Мактабларида
-жадвал 5-синф ўқувчиларининг 1-чоракда “Жисмоний тарбия” фанидан
Download 0.52 Mb.
|
Диссертация Адашева М.У.
- Bu sahifa navigatsiya:
- Енгил атлетика
3.2-жадвал 5-синф ўқувчиларининг 1-чоракда “Жисмоний тарбия” фаниданўзлаштириш кўрсаткичлари (n=64)
“Стартга” буйруғи берилганда: тиз чўкиб, қўлларга таянилади, бунда бир оёқ тиззаси ерга тегиб туради, иккинчиси таянчга тиралади; бош бармоқлар ичкарига қараб туради, қўллар тўғриланади, гавда оғирлиги қўл ва тиззага бир хил туширилади; бошни эгиб старт чизиғига қараб турилади. “Диққат” буйруғи берилганда, орқада турган оёқ тиззаси ердан узилади, гавда оғирлиги тўрт “нуқта“га - қўл ва оёқларга тақсимланади. “Югур” буйруғи берилганда гавда дарҳол тўғриланиб, орқада турган оёқ билан биринчи қадам қўйилади, қўллар билан кескин ҳаракат қилинади, сўнгра иккинчи, учинчи ва ҳоказо қадамлар қўйилади. 6-8 қадамдан кейин гавда бутунлай тўғрилаб олинади. Ўтказилган тажрибалар натижасига кўра 5-синф ўқувчиларининг енгил атлетика спорт тури бўйича кўрсаткичлари қуйидагича бўлди: “Стартга”, “Диққат”, “Югур” буйруқларини аниқ бажариш экспертлар томонидан 12,5% - “аъло”, 17,5% - “яхши”, 29% - “қониқарли”, 41% - “қониқарсиз” баҳоланган. 12 ёшли мактаб ўқувчиларининг теннис тўпини узоққа улоқтиришда дастлабки ҳолат, тўпни ушлаш, улоқтириш техникаси бажариш техникаси экспертлар томонидан 19% - “аъло”, 17% - “яхши”, 33% - “қониқарли”, 41% - “қониқарсиз” баҳоланган. Теннис тўпини 1-2 қадам ташлаб узоққа улоқтириш техника усулларини бажариш техникаси эса экспертлар гуруҳи томонидан 13% - “аъло”, 17% - “яхши”, 29% - “қониқарли”, 41% - “қониқарсиз” баҳоланган. Енгил атлетика назарияси ва методикаси фанидан бизга яхши маълумки турган жойдан узунликка сакраш техникаси уч қисмга бўлиб ўргатилади. Учишга тайёрланиш, учиш ва қўниш. 5-синф ўқувчиларининг турган жойдан узунликка сакраш техникасини бажариши экспертлар гуруҳи томонидан қуйидагича баҳоланган. Унга кўра 16% - “аъло”, 17% - “яхши”, 28% - “қониқарли”, 39% - “қониқарсиз” баҳоланган. Мазкур ҳолат қуйидагича тушунтирилади. Унга кўра биз тажрибаларни ўтказган умумтаълим мактабларида жисмоний тарбия ўқитувчилари ихтисослиги енгил атлетика спорт турига яқин эмас. Жисмоний тарбия фанидан дарс ўтувчи ўқитувчилар енгил атлетика спорт тури бўйича етарлича билим ва кўникмаларга эга эмаслиги билан тушунтирилади. Бугунги кунда умумтаълим мактабларида 5-синф ўқувчиларининг жисмоний тарбия фанини ўзлаштириш кўрсаткичлари 1-чоракда футбол спорт турининг техник ҳаракатлари элементлари қуйидагича бўлди.
Download 0.52 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling