Маълумки мамлакат бюджети барқарорлигини таъминлашда солиқ сиёсатининг самарадорлигини ошириш муҳим аҳамият касб этади
Ҳудудларнинг солиқ салоҳиятини бошқариш
Download 27.87 Kb.
|
graduonimiya
Ҳудудларнинг солиқ салоҳиятини бошқариш учун зарур бўлган
асосий омиллардан бири ˗ бу ҳудудларда катта миқдордаги фойдаланилмаган манбаларнинг, шу жумладан табиий ресурсларнинг мавжудлигидир. Солиқ салоҳиятини самарали бошқариш янги солиқ базаларини яратишга, бизнесни ривожлантиришда инновациялардан фойдаланишга ва иқтисодиётнинг истиқболли тармоқларига сармоялар киритишга қаратилган аниқ ташаббускорликка асосланиши лозим. Шуни таъкидлаш жоизки, ҳудудларда солиқ салоҳиятини бошқариш асосан тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга қаратилган ликвид солиқ базаларини яратиш, кенгайтириш ва улардан самарали фойдаланишни рағбатлантириш учун ташкил этилган ва фискал бошқарув механизмига боғлиқ. Солиқ салоҳиятини оширишга ажратилган давлат харажатлари ҳудудлардаги иқтисодий ўсишга таъсир қилиши мумкин. Шу билан бирга, давлат харажатларининг зарурлиги шундаки, улар жамғарилган капиталга бўлган талабнинг ўсишини рағбатлантиради ва иқтисодиётнинг истиқболли тармоқларига давлат инвестициялари орқали ҳудудий тадбиркорлар манфаатларининг изчиллигини таъминлайди. Давлат харажатларининг кўпайиши кўпайтирувчи таъсирга эга бўлиб, маҳсулот ва хизматларни сотиб олишга сарфланган харажатларнатижасида ялпи ички маҳсулот ошади. Бундай механизм ҳақиқий солиқ салоҳиятини кенгайтириш ва ошириш имкониятига эга бўлган тармоқларни ривожлантиришни назарда тутади. Бундай истиқболли секторлардан бири сифатида туризмни мисол қилиш мумкин. Ҳозирги вақтда мамлакатда туризм соҳаси ривожланиш босқичида турибди. Улкан туристик ресурсларга эга бўлган ҳудудларнинг ялпи ҳудудий маҳсулотга (ЯҲМ) қўшадиган ҳиссаси минимал даражада. Масалан, Жанубий Кореянинг туризм соҳасидан тушадиган даромади 2019 йилда 20,7 млрд. АҚШ долларини ташкил қилган. Бу Кореянинг туризм соҳасига катта миқдорда инвестициялар киритиш орқали ривожлантирганидан далолат беради. Мамлакатимиз ҳудудларининг табиий ресурслари, дам олиш, спорт ва сайёҳлик фаолияти солиққа тортиш базалари учун муҳим салоҳиятга эга бўлиб, улар ҳукумат томонидан қўллаб-қувватланса, мультипликатор таъсирини келтириб чиқариши, солиқ тушумларини сезиларли даражада ошириши ва ҳудудларда, шунингдек, мамлакатда ижтимоий-иқтисодий ривожланишни таъминлаши мумкин. Download 27.87 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling