Мактабгача ёшдаги болалар
Download 98.6 Kb.
|
Бола шахси Проектив тестлар
БОЛА ШАХСИНИ ЎРГАНИШДА ПРОЕКТИВ ЭРТАКЛИ ТЕСТЛАРНИНГ РОЛИ Ҳаёт тажрибаларидан маълумки, эртаклар инсонни яхшиликка еталайди. Қолаверса ўсиб келаётган ёш авлодни билиш жараёнлари ривожланиши, эмоционал-ҳиссий кечинмалари, фантазия ва идрок кўлами ривожланишини таъминлаш учун кенг аҳамиятга эгадир. Бола руҳиятини ўрганиш ва таҳлил қилиш психология фани учун аҳамиятли жараён ҳисобланади. Бу эса шахсни ўрганишга қаратилган янги йўл ва воситаларни ишлаб чиқишга зарурат туғдиради. Ўтган давр мобайнида шахсни ўрганиш учун турли хил психологик тадқиқот усуллари ва методикалардан, хусусан, шахсни ўрганиш тестлари, шахс сўровномалари, интеллектуал тестлар ва бошқалардан фойдаланиб келинмоқда. Уларнинг шахсни ўрганишдаги ўрни ва вазифалари бир-биридан тафовутланадиган ва ўрганиш йўналиши ҳамда предметидан кўра фарқланишини мутахассислар яхши билишади. Аммо шундай бўлса-да, шахсни ўрганишга қаратилган методикалар фойдаланишда шахснинг ёш психологик хусусиятларини ҳам инобатга олиб ўтиш мақсадга мувофиқдир. Биз эса ўз изланишларимизда бу борадаги масалаларга эътибор қаратдик. Бизнинг навбатдаги ёритадиган муаммомиз эса проектив методикаларни татбиқ этишда шахснинг ёш хусусиятлари ва жиҳатларини эътиборга олишга қаратамиз. Проектив тестлар инсон психикасини ўрганишда ўзига хос аҳамиятга эга. Масалан, мактабгача ёшдаги болаларнинг когнитив ва шахсий хусусиятларини ўрганишда проектив методикалардан самарали фойдаланиш мумкин. Айнан шу ҳолатни ҳисобга олиб проектив методикалардан бири - эртакли тести хусусида тўхталиб ўтайлик. Эртаклар инсоният тарихий ва ҳаётий тажрибасининг натижасида вужудга келган ижод маҳсулидир. Шу сабабли эртакларни кундалик турмушимизда болалар тарбияси учун кенг қўлланилади. Ҳаттоки, болаларнинг ўзлари ҳам эртак билан фаолиятларини уйғунлаштиришга доимо ша турадилар. Бугунги кун психодиагностик тажрибалар эса айнан шу жиҳатарни ҳисобга олиб, болаларнинг психологиясини ўрганишда эртаклардан самарали фойдаланмоқда. Бизга маълумки, «Қизил шапкача», «Ухлаб ётган паризод», «Бўри билан эчки болалари», “Қор маликаси”, “Доно қиз”, “Донишманд йигит” ва бошқа шу сингари эртакларни болалар яхши билишади. Умуман олганда эртаклар 17-асрдан бошлаб китоб сифатида нашр этила бошланди. Францияда Ш.Перро, 19-асрда Германияда ака-ука Гримлар кўплаб эртак ёзганлар.Уларнинг эртаклари проектив характерга эгадир, яъни ўзларида образли ва символли характерни ифодалайди. Болалар ушбу эртакларни севиб ўқишларини тадқиқотларда ҳисобга олинган. Психологик жиҳатдан проектив тестлар болаларни когнитив жараёнларини етилганлигини, психологик тайёргарлигини яширин жиҳатларини очиб беради. Эртакларда ҳаётий воқеъалар ҳақиқат сифатида экс этади. Ва яхши ва ёмон, қўрқоқ ва жасур, ростгўй ва ёлғончи, меҳнаткаш ва дангаса каби инсон сифатлари қаҳрамонлар характерида экс этиб, боланинг шахс сифатида шаклланишига муҳим рол ўйнайди. Шу қаторда клиник ва терапивтик жиҳатдан ҳам фойдалидир. Мактабгача тарбия муасссаси психологлари ва мактаб амалиётчи психологлари болаларни мактабга тайёрлигини тадқиқ этиш чоғида фойдаланишлари эътибордан ҳоли эмас. Ғарбда эртаклар диагностик характерга кўра инсоннинг онгсизлигини ёритишда татбиқ этилган. Бу ҳолатни З.Фрейд ва К. Густав Юнг ишларида учратамиз. Тадқиқотчилар проектив тестларни специфик характерини ўрганадилар. Эртакларда умуман олганда жой, вақт, структура ва вокеа аниқ бўлади, яьни «Бир бор экан бир йўқ экан», эртакнинг кириш сўзи болаларни иккинчи оламга етакловчи сифатида тушунтирилади. Эртаклардаги такрорланувчанлик болаларни идрок кўламини кенгайишига олиб боришини тадқиқотлар исботлади. Эртакли проектив тестлар бир вақтнинг ўзида бола руҳиятини комплек таҳлил этиш имкониятига эга бўлиб олинган маълумотларнинг объектив характерлигини таъминлайди. Характер–эртакларда доимо бир хил ўзгармасдир. Тугалланиш эса қаҳрамонларнинг бахтли ҳаёт кечириши билан тугайди. Ялмоғиз образи доимо салбийлик тимсолида сифатида гавдаланади. Фрейд ўз ишларида эртакларнинг символик характерига алоҳида эътибор қаратди ва у орқали инсон руҳиятининг янги қирраларини очишга эришди. Фрейд эртакларни таҳлил этар экан, уларни шахс психикасини примитив кисмига каратилганлигига урғу беради. Эртакшунос олим Рохейм фикрича эртаклар туш кўриш билан яқин деб ҳисоблайди. Каерснинг талқинида, эртаклар уйқуга якин турувчи ва ўзида тўрт вазифани мужассамлаштирганлиги таъкидланади: 1.Боғловчи. 2. Трансформациялаш. 3. Воситачилик. 4.Ҳимояловчи. Аналитикларнинг фикрича ушбу тўрт жараён болалардаги низоли, руҳий безовталаниш ҳолатларини очиб беришда қўл келади. Масалан, «қизил шапкача» эртагида психологик ҳимоя механизми мавжудлиги устида сўз боради. Кичкина қизалоқ бўрининг ёмонлигини билмайди ва ундан кўрқмайди. Бу болаларда ҳимоя, қўрқмаслик механизмини шакллантиради. Бундан ташқари Роршах тести ва ТАТ тестлари болаларни ўрганиш учун қулайдир. Охирги 20- йил ичида янги проектив тестлар яратиш борасида ишлар борилди. Мисол учун АҚШда ишлаб чикилган TEMAS (tell mea storay test), яъни менга тарихни айтиб бер деган тест шулар жумласидандир. Болаларга расм берилиб изоҳлаш талаб этилади. Бу эса болаларнинг ақлий тараққиётидаги тафовутларни ёритишга имкон беради. Аслида эртакли проектив тестларнинг максадлари нимага қаратилган? Уларни қуйидаги мақсад йўналишларига ажратишимиз мумкин: -Клиник диагностика, яьни умумий базани(билимларни) аниклайди. -Болаларни когнитив (билиш жараёнлари) ривожланишидаги психологик муоммоларни аниклайди. -Болалардаги безовталик, конфликт (низоли) ҳолатни, фикрлаш доирасини аниқлайди. - Психотерапивтик мақсадларда бола шахсининг динамикасини аниклашда. Айрим ҳолларда эртак тестлари этник муҳитни ҳисобга олишни талаб этади. Фикрларимизни конкретлаштириш мақсадида алоҳида эртак тест устида тўхталиб ўтайлик. Масалан, «Қизил шапкача» эртак тести 21 та расмли карта ва қаҳрамонларнинг 3 та хулоса картасидан иборат. Ушбу тест қўлланилаётганда психолог қуйидаги шартларни бажаради. Тестни татбиқ этиш шароитида саволлар қуйидагича берилади: -Қизил шапкача уйдан чиқиб кетганда, онасидан хафа бўлдими, у қўрқдими? -Қизил шапкача ўрмонга кирганда унга қизиқиш билан боқдими ёки қўрқдими? -Бувисининг уйида бўрини кўрганда қўрқдими ёки ҳайратланиб қолдими? -Бувисини ўрнида бўрини кўрган қай ҳолда эди? -Эртак якунида қизил шапкача ўзини енгил сездими ёки қайғуга чўмдими? тарзда мурожаат этилади. Тадқиқот пайтида каҳрамонлар расми акс эттирилган карточкалар текширилувчи- болалар қўлига берилади. Болаларни психологиясини таҳлил этишда эртак каҳрамонлари акс этган 3 та карточка ёрдамида таҳлил этилиб, болалар хусусиятларига чизгилар берилади. Масалан, қизил шапкача тестининг таҳлили: 1-картада орқали -шахснинг кучсизлиги, ҳиссиётлари, бахтсизлиги, тортинчоқлиги ва қўрқоқлик сингари хусусиятлари ёритилади.. 2-карта орқали - беғуборлилик, қувноқлиги, камсуқумлиги, психологик соғломлиги аниқланади. 3-карта эса боладаги хафалик, безовталаниш, агрессив ҳолатни ифодалайди. Ҳар бир эртак қаҳрамони шундай таҳлил этилади. Мактабгача таълим муассаса психологи фақат методикани қўллаш ва уни таҳлил этиш бўйича яхши касбий тайёргарликка эга бўлиши лозим. Проектив методикаларни мактабгача ёш болаларда синаш уларнинг психологик хусусиятлари, ҳиссий ҳолатлари ва бошқа жиҳатларини тадқиқ этиш учун анча қулай. Қолаверса ушбу маълумотлар бола шахси билан боғлиқ баъзи психологик масалаларга ойдинлик киритиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Download 98.6 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling