Мактабга тайёрлов


Фаолият тури: Элементар математик 17


Download 1.42 Mb.
bet23/89
Sana29.04.2023
Hajmi1.42 Mb.
#1401216
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   89
Bog'liq
Matematika

Фаолият тури: Элементар математик 17
Мавзу: Шакллардан шакллар ясашни ўргатиш
Мақсад:

  • Болаларнинг турли шакллардан, мантиқан фикрлаш орқали бошқа шакллар ҳосил қила олиш малакасини ривожлантириш.

Кутилаётган натижа:

  • Шакллардан шакллар ясашни ўрганиб оладилар.

Керакли жиҳозлар:

  • Катта ўлчамда учбурчак, тўғри тўртбурчак, квадрат

  • Катта-кичик ўлчамда учбурчак, тўғри тўртбурчак, квадрат (ҳар бир болага 12 тадан)

  • 40-50 см узунликда 40 та таёқчалар

Фаолиятнинг бориши:
Тарбиячи: Болажонлар, магнитли доскага эътибор беринг. Доскада қандай геометрик шакллар бор экан? Тўғри, квадрат, учбурчак, олти бурчак шакллари бор. Болалар бу учта шакл нимаси билан бир-бирига ўхшайди?
Болаларнинг жавоби.
Тарбиячи: Болалар, бугун учбурчак, квадрат ва олтибурчакни бошқа шакллардан ҳосил қилишни ўрганамиз. Тарбиячи намуна сифатида шакллар тузиб кўрсатади. Масалан:

  1. 2 та кичик учбурчакдан катта учбурчак ҳосил қиламиз.

  2. 2 та учбурчакдан тўғри тўртбурчак шаклини ҳосил қиламиз.

  3. 2 та тўғри тўртбурчакдан квадрат шаклини ҳосил қиламиз.

  4. 4 та учбурчакдан квадрат шаклини ҳосил қилиш мумкин.



Болалар учун амалий иш.
Болаларнинг столига учбурчак, квадрат ва тўғри тўртбурчак шакллари катта-кичик ҳажмда, ҳар бир бола учун 12 тадан қўйилади. Болалар бу шакллардан фойдаланиб айтилган шаклни тузишни машқ қиладилар. Шаклларни тузишда тарбиячи кўрсатган намунага таянадилар, ижодий ишлашга ҳам рухсат берилади.
Билимларни мустаҳкамлаш учун ўйин: «Кимнинг шакли чиройли?»

22


г



Болалар «Атомлар» ўйини ёрдамида 5 тадан 4 та гуруҳга бўлинадилар. «Атомлар» ўйинининг бориши:
Тарбиячи: Болалар, сизлар билан «Атомлар» ўйинини олдин ҳам ўйнаганмиз келинг, ҳозир яна бир ўйнаб мана шу ўйин ёрдамида кичик гуруҳларга бўлиниб оламиз. Сизлар атомлар бўласизлар, мен атомлар ҳаракатда десам, ҳаракатда бўласизлар ва нечтадан бирлашди десам, шунчадан бирлашасизлар. Атомлар ҳаракатда, атомлар 3 тадан бирлашди. Атомлар ҳаракатда, атомлар 2 тадан бирлашди. Атомлар ҳаракатда, атомлар 4 тадан бирлашди. Атомлар ҳаракатда, атомлар 5 тадан бирлашди. Мана 4 та гуруҳга бўлиндик, ҳар бир гуруҳда 5 тадан бола бор.
Тарбиячи 40-50 см узунликдаги 40 та таёқчани 20 та-20 тадан бўлиб 2 жойга тўплаб қўяди. 1-гуруҳ 20 та таёқча қўйилган 1-жойга, 2-гуруҳ 2- жойга қўйилган 20 та таёқчанинг олдига бориб турадилар. 3-4 гуруҳ болалари томошабин бўлиб уларни олқишлаб турадилар.
Ўйин қоидаси: Тарбиячининг ишораси билан 1-2 гуруҳ болалари тезлик билан кўпбурчаклар ҳосил қилиши керак. Шаклларни тез ва тўғри тузган гуруҳ ғолиб ҳисобланади. Ўйин 3-4 гуруҳни ҳам жалб этиш билан давом этади.
Болалар билимини текшириш ва мустаҳкамлаш учун саволлар:

  1. Қайси шаклларни бирлаштириб бошқа шаклларни ҳосил қилиш мумкин?

  2. Кўпбурчакни нечта таёқчадан ҳосил қилиш мумкин?

  3. Нима учун кўпбурчак деймиз?

  4. Хонамизда кўпбурчак шаклига ўхшаш буюмлар борми?

  5. 6 та таёқчадан нечта бурчакли кўпбурчак ясаш мумкин?

  6. 8 та таёқчадан нечта бурчакли кўпбурчак ясаш мумкин?

Машғулот якунида болаларни рағбатлантириш.
Ноябрь ой мавзуси: Транспорт.Йўл харакати қоидалари.Ҳаёт хавфсизлиги сабоқлари
Хафта мавзуси: Сув,ҳаво ер усти транспорти
Ноябрнинг 1– хафтаси

Download 1.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling