Ma’lumotlar formatlari standartlari, tashqi qurilmalar bilan ma’lumot almashish, interfeyslarni tashkil etilishi Reja
Download 20.58 Kb.
|
Ma’lumotlar formatlari standartlari, tashqi qurilmalar bilan ma’-fayllar.org
Белгили маълумотлар
ASCII (American Standard Code for Information Interchange) ва UNICODE кодларидаги белгилар сатрлари ва улар устидаги арифметик амаллар (қўшиш, кўпайтириш) қўллаб-қувватланади. Уларнинг узунликлари мос холда 7 (8) ва 16 разрядли бўлиши мумкин. Қўллаб-қувватлаш АРМҚ томонидан тақдим этилади. Ташқи қурилмалар билан маълумот алмашиш, интерфейсларни ташкил этилиши Компьютерлар асосий таркиби: марказий процессор; асосий хотира; периферик қурилмалар (ПҚ): ташқи хотира қурилмалари (ТХҚ); киритиш-чиқариш қурилмалари (К/Ч). Ахборотни периферик қурилмадан компьютерга ўтказиш киритиш операцияси, ахборотни компьютердан периферик қурилмага ўтказиш эса чиқариш операцияси деб аталади. Интерфейс - бу компютер тизимининг компонентлари ўртасида ахборот алмашиш бўйича келишув. Ахборот алмашиш дастурий таъминот, компютер компонентлари, ташқи қурилмалар ва бошқа техник воситалар ўртасида ёки инсон ва компютер ўртасида амалга оширилиши мумкин. К/Ч интерфейси 4 та функция билан тавсифланади: буферлаш манзилни декодлаш ёки қурилма танлаш буйруқ манзили шифрини очиш синхронлаш ва бошқариш Умуман олганда, иккита қурилма ўртасида маълумотлар алмашинувини ташкил этиш ва амалга ошириш учун махсус воситалар керак бўлади: махсус бошқарув сигналлари ва уларнинг кетма-кетлиги; интерфейс қурилмалари; алоқа линиялари; алмашинувни амалга оширувчи дастурлари. Ахборот алмашиш учун мўлжалланган шиналар, сигналлар, электрон схемалар, алгоритмлар ва дастурларнинг бутун мажмуаси интерфейс деб аталади. Стандарт интерфейс - бу ахборот тизимидаги турли хил функционал элементларнинг ўзаро таъсирини амалга оширадиган, ушбу элементларнинг ахборот, электр ва конструктив мувофиқлигини таъминлайдиган стандартга асосланган техник, дастурий ва конструктив воситалари тўплами. Бир нечта қурилмаларни ўзаро боғлаш интерфейс шиналари орқали амалга оширилади. Фойдаланишга қараб интерфейсларни 3 турга ажратиш мумкин: машинага йўналтирилган интерфейс, тизим интерфейси, қурилма интерфейси. Машинага йўналтирилган интерфейслар деганда маълум бир периферик қурилмани маълум турдаги компьютерга улаш муаммосини ҳал қилувчи интерфейслар тушунилади. Download 20.58 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling