбатлантиради.
Январь ой мавзуси: Болалар боғчаси
Хафта мавзуси: Мен ва менинг танам
Январнинг 3- хафтаси

Download 1.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling