Мактабларида


§ 3.3. 5-синф ўқувчиларининг гимнастика техникасини ўзлаштириш кўрсаткичлари


Download 0.52 Mb.
bet22/35
Sana07.05.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1439168
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   35
Bog'liq
Диссертация Адашева М.У.

§ 3.3. 5-синф ўқувчиларининг гимнастика техникасини ўзлаштириш кўрсаткичлари


Экспертлар гуруҳи томонидан тажрибада иштирок этган ўқувчиларнинг “Буюмларсиз УРМни бажариш” техникаси 5% - “аъло”, 17% - “яхши”, 32% - “қониқарли”, 46% - “қониқарсиз” баҳоланган. “Саф машқларини бажариши техникасини” баҳолашда эса 7% - “аъло”, 21% - “яхши”, 36% - “қониқарли”, 36%



  • “қониқарсиз” баҳоланган (3.5-жадвалга қаранг).

Олдинга умбалоқ ошиш. Умбалоқ ошиш учун қўлларни тўшакларга қўйиб, таянч ҳосил қилинади, оёқлар билан итарилиб, ҳаракат шу тариқа давом эттирилади. Орқага умбалоқ ошиш. Чўққайиб, қўллар гимнастика тўшамаси устига қўйилади. Сўнгра орқага ағдарилади. Ҳаракат шу тарзда давом эттирилади. Орқага ағдарилаётганда бош бироз ён томонга ташланган бўлиши лозим.
5-синф ўқувчиларининг “Акробатика машқлари: олдинга, орқага умбалоқ ошишни бажариш техникаси” эса 21% - “аъло”, 19% - “яхши”, 33% -
“қониқарли”, 27% - “қониқарсиз” баҳоланган. “Белда ва куракларда туришни бажариш” техникаси эса 13% - “аъло”, 19% - “яхши”, 29% - “қониқарли”, 39% - “қониқарсиз” баҳоланган.
Эгилувчанлик сифатини баҳолашнинг энг асосий кўрсаткичларидан бири бу “Кўприк” ҳосил қилиш ҳисобланади. “Кўприкни бажариш” техникаси экспертлар гуруҳи томонидан ўқувчиларнинг 16% - “аъло”, 17% - “яхши”, 28%

    • “қониқарли”, 39% - “қониқарсиз” баҳоланган.

Умумтаълим мактабларида таҳсил олувчи 5-синф ўқувчиларининг “Арқонга уч ҳаракат усулида тирмашиб чиқишни бажариш техникаси”ни баҳолаш бўйича эксперт гурухи ўқувчиларнинг 19% - “аъло”, 17% - “яхши”, 33%

    • “қониқарли”, 31% - “қониқарсиз” баҳолаган.

3.5-жадвал.


5-синф ўқувчиларининг гимнастика техникасини ўзлаштириш кўрсаткичлари



Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling