Мактабгача тарбия ёшидаги болалар билан мусобақаларни ташкил қилиш ва ўтказиш методикси


Download 93 Kb.
bet1/2
Sana28.12.2022
Hajmi93 Kb.
#1013275
  1   2
Bog'liq
1452876293 63546


Мактабгача тарбия ёшидаги болалар билан мусобақаларни ташкил қилиш ва ўтказиш методикси

Режа




  1. Болларни тарбиялашда мусобақаларнинг урни.

  2. Мусобақаларни ташкил қилиш методикаси.

  3. Она Втаним – Гўзал юртим ўйинларини ўйнаш.

Мактабгача таълим муассасаларда мусобақалар ўтказишнинг мақсади, болаларда ҳаракат фаоллигини ошириш, уларда жисмоний тарбия ва спортга бўлган қизиқишни уйғотиш, ҳамда мустақилликни тарбиялаш.
Мусобақалар болаларнинг мактабгача таълим муассасаларида жисмоний тарбия машғулотларида олган билим ва ҳаракат кўникма, малакаларни аниқлаш, уларнинг жисмоний тайёргарлигини ва қизиқишини аниқлашга қаратилган бўлиб, уларда ирода, тиришкоклик, юкори натижаларга эришишга интилиш, беллашувларда виждонан ва халоллик билан катнашиш, ракибга дустлик сифатда караш фазилатларини тарбиялайди.
Мусобоқаларни ўтказилиши жисмоний тарбия машғулотларида ўрганилган, ҳаракат кўникма ва малакалар ҳосил бўлган машқлардан иборат бўлиши лозим, яъни тарбия жисмоний тарбия машғулотларида турли-туман югуриш турларини, сакраш усулларини, отиш ва илиш қоидаларини, рақс машқларини ва акробатик ҳаракатларини, мўлжалга ирғитишни, эстафета ўйинларини, мокисимон югуришлар, эмаклаб ва тўрт оёқлаб юришлар ва ҳ.к. ларни ўргатадилар. Шу ҳаракатлар асосида мусобақалар ўтказилади.
Тарбиячи бу мусобақаларни ўтказиш учун қандай тайёргарлик кўришлари керак. Аввало мусобақа ўтказиш режасини тузиш, уни педагогик йиғилишида муҳокама қилиш ва тасдиқлаб олиш. Сўнг уни ўтказиш учун зарур бўлган усканаларни таъминлайди, ҳамда мусобақа ўтказиш жойини безатади – мусобақа байрам тарзда ўтилиши мақсадга мувофиқдир.
Мусобоқага ота-оналар, маориф вакилларини ва бошқаларни таклиф қиладилар. Мусобақа ўтказиш учун биринчи навбатда ҳакамларни ёддан чиқарилиб қолмаслиги керак.
Бошланғич синф ўқувчиларида (7-10 ёш) мушак кучлари ошиб боради ва бола скелети шиддатли ривожланади. Сутли тишлар доимийга алмашади. Бола уй шароит муҳитидан ёки боғча шароитидан, мактаб ҳаёт ҳаёт шароитига ўтади ва зарурий меҳнат малакаларини эгаллайди. Болалар ва катталар билан бўлган муносабатлари ошиб боради, ҳаётни, табиатни онглаш қзиқиши ошади. Инфекция касалликлари камаяди ва енгил ўтади. Албатта, бу билан болалар кичик ёшда кўп касал бўлишлари шарт деган гап эмас. Бола саломатлиги ота-оналарнинг мана шу хусусиятларини тўғри тушуниши ва уларни назорат қилиб боришига боғлиқ.
Умуман болаларнинг организми ривожланиши устидан назорат олиб бориш ва тасаввур қилиш учун ёш ота-оналарга фарзандининг дунёга келиш давридан назорат дафтарини тутишни тавсия қилинади. Унда ҳар ойда тана оғирлигининг ошиб бориши, бўйининг ўсиши, боланинг психомотор ривожланиши, эмлаш вақтларини ёзиб бориш ва бошқаларни мунтазам ёзиб бориш лозим. Бошланғич синф ўқувчилари тез ҳартомонлама гармоник ривожланадилар. Ҳартомонлама жисмоний ривожланаган, чиниққан ва иродали инсонларни тайёрлашда мусобақалар педагогик жараёнининг асосий таркиби бўлиб ҳисобланади. Ҳар бир мусобақа яхши, муваффақиятли ўтиш учун унга ташкилий ва амалий нуқтаи назардан чуқур ва жиддий тайёргарлик кўриш керак. Умуман олганда ҳар бир мусобақага ишлаб чиқилган низом ва спорт тақвими асосида ўтказилади.
Мусобақаларни ўтказишдан мақсад, болаларда ҳаракат фаоллигини ошириш, уларда жисмоний тарбия ва спортга бўлган қизиқишни уйғотиш, ҳамда мустақилликни тарбиялаш. Мусобақаларни ўтказилиши жисмоний тарбия машғулотларида ўрганилган, ҳаракат кўникма ва малакалар ҳосил бўлган машқлардан иборат бўлиши лозим, яъни жисмоний тарбия машғулотларида турли-туман югуриш турлари, сакраш, отиш ва илиш қодаларини, рақс машқларини ва акробатик ҳаракатларини, мўлжалга ирғитишни,эстафета ўйинларини, сарф машқлари, тўпни олиб юришлар ва бошқа ҳаракатларни ўргатади.
Мусобақалар жисмоний тарбия тизимида педагогик жараённинг ажралмас қисми бўлиб, чиниққан, иродали, ҳартомонлама жисмоний ривожланган инсонларни тарбиялашга қаратилган. Ҳар бир мусобақа чиройли, самарали ўтиши учун, уни жиддий ва билимга суянган ҳолда тайёрлаш керак. Бу тайёргарлик одатда бошланғич синф ўқувчилари билан ўтказиладиган мусобақалар тўғрисида Низом-дастур ишлаб чиқилади ва педагогик кенгашда муҳокама қилинади, ҳамда тасдиқланади, сўнг синф раҳбарларига тарқатилади.
Мусобақалар бошланишдан олдин спорт ҳакамлар гуруҳи тузилади. Уни бошқариб борувчи албатта спортни яхши биладиган, тушуунадиган ўқитувчилардан ёки шу мактабда кўзга кўринган юқори синф ўқувчи-спортчиларидан бўлиши мумкин. Кўпинча бундай мусобақаларни ўтказишни мактаб жисмоний тарбия ўқитувчиси бошқариб боради. Спорт ҳакамлар гуруҳида 2 та комиссия ташкил қилинади (мандат ва тиббий камиссиялари). Мандат комиссияси мусобақада иштирок этувчи ўқувчиларни мусобақага қўйиш-қўймаслик масалаларини ҳал қилади. Тиббий комиссия эса биринчи навбатда мусобақада ҳамма иштирок этувчи шахсларни тиббий кўригидан ўтишини талаб қилади, ҳамда у мусобақа жараёнида тиббий хизмат қилишни таъминлайди, ташкил қилади. Спорт мусобақалари ҳар доим байрамона ўтказилади. Шунинг учун ҳам ўтиш жойини плакатлар, байроқлар, чақирувлар деворий газеталар ва бошқалар билан безатилиши, ташқи кўриниши талабга беришини таъминланганлиги тарбиявий аҳамиятга эга. Бу спорт байрамини очилишидан олдин саф машқлари, юрик кўриклариўтказилади, шу жумладан ҳар хил кўрсатув беллашувлар ҳам.
Катта мусобақаларда имкони бўлса, малакавий шарҳловчиларни ташкил қилиш мақсадга мувофиқдир. Бу албатта ҳамма келган меҳмонларга, ўқувчиларга натижалар тўғрисида аниқ маълумот бериб туриш имкониятини яратади.
Тажрибали ташкилотчилар спорт мусобақалари чиройли ўтиши учун тўла сценарий ёзилади: қаерда ўтилиши; иштирок этувчилар сони (ҳар бир синф бўйича); жамоа таркиби (нечта ўғил, нечта қиз); билдиргиларни кимга топшириш; мусобақаларни бошқариб борувчи ва ҳ.к. Мусобақалар шахсий, жамоалараро ва аралаш бўлиши мумкин.
Шахсий мусобақаларда иштирок этувчилар ўртасида ғолиблик ўрин учун беллашадилар; аралаш мусобақаларда ҳам ғолиб чиққан шахс аниқланади, ҳам ғолиб синф жамоаси аниқланади.
Маълумки, соғлом, жисмонан бақувват, ҳартомонлама жисмоний ривожланган инсонни тарбиялаш учун ҳафтада 2 соат ўтиладиган жисмоний тарбия дарслари етарли эмас. Дарсдан ташқари спорт тўгараклари, соғломлаштириш гуруҳларини ташкил қилиш, ҳар хил ўйинлар, беллашувлар, спорт байрамлари, конкурслар ва шу кабиларни ташкил қилиш ва ўтказиш юқорида қайд этилган вазифаларга нисбатан жавоб бера олади. Шундай бўлар экан, бошланғич синф ўқитувчиларинималарни қила олади, ишларни нимадан бошлаши лозим?
Биринчи навбатда ҳар бир ўқувчи мусобақаларда иштирок этиш учун тиббий кўригидан ўтиши керак. Фақат тиббий кўригидан ўтган, соғлом бола мусобақаларга қўйилиши мумкин.
Иккинчидан, ҳар бир ўқитувчи ўзига ёрдамчилар тайёрлашалари лозим. Улар ҳакамлар сифатида ва бошқа ташкилий ишларда ёрдам берадилар. Бундай ёрдамчиларни юқори синф ўқувчиларидан танлаш мумкин. Сўнг мусобақа ўтадиган жойни, баённома ва бошқа майда қуролларни (байроқчалар, арқочалар, секундомер, метр, ҳашкаш, лопата ва ҳ.к.) ни тайёрлаш керак. Мусобақа байрам тарзда ўтиши мақсадга мувофиқдир.
Бошланғич синф ўқувчилари билан қандай мусобақаларни ташкил қилиш ва ўтказиш мумкин? Бошланғич синф ўқувчилари билан биринчи навбатда мактабда жисмоний тарбия дастурининг бўлимлари асосида енгил атлетика (30м югуриш; 4 10м моксимон югуриш; турган жойидан ва югириб келиб узунликка сакраш; тўгридан югуриб келиб баландликка сакраш/эҳтиётлик билан/; коптокни узоққа ирғитиш); гимнастика; тортилиш; умбалоқ отиш ва куракларда тик туриш ва бошқалар; спорт ўйини; футбол; тўпни дарвозага тепиш; оёқ ва бош билан ўйнаш: баскетбол (тўпни 1-2 метр наридан корзинага тушириш; сузиш; шу жумладан шу болалар ёшига тўғри келадиган шашка ва шахмат, стол тенниси, бадментон ўйинларидан мусобақаларни ташкил қилиш мумкин. Булардан ташқари айрим элементларидан ҳам мусобақалар ташкил қилиш мумкин. Масалан, арқон билан сакраш; жойидан ким узоққа сакраш ва ҳ.к.лар. Бундай мусобақаларни ўтказишнинг тарбиявий аҳамияти жуда катта.
Намуна сифатида қуйида бир мусобақани ташкил қилиш ва ўтказиш методикаси баён этилади. Энг аввало шахсий биринчиликда энг яхши натижаларни аниқлаб, спорт мусобақаларида иштирок этувчи жамоаларни тузиш лозим, сўнг синфлараро мусобақалар ўтказилади. Шуни ҳам айтиш керакки, агарда фақат синф биринчилиги ўтказилса Низом ва спорт тақвими ёзилиши шарт эмас. Оғзаки эълон қилинади ва ўтказилаверади. Мактаб биринчилигида Низом ёзилади.
Мисол, теннис бўйича 1-синф ўқувчилари ичида биринчилик. Бу мусобақани ўтказишдан олдин оғзаки эълон қилинади, тушунтирилади ва ҳар бир синф ўқитувчиси иштирок этувчиларни рўйҳатини тузадилар. Сўнг баённомалар тайёрлайдилар:



Download 93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling