Мактабларида
-жадвал 5-синф ўқувчиларининг волейбол спорт тури техникасини ўзлаштириш
Download 0.52 Mb.
|
Диссертация Адашева М.У.
- Bu sahifa navigatsiya:
- Техник ҳаракатлар Гуруҳ
4.2-жадвал 5-синф ўқувчиларининг волейбол спорт тури техникасини ўзлаштиришкўрсаткичлари
Изоҳ: Кўсб - ўзлаштириш самарадорлигини баҳолаш коэффициенти, Кбдб - билим даражасини баҳолаш коэффициенти, ТГ-тажриба гуруҳи, НГ-назорат гуруҳи. Ўтказилган математик статистик таҳлиллар шуни кўрсатдики, ТГ ўқувчиларига нисбатан НГ ўқувчиларининг натижалари солиштирилганда икки “Қўлда (билакларда) пастдан тўпни деворга ошириш ва қабул қилиш машқлари”ни бажариш техникасига ўргатиш самарадорлигини баҳолаш коэффициенти бирдан (1,43>1) катта эканлиги, шу билан биргаликда билиш даражасини баҳолаш коэффициенти нолдан (1,12>0) катталиги аниқланди. Ушбу ҳолат тажриба гуруҳидаги ўқувчиларнинг харакат тайёргарлиги, техник усулларни бажариш кўникмалари НГ ўқувчиларининг ўзлаштиришидан юқори эканлигини тасдиқламоқда. Назорат гуруҳида шуғулланувчи 12 ёшли ўқувчиларнинг “Пастдан келаётган тўпни икки қўллаб билакларда қайтариш ва узатиш” техникаси 14% - “аъло”, 26% - “яхши”, 29% - “қониқарли”, 31% - “қониқарсиз”, ўқувчиларда эса 29% - “аъло”, 43% - “яхши”, 11% - “қониқарли”, 17% - “қониқарсиз” баҳоланган. Олинган натижалар қиёсий таҳлил қилинганда ўргатиш самарадорлигини баҳолаш коэффициенти бирдан (1,53>1) катталиги ва билиш даражасини баҳолаш коэффициенти нолдан (1,08>0) катталиги аниқланди. 12 ёшли ўқувчиларинг “Майдонда ўйинчиларнинг жойлашуви, ҳаракатла- ниши ва асосий туришларни мустақил бажариш” ҳаракатлари экспертлар томонидан қуйдагича баҳоланди: ТГ ўқувчиларининг 36% - “аъло”, 13% - “қониқарсиз”, НГ ўқувчиларнинг 15% - “аъло”, 36% - “қониқарсиз” . Математик- статистик таҳлиллар шуни кўрсатадики, ТГ ўқувчиларига нисбатан НГ ўқувчиларининг натижалари солиштирилганда волейбол техникасига ўргатиш самарадорлигини баҳолаш мезони бирдан (1,5>1) катта эканлиги, шу билан биргаликда билиш даражасини баҳолаш мезони нолдан (1,14>0) катталиги аниқланди. Юқорида келтирилган маълумотлар 5-синф ўқувчиларининг волейбол спорт тури бўйича техник тайёргарлигида қўлланилган янги педагогик технологияларнинг самарадорлигидан далолат бермоқда. 5-синф ўқувчиларининг баскетбол спорт тури техникасини ўргатишда ишлаб чиқилган электрон мультимедиа воситаларини қўллаш самарадорлигини педагогик тажрибада текшириш натижалари қуйидагича бўлди (4.3-жадвал). Экспертлар гуруҳи томонидан тажриба гуруҳидаги 5-синф ўқувчиларининг “Тўпни шеригига узатиш ва қабул қилиш” бажариш техникаси қуйидагича баҳоланди: 37% - “аъло”, 42% - “яхши”, 10% - “қониқарли”, 11% - “қониқарсиз”, назорат гуруҳи ўқувчиларида 14% - “аъло”, 22% - “яхши”, 34% - “қониқарли”, 27% - “қониқарсиз”. Олинган натижалардан ўргатиш самарадорлигини баҳолаш мезони бирдан (1,23>1) катталиги ва билиш даражасини баҳолаш мезони нолдан (1,18>0) катталигини кўриш мумкин. Бу тажриба гуруҳидаги ўзлаштириш назорат гуруҳидаги ўзлаштиришдан юқори эканлигидан далолат бермоқда. 5-синф ўқувчиларининг “Тўп билан ҳаракатланиб келиб тўпни ҳалқага ташлаш”ни бажариш экспертлар томонидан қуйидагича баҳоланди: Унга кўра ТГ ўқувчиларининг 42% - “аъло”, 43% - “яхши”, 11% - “қониқарли”, 4% - “қониқарсиз”, назорат гуруҳи ўқувчиларининг 13% - “аъло”, 18% - “яхши”, 30% - “қониқарли”, 39% - “қониқарсиз”. Тажриба гуруҳидаги 5-синф ўқувчиларининг “Тўп билан ҳаракатланиб келиб тўпни ҳалқага ташлаш”ни бажариш техникаси назорат гуруҳидаги ўқувчилар томонидан қайд этилган натижаларга нисбатан қиёсий таҳлил қилинганда ўргатиш самарадорлигини баҳолаш коэффициенти бирдан (1,4>1) катталиги ва билиш даражасини баҳолаш коэффициенти нолдан (1,16>0) катталиги аниқланди. Download 0.52 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling