Маълумотлар манзил: Тошкент вилояти Қибрай тумани


Download 26.46 Kb.
bet1/3
Sana08.05.2023
Hajmi26.46 Kb.
#1443953
  1   2   3
Bog'liq
маълумот институт


Ўсимликлар карантини ва ҳимояси илмий-тадқиқот институти тўғрисида
МАЪЛУМОТЛАР

Манзил: Тошкент вилояти Қибрай тумани, Бобур кўчаси 4-уй. 100215, телефон: (+99871) 260-48-52, факс: (+99871) 260-48-53, е-mail: ilmiymarkaz@karantin.uz

Институт 1911 йилда Тошкент энтомологик станция сифатида, ташкил этилиб, 1925 йилда Ўзбекистон ўсимликларни ҳимоя қилиш станциясига, 1931 йилда Ўсимликларни ҳимоя қилиш Марказий лабораториясига, 1932 йилда Ўсимликларни ҳимоя қилиш институти, 1957 йилда Ўртаосиё ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий текшириш институти, 1993 йилда Ўзбекистон ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий текшириш институти, 1998 йилда Ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий тадқиқот институти, 2016 йилда “Ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий тадқиқот институти” МЧЖ сифатида қайта ташкил этилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 июлдаги “Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигини ташкил этиш тўғрисида” ПҚ-5185-сонли қарорига асосан Ўсимликлар карантини илмий-тадқиқот маркази негизида Ўсимликлар карантини ва ҳимояси илмий-тадқиқот институти ва унинг Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Самарқанд, Фарғона, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларидаги филиаллари ташкил этилди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги тизимидаги айрим ташкилотлар тузилмаларини тасдиқлаш тўғрисида” 628-сонли қарори билан Ўсимликлар карантини ва ҳимояси илмий-тадқиқот институти ва унинг минтақавий филиалларининг тузилмаси тасдиқланди.
Ўсимликлар карантини ва ҳимояси илмий-тадқиқот институти ходимларининг умумий чекланган сони - 71 нафар, шу жумладан, илмий ходимлар - 48 нафар белгиланган. Бажариладиган илмий-тадқиқот ишларига илмий ходимлар шартнома асосида жалб этилади.
Ўсимликлар карантини ва ҳимояси илмий-тадқиқот институти минтақавий филиаллари ходимларининг умумий чекланган сони (техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) - 7 нафар. Илмий-техник лойиҳаларни бажариш учун шартнома асосида илмий ва техник ходимлар жалб қилинади.

Download 26.46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling