Мактабларида
§ 3.1. 5-синф ўқувчиларининг “Жисмоний тарбия” фанидан (енгил
Download 0.52 Mb.
|
Диссертация Адашева М.У.
§ 3.1. 5-синф ўқувчиларининг “Жисмоний тарбия” фанидан (енгил атлетика, футбол, қўл тўпи) ўзлаштириш кўрсаткичлари
Илмий-услубий адабиётларни ўрганиш шундан далолат берадики, умумтаълим мактабларида жисмоний тарбия машғулотларини ўтказиш бўйича қатор илмий изланишлар олиб борилган. Жумладан, Т.С.Усманходжаев, В.К.Бальсевич, В.А.Богданова ва бошқаларнинг ишларини мисол тариқасида келтириш мумкин. Мактаб ўқувчиларининг жисмоний тайёргарлигида ёшга хос хусусиятларнинг таҳлили А.А.Гужаловский, В.И.Лях, А.Г.Сухарев, В.П.Губа, О.В.Гончарова ва бошқаларнинг ишлари орқали ўрганилди. Умумтаълим мактабларидаги жисмоний тарбия машғулотлари жараёнида ўқувчиларнинг саломатлигини сақлаш ва мустаҳкамлашга қаратилган таълим муҳитини таъминлайдиган чора-тадбирлар мажмуаси, саломатлик ва соғлом турмуш тарзи қадриятини шакллантирувчи шарт-шароитларни ташкил этиш қаратилган муаммолар ўрганиб келинмоқда. Умумтаълим мактабларида жисмоний тарбия фанини ўқитишда қўлланиладиган педагогик усулларни бугунги куннинг талабларига тўлақонли мослаштириш зарурати мавжуд. Умумтаълим мактабларининг 5-синфида таҳсил олувчи ўқувчиларнинг 1-чоракда жисмоний тарбия фанини ўзлаштириш кўрсаткичларини баҳолаш мақсадида малакали мутахассислардан ташкил топган экспертлар жамоаси ташкил этилди (n=12). Баҳолаш маъқуллаш йўли орқали амалга оширилди. Бунда экспертлар фикрларининг мувофиқлик даражасини гуруҳда баҳолаш учун конкордация (W) коэффициентидан фойдаланилди. У бизнинг тадқиқотларимизда етарлича юқори (W-0,82) ҳамда ишончли (p<0,05) бўлди. Экспертлар гуруҳи томонидан 5-синф ўқувчиларининг техник ҳаракатлари қуйидагича баҳоланди: “аъло” - техник ҳаракатларнинг мутлақо тўғри бажарилиши - 5 балл; “яхши” - техник ҳаракатларнинг кичик хатолар билан бажарилиши - 4 балл; “қониқарли” - ҳаракатларнинг катта хатолар билан бажарилиши - 3 балл; “қониқарсиз” - бажарилган техник ҳаракатлар 2 баллдан кам. 5-синфда таҳсил олувчи мактаб ўқувчиларининг 1-чоракда жисмоний тарбия фанини ўзлаштириш кўрсаткичларини аниқлаш бўйича ўтказилган тажрибалар қуйидаги натижаларни қайд этди (3.1-жадвалга қаранг). “Стартга!“ буйруғи берилганда тиз чўкиб, қўлларга таянилади, бунда бир оёқ тиззаси ерга тегиб туради, иккинчиси таянчга тиралади; бош бармоқлар ичкарига қараб туради, қўллар тўғриланади, гавда оғирлиги қўл ва тиззага бир хил туширилади; бошни эгиб старт чизиғига қараб турилади. “Диққат!“ буйруғи берилганда орқада турган оёқ тиззаси ердан узилади, гавда оғирлиги тўрт “нуқта“га - қўл ва оёқларга тақсимланади. “Югур!” буйруғи берилганда гавда дарҳол тўғриланиб, орқада турган оёқ билан биринчи қадам қўйилади, қўллар билан кескин ҳаракат қилинади, сўнгра иккинчи, учинчи ва ҳоказо қадамлар қўйилади. 6-8 қадамдан кейин гавда бутунлай тўғриланиб олинади. Спортчи муайян масофага югуришни бошлаганда оёқ кафтинигина босиб, катта-катта қадамлар ташлаб, қўлларни бир хил ҳаракатлантиради; қўллар тирсакдан букилиб улар мушт қилиб олинмайди, гавда олдинга бироз эгилган бўлиб, бел унчалик букилмайди, тишлар бир-бирига қаттиқ босилмайди, оғиз ҳам қаттиқ юмиб олинмайди. Ҳаракатларни эркин бажарилади. Финишга чамаси 10-15 метрлар қолганда, югурувчи эркин ҳаракатни сақлаган ҳолда олдинга қарайди, елкасини тўғрилайди, диққатини бир нуқтага қаратиб, тезликни сусайтирмай, финиш чизиғини кесиб ўтади. Download 0.52 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling