Мактабга тайёрлов


Download 1.42 Mb.
bet69/89
Sana29.04.2023
Hajmi1.42 Mb.
#1401216
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   89
Bog'liq
Matematika

Тарбиячи: Болажонлар, доскада турли геометрик шакллар жойлашган. Уларнинг катталиги ва ранги ҳар-хил. Мана бу катта дойра қизил рангда, буниси эса кичик дойра сариқ рангда. Улар бир-бирига ўхшайдими? Тўғри улар бир-бирига ўхшайди фақат бири кичик, иккинчиси катта, яна уларнинг ранги ҳар хил.
Тарбиячи ҳар бир шаклни қиёслаб, уларни турли ўлчамда бўлиши ҳақида тушунча беради.
Болалар учун амалий иш.
Тарбиячи болаларга олдиларидаги қутидан энг катта ромб шаклини олиб олдиларига қўйишларини айтади. Шу ромб ичига яна бироз кичикроқ яна ундан кичикроқ ва ниҳоят энг кичик ромбни устма-уст қилиб қўйишларини айтади. Болалар уларни таққослаб чиқадилар ва ўз фикрларини билдирадилар.
Ҳар бир столга турли геометрик шакллар тўплами қўйилади. Тарбиячи геометрик шаклларни турли белгиларига кўра йиғишни айтиб туради, болалар бажарадилар.
Масалан, энг катта яшил рангдаги ромбларни йиғинг.
Турли рангдаги энг кичик бешбурчакларнинг ҳаммасини йиғинг.
Сариқ рангдаги ҳамма геометрик шаклларни йиғинг.
Яшил рангдаги доираларнинг ҳаммасини йиғинг.
Оқ рангдаги кўпбурчакларнинг ҳаммасини йиғинг.
Болалар топшириқни бажарганларидан кейин, тарбиячи қандай бажарганликларини кўриб чиқади.
Билимларни мустаҳкамлаш учун ўйин: “Шакл яса”
Болалар 3 гуруҳга бўлиниб 3 жойда турадилар. 1 -гуруҳга 18 та таёқча, 2-гуруҳга 12 та таёқча, 3-гуруҳга 6 та таёқча берилади. Ҳар бир гуруҳ тарбиячининг буйруғидан сўнг

68


олдидаги таёқчалардан олти бурчак шаклини ясайди. Натижада уч хил катта-кичик шакллар пайдо бўлади. Болаларни тўғри ёки нотўғри бажарганликлари текшириб чиқилади. Гуруҳлар ўрни ўзгартирилиб ўйин яна шу шарт билан давом этади.


Болалар билимини текшириш ва мустаҳкамлаш учун саволлар:
Сизнингча энг катта шакл хонамизда қайси буюмда акс этган?
Энг кичик шакл хонамизда қайси буюмда акс этган?
Хонамизда 2 та бир хил шакл борми?
та ромб шаклидан энг каттаси нечинчи турибди?



Саккизбурчакларнинг энг кичиги нечинчи турибди?
Саккизбурчакларни ўзингиз хоҳлаган рангларга бўянг ва қайси қандай рангда эканлигини айтинг.

Тарбиячи машғулот давомида ва якунида болаларни ширин сўзлар билан рагбатлантиради.

Март ой мавзуси: Бахор чиройи
Хафта мавзуси: Фссалом Навруз
Мартнинг 3- хафтаси

Download 1.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling