Maktabgacha tarbiya maxsus metodikasi


БОБ. МАКТАБГАЧА ЁШДАГИ АҚЛИ ЗАИФ БОЛАЛАР РУҲИЯТИНИ ПСИХОЛОГИК ТЕКШИРИШ


Download 1.27 Mb.
bet3/52
Sana27.01.2023
Hajmi1.27 Mb.
#1130306
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   52
Bog'liq
MAXSUS METODIKA 1-KITOB (Кириллча)

БОБ. МАКТАБГАЧА ЁШДАГИ АҚЛИ ЗАИФ БОЛАЛАР РУҲИЯТИНИ ПСИХОЛОГИК ТЕКШИРИШ

  1. Мактабгача ёшдаги болаларни психологик текшириш тамойиллари ва методлари

Мактабгача ёшдаги болаларни психологик текширишнинг мақсади - боланинг руҳий ривожланиши, ҳамда психик функтсияларининг ҳолатига баҳо беришдир.
Психолог болада текширув ўтказаётганда у билан яхши муносабатда бўлиши, эксперементлар вақтида болани кайфиятини кўтариб, уни мақтаб яхши сўзларни айтиши керак.
Руҳиятни ўрганиш атрофлича амалга оширилиши керак. Ақли заиф болалар шахсини психологик, педагогик, тиббий ўрганиш умумий тарзда амалга оширилгандагина ягона бир ҳулосага келиш мумкин. Барча рухий жараёнларни ўрганиш жараёнида объективлик, динамиклик, аналитик-синтетик, атрофлилик, индивидуал ёндошиш принтсипларига риоя қилишимиз даркор. Объективлик деганда, ақли заиф болалар рухиятини ўрганиш ишлари реал шароитда, ҳаёт жараёнида олиб борилиши тушунилади.
Динамиклик эса, ақли заиф бола, ўқувчини ўрганиш унинг ривожланишида, тараққиётида амалга оширилади.
Аналитик-синтетик принтсипда эса, рухий жараёнлар, ҳолатлар атрофлича, хар томонлама боғлиқлик ҳолатида тахлилий ўрганишни назарда тутади.
Комплекслик принтсипи эса, ақли заиф болаларни ўрганишда педагогик, психологик, тиббий, логопедик текширишларни бирга олиб боришни тушунамиз.
Индивидуал ёндошиш принтсипи эса, болани ўрганиш вақтида қатий тарзда шахснинг индивидуал хусусиятларини инобатга олишни тушунамиз. Усул танлаш ҳар бир текширишнинг мақсадидан, вазифаларидан келиб чиқади. Аммо, барча усулларда юқорида қайд этиб ўтилган принтсипларга амал қилиш лозим. Ақли заиф бола рухиятини ўрганаётган олигофренопедагог ўз олдига қуйидаги вазифаларни қўйиши керак:

  • Бола рухиятининг ривожланиш хусусиятларини аниқлаш;

  • Бола рухиятидаги нуқсон тузилишини аниқлаш;

  • Боланинг ақлий ривожланиш даражаси ва хусусиятларини очиш

  • Ақли заиф бола рухиятидаги ижобий томонларини топиш;

  • Ақли заиф бола билан олиб бориладиган корректсион, таълим-тарбиявий ишларнинг

самарали, махсулдор шароитларини белгилаб олиш.
Психологик ва педагогик текширишнинг асосий методи: ҳужжатларни ўрганиш, бола билан суҳбатлашиш, унинг ота-онаси билан ҳам суҳбат ўтказиш, болани кузатиш ва тест ўтказишдан иборат.

Download 1.27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling