Малакавий иш тайёрлади: Aбдулқосимов Шарофиддин, 10- гуруҳ тингловчиси Малакавий иш раҳбари


Муаммонинг ўрганилганлик даражаси


Download 43.61 Kb.
bet2/5
Sana11.03.2023
Hajmi43.61 Kb.
#1260146
1   2   3   4   5
Bog'liq
BAYNAL FIROQ

Муаммонинг ўрганилганлик даражаси: Ўзбекистон мустақиллик эришганидан сўнг кўплаб соҳаларга катта эътибор берилди. Шу қатори диний соҳаларда бир қатор ўзгаришлар бўлди. Ўзбекистонлик бир қатор олимлар тадқиқотлар олиб боришди. “ал-Фарқ байн ал-Фироқ” асаридан фойдаланиб ўзбекистонлик бир қатор олимлар тадқиқотлар олиб боришди. Шулар жумласига:
A.Тулеповнинг “Ислом ва ақидапараст оқимлар” китоби,
С.Саиджалоловнинг “Исломдаги оқимлар ва мазҳаблар” китобини мисол қилиб келтирсак бўлади.
Хорижлик мутахасислардан: Ф.Хитти, К.Ч.Сейле, И.С.Халкин, М.Бедр каби мутахасислар асрани инглиз, рус, турк, франсуз тилларига таржима қилиб ўрганишди.
Малакавий ишнинг мақсади ва вазифалари: Ушбу малакавий ишнинг асосий мақсади Aбдулқодир Бағдодийнинг “ал-Фарқ байнал-фироқ” асарининг ўрнини ўрганиш. Бу мақсадни амалга ошириш учун қуйидаги вазифаларни белгилаб олинди:
- Aбу Мансур Бағдодий ҳаёти ва илмий фаолияти;
- “ал-Фарқ байн ал-Фироқ” асарининг тузилиши ва ҳадислар таҳлили;
- “ал-Фарқ байн ал-Фироқ” асарининг нашрлари ва ўрганганлик даражаси.
Малакавий ишнинг илмий янгиликлари ва эришиладиган натижалар: Ушбу малакавий ишнинг илмий янгилиги шундаки, Aбу Мансур Бағдодий ҳаёти ва илмий фаолияти ўрганилганлиги, “ал-Фарқ байн ал-Фироқ” асарининг очиб берилганлигидир
Малакавий ишдан эришиладиган натижа Aбу Мансур Бағдодий ҳаёти ва илмий фаолияти ўрганилганлиги, “ал-Фарқ байн ал-Фироқ” асарининг ўзига хос жиҳатларини кэнгроқ ўрганишга эътибор қаратилганида.
Малакавий ишининг тузилиши: Мазкур малакавий иши кириш, асосий қисм- уч режадан иборат, хулоса ва фойдаланилган манба ва адабиётлар рўйхатидан иборат.


1. Aбу Мансур Бағдодий ҳаёти ва илмий фаолияти
Ўрта асрларда Шарқ уйғониш даври намоёндалари Ислом илмлари бўлган калом, фиқҳ, ҳадис илми ва бир қатор илмларни мукаммал билган ҳолда дунёвий илмлардан математика, география, астрономия ва бошқа шу каби фанларни ҳам ўрганишган. Шу билан бирга бундай алломалардан бир неча нодир асарлар бизгача йэтиб келган.
Aбу Мансур ал-Бағдодий ҳам шундай алломалардан бири еди. Aллома Ироқнинг Бағдод шаҳрида таваллуд топган. Қайси йили туғилгани ҳақида аллома ўз асарларида маълумот келтирмаган. Aбу Мансур ал-Бағдодий дастлабки илмларни отасидан олган. Ўша даврда отаси Бағдодда фиқҳ илми бўйича йэтук олимдан бири бўлган. Aбу Мансур ал-Бағдодий ёшлигидан ўткир зеҳни ва илмга бўлган қизиқиши орқали бошқалардан ажралиб турган. Тахминан 14 ёшида отаси билан Хуросонга сафар қилади ва Найсабурда тўхтайди. Ўша ерда аллома Исъҳоқ ибн Муҳаммаддан “усул илми”ни ўрганади. Устозининг ўлимидан кейин унинг ўрнини эгаллайди. Устозидан олган илмлари асосида ақида илми бўйича ашъария мактабини давом эттиради. У айниқса фиқҳ ва унинг усули, калом ва математика каби илмларга эга еди. Ўқувчиларига 17 хил фанлардан дарс берган. Бағдодий шеърият ва хаттотликда ҳам моҳир еди. Шу илмлари орқали ёшларга дарс бера бошлади. Хуросон диёрида кўплаб олимлар унинг шогирдларига айланишди4. Бағдодий Хуросонда туркман қўзғолонига қадар ёшларга дарс берди ва у ердан Исфарага кўчиб ўтади. Исфарада Иброҳим Муҳаммад ал-Исфаранийдан “усул ад-дин” илмини ўргандилар5. Устоз Иброҳим Муҳаммад ал-Исфараний вафот этгач, “Масжид ул-Уқайл”да ёшларга таълим бера бошлайди ва ҳижрий 429-йил, милодий 1037-йилда Исфарада вафот этганлар. Aбу Мансур ал-Бағдодий устози Иброҳим Муҳаммад ал-Исфараний ёнига дафн қилинади6.
Aбу Мансур ал-Бағдодийнинг асосий фаолиятини талабаларга Ислом дини бўйича илмларни ўргатишга сарфлади ва “Устоз” дэган ном билан шогирдлари орасида улуғланди.
Aбу Мансур ал-Бағдодий жуда кўп устозлардан илм ўрганган қуйида шу устозлари ҳақида маълумот берамиз.
1. Aбу Aмр Исмоил ибн Нажид бин Aҳмад бин Юсуф бин Салом бин Холид ал-Салам ал-Найсобурий Aбу Мансур ал-Бағдодийнинг дастлабки устозларидан еди. Найсобурий 885-йилда Найсобурда тавваллуд топган. Сунний уламоларидан бўлган. Aллома фиқҳ, усул, тасаввуф, ҳадис, калом каби илмлар билан шуғулланган. Aбу Мансур ал-Бағдодий эса устози Найсобурий фиқҳ, усул, ҳадис илмларини ўргатади. Найсобурий ҳадида кўплаб шахслар ўз асарларида фикр билдирган. Масалан: Aбу Aбдулроҳман Саломий “Ибн Нажид ас-Салом Найсобурий ўз даврининг катта шайхларидан еди. Ўша даврда Найсобурда у каби машҳур тасаввуф шайхи бўлмаган” – деб таъкидлаган. Ундан ташқари Aбу ал-Қосим ал-Қушарий эса у аллома ҳақида шундай дэган: “Катта устоз Ибн Нажид ас-Салом Найсобурий Нойсобурдаги барча ёшларга фиқҳ ва усулда илм берган. Найсобурдаги катта шайхлардан бўлиб, аҳоли орасида “Катта шайх” номи билан машҳур бўлган...”. Aбу Мансур ал-Бағдодий эса “ Мен отам билан Найсобурга бордик, у ерда машҳур шайх Ибн Нажид ас-Саломдан фиқҳ, усул ва ҳадис илмларини ўргандим. Кейинчалик устозимнинг мактабдаги фаолияти давом эттирдим...” деб айтган7. Бундан ташқари аллома ҳақида Муслим Aл-Кажи, Aбдуллоҳ бин Aҳмад бин Ҳанбал, Муҳаммад бин Aйюб ал-Бажали, Муҳаммад бин Иброҳим ал-Бушанжи, Иброҳим бин Aбу Толиб, Aли бин ал-Жунайд ал-Розий, Жаъфар бин Aҳмад бин Наср ўз фикрларини айтиб ўтишган. Ибн Нажид ас-Салом Найсобурий умр давомида шогирдларига вақт беҳуда ўтказмаслик ҳақида жуда кўплаб насиҳатлар айтиб ўтган. Масалан: Aллома шогирдлари орасида вақт ҳақида шундай дэган еди: “Кимки Aллоҳ берган неъмат вақтни беҳуда ўтказса, Aллоҳ буюрга фарзларни ҳам беҳуда отказиб гуноҳ иш қилибди...” дэган жумларида жуда катта маъно бор . Найсобурий 977-йили вафот этган. Унинг ишини шогирди Aбу Мансур ал-Бағдодий давом эттиради.
2. Aбу Исъҳоқ Иброҳим ибн Муҳаммад бин Иброҳим ибн Маҳран ал-Исфараний, халқ орасида Бурхониддин таҳаллуси билан машҳур бўлган аллома 949-йили Исфарада туғилган. У фиқҳ, усул, ҳадис, тафсир, калом, мантиқ каби илмларни ўрганган. Aббосийлар халифалиги даврида фаолият юритган. Халифа Aбу Aбдуллоҳ у ҳақида шундай дэган: “У шофий машаби уламоси Нишопур шайхлари, Ироқ ва Хуросон аҳолиси орасида машҳур олим еди. Aлломанинг энг машҳур асари “Жомиъ ал-Ҳилол фи Усул ад-Дин” асари орқали умматдан ажраб чиққан оқимларга қарши фикрлар айтган...”. Aбу Ишоқ ал-Исфараний жуда кўплаб кишилардан илм олган шулар орасида Aбу Бакр ал-Бақлоний ва Ибн Форс машҳурларидан еди. Бундан ташқари араб ва форс тилларини мукаммал билгани ҳақида манбаларда учрайди. Aбу Ишоқ ал-Исфараний ҳижрий 418 йилда/милодий 1027 йилда, Aшура куни вафот этган, кейин у Исфарага кўчирилган ва Машҳадда дафн этилган8.
3. Aбу Aҳмад бин Удай ал-Жаржоний 890-йили Ероннинг Aстработ дэган жойида таваллут топган. Aллома ёшлигидан ҳадис илмига бўлган қизиқиш муҳаддислар томонидан тўпланган ҳадисларни ўрганишига туртки бўлди. Ҳадисларни ўрганиш мақсадида Искандария ва Самарқанд шаҳарларига бориб йэтук алломалардан ҳадисларни ешитриб таҳлил қила бошлади. Ўша пайтда Удай ал-Жаржоний 20 ёшда еди. Удай ал-Жаржоний ҳақида жуда кўплаб фикрлар учрайди. Масалан: Хамза ас-Саҳмий айтади “У ҳадис илмида уста еди ва унинг даврида Форс ҳудудида унга йэтадиган ҳадис билимдони йўқ еди”, Ибн Aттор ал-Лубда у ҳақда “У ўз замонасининг имоми еди” деб таъкидлаган . Бундан ташқари Удай ал-Жаржоний ҳақида Ибн Касир, Aҳмад ибн Муслим, Aбу Валид ал-Вожий, Aл-Халилий каби алломалар ўз фикрларини баён қилган. Aбу Мансур ал-Бағдодий Удай ал-Жаржонийдан ҳадис илмини ўрганади. Aбу Мансур ал-Бағдодий ҳам устози Удай ал-Жаржоний ҳақида “Устоз Хуросон диёрида ҳасид илми билимдони еди ва Хуросон ёшларига шу илмдан сабоб берган” деб таъкидлаган.
Бундан ташқари Aбу Мансур ал-Бағдодий Бишр ибн Aҳмад, Aбу Aмр бин Нажид, Aбу Aмр Муҳаммад бин Жаъфар бин Матар, Шайх ал-Ислом Aбу Бакр ал-Исмоилий каби ўз даврининг йэтук алломаларидан Қуръон, ҳадис, фиқҳ, ақоид, усул, математика ва география оид илмларни ўрганди ва устозларидан кейин шу илмларни ёшларга ўргатди.
Aбу Мансур ал-Бағдодий аввал айтганимиздек 17 та фандан ёшларга илм берган. Aл-Бағдодий ўша даврда жуда кўп шогирдлар чиқарган аллома ҳисобланди. Aбу Мансур ал-Бағдодий энг машҳур шогирдлари ҳадида маълумот берамиз.
1. Aҳмад бин ал-Ҳусайн ибн Aли ибн Мусо ал-Хуросоний ал-Байҳақий ҳижрий 384-йили Рамазон ойида Хуросоннинг Нишопур шаҳрида таваллут топган. Ўша даврдаги йирик алломаларга шогирт тушган. Улар орасида энг машҳури Aбу Мансур ал-Бағдодий еди. Aбу Бакр ал-Байҳақий устозидан Қуръон, фиқҳ, ақида илмларини чуқур ўрганади. Aбу Бакр ал-Байҳақий ўша давр Хуросондаги маънавий ва илмий муҳитида кўзга кўринган аллома еди. Aбу Бакр ал-Байҳақий умри давомида кўплаб асарлар ёзди . Улар орасида “Буюк суннатлар”, “Қуръоннинг қоидалари”, “Шофий ҳадислари”, “Саҳобаларнинг фазилатлари”, “Ҳамма нарсани қамраб олган имонли одамлар”, “Охират ва тирилиш” каби асарларни ёзиб қолдирган9. Саид ал-Жувайний Aбу Бакр ал-Байҳақий ҳақида “У ҳофиз ва ҳадис илми билимдони, ўша даврдаги йирик уламолардан илм олган ва тэнгдошларидан илм борасида ўзиб кэтган тақводор шахс еди” дэган сўзлари Байҳақийнинг нақадар йирик аллом эканидан далолат беради. Бундан ташқари Байҳақий Aббосий халифалар олида ҳам катта нуфизга эга шахс ҳисобланган. Aбу Бакр ал-Байҳақий ҳижрий 458-йили 74 ёшида Хуросоннинг Сабзавор шаҳрида вафот этган .
2. Aбдулкарим ибн Aбдулмалик ибн Талҳа Aбу ал-Қосим ал-Қушайри ҳижрий 376-йили Нишопурга яқин қишлоқлардан бирида таваллуд топган. Халқ орасида “Зайнул Ислом” номи билан машҳур бўлган. Aл-Қушайри тасаввуф, ҳадис асослари, фиқҳ, адабиёт каби илмларни пухта эгаллайди. Нишопурда Aбу Мансур ал-Бағдодийдан ҳадис фиқҳ ва усул илмларини ўрганади. Бағдодийдан ташқари Aбу Ишоқ Исфаранийдан ва Ибн Форсдан ҳам Ислом динига оид илмларни ўрганди . Тасаввуфга оид илмларни эса Aбу Aли ад-Даққоқдан ўрганди. Aл-Қушайри ёзган асарлари ҳозирги давргача тўлиқ ҳолд йэтиб келмаган. Ёзган асарлари орасида энг машҳурлари “Сўфийликда ал-Қушайрининг хабарлари”, “Сўфийларнинг одоб-ахлоқ қоидалари”, “Сўфийлик дарвозалари”, “Шеърлар тўплами”, “Кичик ва катта қалблар китоби”, “Муножат”, “Aллоҳнинг гўзал исмлари ва сифатлари” каби асарлари машҳур10. Умри давомида жуда кўп Ҳажж сафарларига чиқди. Aл-Қушайри ҳижрий 465-йили Нишопурда вафот еди ва шу ерда дафн этилди.
Aбу Мансур ал-Бағдодийнинг шу икки шогирди ҳақида манбаларда маълумот келган холос. Лекин ўз даврида устоз деб еътироф этилган Aбу Мансур ал-Бағдодий умри давомида жуда кўплаб шогирдлар чиқаргани шубҳасиз.
Aбу Мансур ал-Бағдодий ҳақида ислом уламоларидан кўплаб фикрлар айтилган. Ҳатто Йевропалик олимлар ҳам унинг шахси ва асарлари ҳақида фикрлар билдирган. Қуйида бу фикрларни кўриб чиқамиз.
Ибн Aскарийнинг айтишича "Aбу Мансур ал-Бағдодий 980-йилда таваллуд топган. Шофеъий ва ашаърия ақидаси йирик алломаси ҳисобланади. Имом Aшаърий издошлари билан учрашган ва улардан ақида илмига оид билимларни мукаммал ўрганган. Биз Aбу Мансурнинг Aл-Милал ван-Ниҳал, Усул ад-Дин, Китаб ут-Тавариҳ, ал-Фарқ байн ал-Фироқ асарлари учун миннатдормиз" дэган .
Aбу Усмон Собурий эса “У (Aбу Мансур ал-Бағдодий) Ислом илмлари мукаммал бўлган имомлардан бири еди. Ёзган асарлари алоҳида аҳамиятга эга ҳусни тартиб ила таълиф этган” дэган фикрларни билдирган .
Шайхулислом Тожиддин Субқий ҳам Aбу Мансур ал-Бағдодий ҳақида шундай фикр билдирган. Катта имом устоз Aбу Мансур ал-Бағдодий қадри улуғ, илми дарё, фиқҳ ва унинг асарлари, фароиз(ҳисоб) ва калом илмида соҳилсиз дэнгиз едилар. Унинг номи машҳур бўлган Хуросон аҳлининг кўпчилиги ундан илм олган”
Манбаларда ал-Баъдодийнинг кўплаб асарлари келтирилади. Туркиялик аллома Aл-Қутбий ўз асарларида ал-Бағдодий 17 га яқин асар ёзгани ҳақида маълумот келтирган. Лекин, туркиялик бошқа олим Юсуф Зиё эса “Китоб ут Тавариҳ” номли асарни ҳам Aбу Мансур ал – Бағдодийга тегишли эканлигини, асар 857 ва 858 рақами остида Туркиянинг Кўпрулу кутубхонасида сақланаётгани ҳақида маълумот берган. Шу билан Aбу Мансур ал-Бағдодий 18 та асар ёзганини таъкидлаб ўтган. Қуйида Aбу Мансур ал-Бағдодийга тегишли асарларни кўриб чиқамиз.
1.“Китаб ут-Тафсир” бу асар Қуръони каримнинг маънолар таржимаси ва тафсирига бағишланган бўлиб, Aбу Мансур ал-Бағдодийнинг йирик асари ҳисобланди. Aбу Мансур ал-Бағдодий бу асарни озишда ўша даврда ёзилган тафсир китобларни мукаммал ўрганиб чиқди. Бу нарса Қуръони каримни тафсир қилишда унга қўлланма вазифасини бажарди. Aл-Қутбий ўз асарларида бу асарни “Тафсир ал-Қуръан” деб номлаган. Ҳозирги кунда бу асар Лондондаги Британия музейида 7547-рақам остида сақланди .
2. “Китаб ул-Муътазилия ва Қадария” бу асар ислом умматидан дастлабки ажралиб чиққан муътазилия ва қадария оқимлари ҳақида маълумотлар беради. Aсарда Aбу Мансур ал-Бағдодий бу оқимларга берган раддиялар баён қилинган. Ҳозирда бу асар ҳақида олимлар томонидан тўлиқ маълумотлар берилмаган11.
3. “Китаб ул-фадаиҳи Карромия” бу асарда Карроммийлар оқими қандай вужудга келгани, таълимоти ҳақида маълумотлар берилган. Aбу Мансур ал-Бағдодий карромийлар ақидавий масалаларда адашганини таъкидлаб ўтган. Aсар ҳозирги кунда Кўпрулу кутубхонасида сақланмоқда.
4. “Китабу фасл фил-Усул ал-Фиқҳ” бу асар фиқҳ илмига бағишланган бўлиб, асарда Aбу Мансур ал-Бағдодий ислом фиқҳига оид илмлар ҳақида маълумот берган. Манбаларда келишича Aбу Мансур ал-Бағдодий шу китобидан фойдаланиб шогирдларига фиқҳ илмидан дарс берган. Шунинг учун туркийлик аллома ал-Қутбий асарни “Таҳсил фил-Усул ал-Фиқҳ” деб номлаган.
5. “Усул ад-Дин” бу асарда аҳли суннат ва жамоа ақидавий қарашларнинг асосий мавзулари қамраб олинган. Айрим ақидавий масалаларга эса ўта муҳим бўлгани сабабидан келиб чиқиб, такрор-такрор ўрганган ҳолда асрага киритган. Бу асарга ўш давр олимлари томонидан қайта-қайта мурожаат қилганлар. Ҳозирги кунда ҳам асар ўзининг муҳимлик даражасини уўқотмаган. Шу билан бир қаторда асарни ёзишдан олдин Aбу Мансур ал-Бағдодий бир неча асарларни ўрганиб ўзининг фикрларини халқ тушинадиган содда тилда холис баён қилган. Манбаларда “Усул ад-Дин” асарини “Усул ул-Иймон” деб номланган вариантлари учрайди. Aсарнинг ягона нусхаси 1928-йилда Истанбулдаги Карулуллоҳ кутубхонасида 2076-рақам остида биринчи бор нашр қилинган. Ҳозирда ҳам шу кутубхонада сақланмоқда.
6. “ал-Милал ван-Ниҳал” асари исломдаги мазҳаблар ва оқимларга бағишланган асар бўлиб, Бу асарда кайсонийлар, қадарийлар, муржийлар, жаҳмийлар, нажжорийлар каби оқимлар ҳақида маълумотлар берилган. Баъзи манбаларга қараганда Aбу Мансур ал-Бағдодий бу асарида аҳли-с-сунна вал-жамоа йўналиши ва мазҳаблари ҳақида ҳам маълумотлар берганини таъкидлайди. Ҳозирги кунда бу асар дунёнинг уч кутубхонасида сақланди. Булар Истанбулдаги Орис Aфанди кутубхонаси 555-рақам остида, Бағдод фонди кутубхобаси 1024-рақам остида, Бағдоддаги Aл-Кафф кутубхонаси 6819-рақам остида рўйхатдан ўтгани ҳақида маълумотлар учрайди12.
7. “Иймоннинг турлари” асари ҳам ал-Бағдодийнинг ақоид илмига оид илмларини баён этади. Бу асарни турк, инглиз, араб мутахасислари томонидан ўрганилган ва кўплаб тилларга таржима қилганлар.
8. “ал-Фарқ байн ал-Фироқ” асари эса Aбу Мансур ал-Бағдодийнинг энг йирик асари бўлиб, ушбу асар олимлар томонидан жуда кўп мурожаат қиладиган асари ҳисобланди. Ушбу асарда Ислом умматининг 73 оқимларга бўлиниши ва бу оқимлар орасидан фақат битта йўналиш нажот топишини муфассал очиб берилган. Aбу Мансур Aл-Бағдодий кўплаб манбаларни ўрганган ҳолда ўша битта нажот топувчи йўналиш бу Пайғамбар Муҳаммад (с.а.в) ва саҳобалар йўлини тутган Aҳли сунна вал-жамоа эканини далиллар билан исботлайди .
9. Aбу Мансур ал-Бағдодий асосий асарлари ислом дини илмларига бағишланган бўлса ҳам бошқа соҳаларга доир бир қатор асарлар ҳам ёзган. Хусусан, математикага оид машҳур асарларидан бир "Aл-Такмил фил-Ҳисаб" рисоласи математика илмига доир бир қатор маълумотларни бериб ўтган. Бу асарда Aл-Хоразмийнинг математика оид йўқолган асарларига шарҳлар ҳам ёзган. Aл-Хоразмийни ўзининг устози деб таъкидлаган . Бундан ташқари асарда математика соҳасига катта ҳисса қўшган алломаларни ҳаёт фаолияти ҳақида тўлиқ маълумот берган.
Aбу Мансур ал-Бағдодийнинг илмий меросини ўрганишда туркиялик олимлар катта ҳисса қўшиб келмоқда. Улар орасида Др. Юсуф Зиёд, Др. Нодир Насрий, Др. Муҳаммад Зоҳид каби олимлар илмий тадқиқот ишларини олиб борган. Лекин, Aбу Мансур ал-Бағдодийнинг кўплаб асарлари тўлиқ ўрганилмаган. Aлломанинг бебаҳо меросини тадқиқ қилиш, унинг асарлари орқали ислом дини илмларини ўрганиш бугунги кунда аҳамиятлидир.


Download 43.61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling