Маълакавий амалиёт дастури бўйича «Baht Textile» мчжда ўталган амалиёт натижасида ўрганилган маълумотлар Ўрганиш режаси
Download 93.27 Kb.
|
КАРИМОВ Ф
- Bu sahifa navigatsiya:
- Асосий воситаларни қайта баҳолаш
Асосий воситалар амортизацияси
Корхонанинг барча асосий воситалари объектлари бўйича амортизация бир маромли (тўғри чизиқли) амортизация усулини қўллаш йўли билан ҳисобланади, яъни амортизация асосий воситаларнинг фойдали хизмат даври давомида амортизация қилинган қийматидан келиб чиққан ҳолда тенг улушларда ҳисоблаб чиқилади. Асосий воситалар объектининг амортизация қилинган қиймати унинг хизмат қилиш муддати давомида тегишли харажатлар счетларига тенг равишда ҳисобдан чиқарилади (тақсимланади). Асосий воситалар бўйича амортизация ажратмаларини ҳисоблаш ушбу объект асосий воситалар таркибига қабул қилинган ойдан кейинги ойнинг биринчи кунидан бошланади ва ушбу объектнинг амортизация қилинган қиймати тўлиқ қопланмагунича ёхуд бу объект балансдан чиқарилгунга қадар амалга оширилади. Асосий воситалар бўйича амортизация ажратмаларини ҳисоблаш корхона фаолияти натижаларидан қатъи назар ҳисобот даврида амалга оширилади ва у тегишли бўлган ҳисобот даврининг бухгалтерия ҳисобида акс эттирилади. Асосий воситалар бўйича ҳисобланган амортизация суммаси бухгалтерия ҳисобида 0200 «Асосий воситалар амортизацияси» гуруҳларининг тегишли счётларида тегишли суммани жамлаш йўли билан акс эттирилади. Асосий воситаларнинг фойдали хизмат даври Солиқ кодексининг 306-моддассида солиқ солиш мақсадида белгиланган амортизация меъёрлари асосида аниқланади. Фойдали хизмат муддати асосий воситаларнинг ҳолатини яхшилаш ва фойдаланиш муддатини узайтириш учун амалга оширилган харажатлардан сўнг қайта кўриб чиқилиши мумкин. Асосий воситаларни қайта баҳолаш Корхона асосий воситаларни қайта баҳоламайди. Асосий воситалар объектини қўшимча жиҳозлар, модернизация, реконструкция қилиш харажатлари, агар бунинг натижасида асосий воситалар объектининг дастлабки қабул қилинган норматив кўрсаткичлари (фойдали фойдаланиш муддати, фойдаланиш сифати) ошса, улар тугагандан сўнг объектнинг дастлабки қийматини оширади. Асосий воситаларни таъмирлаш, таъмирлаш ишлари учун захирани шакллантирмасдан амалга оширилади. Асосий воситалар объектларининг жорий, ўртача ва капитал таъмирлаш харажатлари улар амалга оширилган ҳисобот даврида корхона харажатларига киритилади. Download 93.27 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling