Малакавий амалиётнинг ҳисоботини расмийлаштиришга талаблар
Download 15.96 Kb.
|
Амалиёт ҳисоботини расмийлаштириш 2 (1)
МАЛАКАВИЙ АМАЛИЁТНИНГ ҲИСОБОТИНИ РАСМИЙЛАШТИРИШГА ТАЛАБЛАР Малакавий амалиётни ўташ натижаси якунида талабалар қуйидаги хужжат ва материалларни тақдим этишлари лозим: – Амалиёт кундалиги; – Малакавий амалиёти ҳисоботи. Амалиёт кундалиги амалиётни ўташ жойида кундалик вазифаларни бажарилиши ҳақидаги қайдлардан иборат бўлиб, кундалик раҳбарнинг имзоси билан тасдиқланган бўлиши керак. Шу билан бирга кундалик хужжат сифатида талабанинг амалиётга келган ва қайтган санаси, ҳамда талабага берилган тавсифнома раҳбарнинг имзоси ва корҳона мухри билан тасдиқланиши керак. Малакавий амалиёт ҳисоботи кириш, асосий қисм, хулоса, фойдаланилган адабиётлар ва илова қисмларидан иборат бўлиб, тушинтириш ёзувлари адабий тилда, хатосиз ёзилиб, техникага оид сўзлар ўз ўрнида аниқ ишлатилиб, қўйилган масала мавзусини тўла ёритиб, бутун, тугалланган бўлиши лозим. Ёзув аниқ ва чиройли ёзилиши зарур. Кириш қисмида танланган мавзуни долзарблиги асосланади ва қолган қисмларни қисқача мазмуни келтирилади. Кириш қисмининг ҳажми 1-2 бетдан ошмаслиги керак. Асосий қисмда корхона фаолияти ва таркиби тўғрисида қисқача маълумот, технологик объект ва жараён тавсифлари, жараёнларни автоматлаштириш даражаси, қўйилган масаланинг ечиш усуллари, дастурий таъминот архитектураси, дастур модуллари ва улар орасидаги боғлиқликлар кўрсатилиши зарур. Асосий қисмининг ҳажми 15-20 бетдан ошмаслиги керак. Хулоса қисмида асосий қисми бўйича хулосалар, масалани ечишда танланган усулларнинг мувофиқлиги, ишлаб чиқилган ечимнинг келажакда такоминлаштириш имкониятлари хақида фикрлар келтирилади. Хулоса қисмининг ҳажми 1-3 бетдан ошмаслиги керак. Фойдаланилган адабиётлар рўйхатида масалани бажаришда ишлатилган барча адабиётларни келтириш зарур. Илова қисмида расмлар, жадваллар, дастур коди, экран кўринишлари, ва бошқа маълумотлар киритилади. Иловада келтирилган ҳар бир маълумотларга битирув ишининг тушунтириш ёзувларида муржаат бўлиши керак. Ҳисобот қўлда ёки компьютерда А4 форматли қоғозда, тепа ва пастки қисмдан 2 см, чапдан 3см ва ўнгдан 1,5 см қолдирилиб, Times New Roman 14 пт шрифтида ёзилади. Университет томонидан белгиланган рахбарга тайёрлаб химоя килинади ва бахоланади. Download 15.96 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling