Маълумотларни оддий созланган турлари


Download 94.85 Kb.
bet3/7
Sana20.12.2022
Hajmi94.85 Kb.
#1034539
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
1-Tajriba ishi

Мантиқий тур.
Мазкур тур мантиқий мулоҳазаларни тўғрилигини аниқлаш учун, турли ҳил дастурлаш тилларида турлича ифодаланиладиган ифодаларни 2 та кўринишда аниқлайди. Мантиқий маълумотлар устида қуйидаги мантиқий операцияларни бажариш мумкин: конъюнкция (ва), дизъюнкция (ёки) и инкор (йўқ), ҳамда қийинроқ бўлган эквивалентлик, импликация, чиқариб ташлаш, ёки ва бошқа операциялар. Юқорида келтирилган ихтиёрий операциянинг натижаси – мантиқий қийматга эга бўлади. Мантиқий қийматни хотирада сақлаш учун битта бит етарли.
Асосий мантиқий функцияларнинг чинлик жадвали.




Тур кўриниши

Мазкур турли ўзгарувчининг қабул киладиган қиймат оралиги

Ўзгарувчининг компьютер хотирасидан эгаллайдиган жойи

Bool

true , false

1 байт

С++ да and мантиқий амалининг яна бир ёзилиш шакли &&, or ёки ||, not ёки ! ва “инкор-ёки” амали xor каби ёзилиши мумкин.
bool типига битта мисол кўриб чиқамиз.
#include
using namespace std;
int main()
{
bool b=true;
bool c=false;
bool d1=not b || c;
bool d2=b && c;
bool d3=b xor c;
cout<system("PAUSE");
}
Белгили тур.
Белгили турга белгиларнинг чекли тўплами ёки литер, уларга лотин алифбосидаги харфлар ва унда йўқ кирилл харфлар, ўнлик рақамлар, математик ва махсус белгилар киради. Белгили маълумотлар ҳисоблаш техникаси билан инсон ўртасидаги алоқани ўрнатишда катта аҳамиятга эга. Белгили типдаги ўзгарувчилар устида турли математик амалларни бажариш мумкин. Бунда амаллар белгиларнинг ASCII кодлари устида бажарилади. Шу сабабли, белгили типларни таққослаш хам мумкин ва таққослашларнинг натижалари bool турига киради. С++ тилида белгили типларнинг қийматлари апостроф ичида берилади ва у битта белгидан иборат бўлиши мумкин.



Тур кўриниши

Мазкур турли ўзгарувчининг қабул киладиган қиймат оралиги

Ўзгарувчининг компьютер хотирасидан эгаллайдиган жойи

char(signed char)

-128…127

1 байт

unsigned char

0…255

1 байт

wchar_t
(кенгайтирилган символли тип)

0…65535

2 байт

Сатр (қатор) – бу қандайдир белгилар кетма-кетлиги бўлиб, сатр битта, бўш ёки бир нечта белгилар бирлашмасидан иборат бўлиши мумкин. С++ тилида сатрларни эълон қилиш белгилар массиви шаклида амалга оширилади. Бу хақда кейинроқ батафсил тўхталамиз.
Белгили турдаги ўзгарувчилар устида ўзлаштириш, таққослаш, ва турли математик амалларни бажариш мумкин. Бунда агар белгили турлар устида математик амаллар бажариладиган бўлса, белгиларнинг ASCII кодлари олинади.
Белгилар ва қаторларга доир қуйидаги содда дастурини келтирамиз:
#include
using namespace std;
int main()
{ char x='a';
char y='b';
char min;
cout<
cout<
if(x>y) min=y;
else min=x;
cout<
system("pause");
}

Download 94.85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling