Маълумот Асадова Ойхумор- Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси,меҳнат фахрийси


Download 499.96 Kb.
bet1/4
Sana02.08.2023
Hajmi499.96 Kb.
#1664685
  1   2   3   4
Bog'liq
Газетада ишлаганлар (2)



Жомбой тонгги” газетасида ишлаганлар хақида
Маълумот

Асадова Ойхумор- Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси,меҳнат фахрийси 1950 йил 15-апрелда Жомбой туманида туғилган.
У1972-1974 йилларда Жомбой туманидадаги 25-умум таълим мактабида ўқитувчи,1974-1982 йилларда “ Жомбой тонгги “газетасида бўлим бошлиғи,1982-1986 йилларда Жомбой туман партия қўмитаси ташкилий бўлим мутахасиси, 1986-1993 йилларда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Самарқанд вилоят бўлимида маъсул котиби,1993-1994 йилларда Самарқанд вилоят “ Мерос” газетасида муҳаррир, 1994-1996 йилларда Самарқанд вилоят “ Зарафшон “ нашриётида мухаррир, 1996-1998 йилларда “ Жомбой тонгги” газетасида бўлим мудири,1998-2003 йилларда Жомбой туман “Галакапа” маҳалла фуқаролар йиғини раиси,2013 йилдан ҳозирги вақтгача нафақада.
Ойхумор Асадованинг кўплаб китоблари,жумладан “Мерос”, “Бир томчи шудринг”, каби тўпламлари китобхонлар эътиборига хавола этилган.
Республика, вилоят,туман газета сахифаларида ўзининг қатор долзарб,публицистик мақолалари билан иштирок этиб,газетхонлар эътиборини тортиб келмоқда.


Гулчеҳра Жамилова Самарқанд вилоятининг Жомбой туманида туғилган.ТошДУ (ҳозирги ЎзМУ) журналистика факультетини 1983 йилда тамомлаган.
1985 йилда “Ўзбекистон овози” газетасида, 1986-2000 йилларда республика хотин-қизларининг “Саодат” журналида турли лавозимларда хизмат қилди.
2000 йилдан буён Гулчеҳра Жамилова Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги “Сиҳат-саломатлик” журналида ишлаб келмоқда.
Гулчеҳра Жамилованинг “Умр ҳикматлари”,”Қоядаги атиргул”,”Мовий барқут сири”,”Ёруғ кун”,”Мен борман ҳаёт”,”Хизрни кўрган одамлар” китоблари нашр этилган.
Журналистика соҳасидаги кўп йиллик хизматлари туфайли Гулчеҳра Жамилова “Шуҳрат” медали,”Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист” унвони, “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланган.

Умедов Алишер-1956 йил 7 январда Жомбой туманида туғилган.Самарқанд Давлат Университетини кечки бўлимини биология ва химия фани ўқитувчиси йўналиши бўйича томомлаган.
Алишер Умедов1971-1973 йилларда Жомбой туман матлубот жамиятига қарашли нон комбинати лимонад цехи ишчиси,1973-1974 йилларда Жомбой туман Жомбой қишлоқ кенгаши ҳарбийларни рўйхатга олиш бўлими ходими,1977-1979 йилларда Жомбой туман шифохонаси бош шифокорининг хўжалик ишлари бўйича ўринбосари,1979-1980 йилларда Жомбой туман санитария-эпидемиология станциясида дезинфектор- банификатор,дезинструктор, 1980-1991 йй. – Жомбой туман газетаси мусаххиҳи, мухбири, катта муҳаррир- қишлоқ хўжалик бўлими мудири,1991-2002 йй. – Самарқанд телевизион ижодий уюшмаси ўзбек муҳарририяти мухбири, “Хабарлар” муҳарририяти мухбири, ижтимоий-сиёсий муҳарририяти муҳаррири, ижтимоий-иқтисодий кўрсатувлар таҳририяти бош муҳаррири,таҳлилий- маслаҳат бўлими бошлиғи, 2002–2006 йй. – Самарқанд вилоят телерадиокомпанияси радиоэшиттиришлар муҳарририяти муҳаррири, телекўрсатувлар бош муҳаррири,2006 –2014 йй. Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси Самарқанд вилоят телерадиокомпанияси телевидение бош муҳаррири , телевидение гуруҳи муҳаррири,2014 йилдан ҳозирги вақтгача Телевидение гуруҳи махсус мухбири бўлиб ишлаган.


Шокиржон Шералиев – 1953 йил 13июлда Жомбой тумани,Эски Жомбой қишлоғида туғилган. Самарқанд Давлат Университетининг ўзбек ва торжик филологияси факультетининг журналистика йўналиши бўйича тамомлаган
Шокиржон Шералиев 1970 йилдан бошлаб “ Шонли меҳнат (ҳозирги “ Жомбой тонгги”) газетаси”дан ўз иш фаолиятини бошлаган ва мухбир,бўлим мудири,маъсул котиб бўлиб ишлаган. Таҳрирят қошида “ Умид” адабий клуби фаолиятини жонлантириб,ўнлаб шогирдлар тайёрлаган. У 1980 йилда Нуробод тумани ташкил этилгач,шу худудда газета ташкил этиш ,ижодий мухитни ташкил этиш учун газета муҳаррири ўринбосари этиб юборилган ва у ерда ҳам “ Яйлов илҳомлари” ёш ижодкорларлар ,бахши шоирлар тўгарагини ташкил этган. Шокиржон Шералиев ўз фаолияти давомида “Тарихга бир назар”,” Жомбой давлат хўжалиги тарихи “ ва “ Ижод -кўнгил мулки” тўпламларини нашр эттирди.У “ Табиат ва инсон”,” Маънавият кўзгуси”,” Армия -тарбия мактаби” ,” Қишлоқда юксак турмуш маданияти учун “ танловларида ўзининг мақолалалари билан иштирок этиб ғолиб бўлган. Шокиржон Шералиев “ Ўзбек адабиётида қишлоқ мавзуси” ( Ўзбекистон халқ ёзувчиси Шукур Холмирзаев ижоди мисолида тайёрлаган илмий ишини тайёрлаган.Ҳозирги кунда ушбу илмий иши қўлёзма ҳолда сақланмоқда )
Шокиржон Шералиевнинг кўплаб мақола,очерк ва шеърлари республика вилоят ва туман оммавий ахбарот воситаларида нашр эттирилган. Шунингдек,1980 йил норябр ойида Москвада “ Журналист” журналида “ Клуб молодого журналиста” рубрикасида “ Газета -моя жизнь” номли мақоласи нашр этилган. У 2013 йилда нафақага чиққанига қарамасдан туман ва маҳалла фуқаролар йиғини,худуддаги таълим муасссасаларида жамоат ишларида,ижодий учрашувларда хар доим фаол иштирок этиб келди.
Шокиржон Шералиев 2021 йил 24 август куни вафот этди. У умрининг сўнги кунига қадар ижод қилди ва ўзининг ибратли умр йўли,фарзандларига берган тарбияси,шогирдларига бўлган меҳри билан ҳалқимиз қалбидан бир умрга жой олди.


Download 499.96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling