3.8. Молиявий ҳисобот
Корхонанинг йиллик молиявий ҳисоботи молиявий ҳисобот шаклларини тўлдириш Қоидаларига мувофиқ тузилади (Молия вазирининг 2002 йил 27 декабрдаги 140-сон қарорига 7-илова, 2003 йил 24 январда 1209-сон билан рўйхатга олинган) ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланган муддатларда тақдим этилади.
Йиллик молиявий ҳисобот қуйидаги ҳажмда тузилади:
бухгалтерия баланси (1-сон шакл);
молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот (2-сон шакл).
Молия ҳисоботга изоҳлар, тушунтиришлар ҳисобот йилида компаниянинг якуний натижаларига таъсир кўрсатган асосий омилларни акс эттирувчи тушунтириш хати шаклида тақдим этилади.
Корхонанинг молиявий ҳисоботи:
Молиявий ҳисобот бир йилда бир марта ҳисобот йилининг бошидан ўсиб борувчи якун билан тақдим этилади.
3.9. Бухгалтерия ҳужжатларини сақлаш
Бухгалтерия ҳисоби регистрлари магнитли ахборот ташувчиларда юритилади ва сақланади. Бухгалтерия ҳисоби регистрларини қоғоз ахборот ташувчиларга чиқариш ҳисобот даври охирида, шунингдек, қонун ҳужжатларига, норматив ҳужжатларга, корхонанинг ички қоидаларига мувофиқ, бухгалтерия ҳисоби регистрларида мавжуд бўлган маълумотлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларнинг талабларига биноан амалга оширилади.
Бухгалтерия ҳисоботи шакллари ҳам электрон кўринишда (1С бухгалтерия ҳисоби дастури), ҳам қоғоз ташувчида сақланади. Бухгалтерия ҳужжатлари, регистрлар, механизациялашган ҳисобнинг молиявий маълумотлари 5 йил давомида сақланади.
3.10. Асосий воситалар ҳисоби
Моддий актив қуйидаги шартларга бир вақтда риоя қилинган тақдирда, асосий восита сифатида ҳисобга қабул қилинади:
актив узоқ вақт фойдаланишга мўлжалланган, яъни хизмат муддати бир йилдан ортиқ;
активнинг қиймати ҳар бир бирлик (тўплам) учун сотиб олиш вақтида Ўзбекистон Республикасида белгиланган БҲМнинг 50 бараваридан ошганда;
актив билан боғлиқ келажакда фойда олишга ишонч бор;
актив қийматини аниқ баҳолаш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |