Мактабларида


Download 0.52 Mb.
bet25/35
Sana07.05.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1439168
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   35
Bog'liq
Диссертация Адашева М.У.

3.6-жадвал.


5-синф ўқувчиларининг кураш техникасини ўзлаштириш кўрсаткичлари


Т/р

Машқлар

Аъло "5"

Яхши "4"

Қониқарли "3"

Қониқарсиз "2"

1.

Курашчиларнинг туриш ва силжиш
ҳаракатларини бажариш техникаси

8%

24%

37%

31%

2.

Курашда юмшоқ йиқилишларни бажариш
техникаси

7%

21%

35%

37%

3.

Махсус машқларни бажариш техникаси

13%

22%

31%

34%

4.

Орқага юмшоқ йиқилишларни бажариш
техникаси

15%

19%

34%

32%

5.

Ёнга юмшоқ йиқилишларни бажариш
техникаси

19%

17%

32%

32%

6.

Акробатика машқларини бажариш
техникаси

5%

15%

32%

48%

7.

Ён томонларга юмшоқ йиқилишларни
бажариш техникаси

8%

20%

34%

38%

8.

Чалиб йиқитиш усулини бажариш техникаси

19%

17%

32%

32%

9.

Чил усулини бажариш техникаси

13%

21%

35%

31%

10.

Елкадан ошириб йиқитиш усулларини
бажариш

15%

19%

28%

38%

11.

Бўйинни тоблаш машқлари

11%

15%

36%

39%

12.

Ёнбош усули

12,4%

22%

33%

33%

Кураш спорт тури мусобақа фаолиятига назар ташласак, асосан, ракиб ҳужумидан сўнг орқага юмшоқ йиқилишларни бажариш ҳолати кузатилади. Ушбу техник ҳаракатни тўғри бажариш турли хилдаги жароҳатларнинг олдини олишга хизмат килади. Шу билан бирга, мусобака фаолиятида томошабопликни ҳам оширишга хизмат қилади. “Орқага юмшоқ йиқилишларни бажариш техникаси” экспертлар томонидан ўқувчиларнинг “15% - “аъло”, 19% - “яхши”, 34% - “қониқарли”, 32% - “қониқарсиз” баҳоланган.
“Ёнга юмшоқ йиқилишларни бажариш техникаси”. Курашда ён томонга йиқилиш тез-тез такрорланиб туради, шу сабабдан бу ҳаракатларнинг тўғри бажарилишига эътиборни кучайтириш лозим. Тикка турган ҳолда, бир оёқни олдинга қўйиб, таянч оёқни тиззадан эгиб, қўл билан гиламга урган ҳолда ён томонга йиқилишда қўл гиламга гавдадан олдинроқ урилиши шарт. Ён томонга йиқилишда охирги ҳолатни ўрганиш: ўнг томон билан гиламга ётилади. Тизза букланган ҳолда ўнг оёқ кўкрак томон тортилади, чап оёқ тиззадан букилиб ўнг болдир олдидан гиламга қўйилади, ияк кўкракка сиқилиб, гавда олдинга букилади. Чап тизза иложи борича юқори кўтарилади ва ўнг тизза гиламга қўйилади: Ўнг қўл букилмаган ҳолда кафт гавдага нисбатан 45-50 остида пастга қаратиб гиламга қўйилади ва чап қўл юқори кўтарилган ҳолатда бўлади. Худди шундай кетма-кетликда ва ҳолатда чап ёнга ҳам шу машқ бажарилади. Энди мана шу ён томонларга йиқилиш ҳар хил ҳолатларда ҳам бажарилиб кўрилади ва ўрганиб такомиллаштирилади. Тиззалари ва қўлларига таяниб турган шерик устидан ошиб ён томонга йиқилиш. Тизза ва қўлларига таяниб турган рақибнинг ўнг томонига бориб, унга нисбатан орқа томон билан турилади. Чап қўл билан рақиб яктагининг елка қисмидан ушлаб, ўнг оёқ олдинга узатилган ҳолда кўтарилади, бу пайтда ўнг қўл олдинга чўзилган бўлади. Белни букканча орқага йиқилади, йиқилаётган вақтда, гавда гиламга яқин борганда, ўнг қўл йиқилаётган гавдадан олдинга ўтиб билакнинг охирги қисми ва кафт гиламга қаратилган ҳолда унга бориб урилади, гавданинг ерга (гиламга) урилиш кучини кескин камайтиради, йиқилаётган вақтда қўллардан кейин гавда ва охирида оёқлар
гиламга тушади. Ушбу техник ҳаракатни бажариш мактаб ўқувчиларида “19%да
- “аъло”, 17% - “яхши”, 32% - “қониқарли”, 32% - “қониқарсиз” баҳоланган. Мазкур ҳолат кураш техникасини ўргатишда инновацион педагогик технологияларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш заруратини тасдиқдайди.
Акробатика машқлари – асосан оёқлар атрофида турли айланма ҳаракатларни бажариш (ўмбалоқ ошиш, тўнтарилиш, сальто ва ҳ.к). Шунингдек, ноодатий таянч шароитида бажариладиган мувозанат сақлаш машқлари (якка, жуфт ва гуруҳ бўлиб). Ҳар хил контингент билан ўтказиладиган машғулотларда куч, эпчиллик, эгилувчанлик, фазода йўналиш олиш, вестибуляр аппаратни машқ қилдириш учун қўлланилади. 5-синфда таҳсил олувчи ўқувчиларнинг “Акробатика машқларини бажариш” техникаси экспертлар томонидан 5% - “аъло”, 15% - “яхши”, 32% - “қониқарли”, 48% - “қониқарсиз” баҳоланган.
“Чалиб йиқитиш усулини бажариш техникаси”. Рақиб оёқларини кенг қўйган ҳолда орқага силжиб, уни ўзига тортади ва қулай ҳолда бу усулни амалга оширади. Дҳ. -курашчиларнинг олишувни бошлаш ҳолати. Ушлаш чап ёки ўнг енг ва ёқадан ушлаб бажарилади. Курашчи ҳужумчи оёғи билан катта қадам қўйиб, рақибга яқинлашади ва оёқни гиламга қўймай, рақибнинг шу оёғини товонидан ўраб олиб уни гиламдан узишга ҳаракат қилади. Курашчи олдинга ҳаракатни давом эттириб рақибнинг ҳужум оёғини уриб, уни гиламга қўйишга имкон бермаслик ва рақибни елкаси билан гиламга йиқитишга уринади.
“Чил усулини бажариш техникаси”. Курашчи рақиби кийимининг қулай жойидан ушлаб, мувозанатдан чиқариб, ўзига ишонч ҳосил қилиб, чап ёки ўнг оёқ билан рақибининг чап ёки ўнг оёғидан илдириб амалга ошириладиган барча усуллар “чил” деб номланади. Оёқ болдири билан ичкаридан бир хил номли оёқни илиб олиш. Рақиб оёқларини кенг қўйган ҳолда орқага силжиса ёки ўзига тортса, йиқитишга қулай ҳисобланади.

Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling