Маълумотнома тошкент шаҳри 2023 йил 28 апрель


Айнан шундай камчилик 4-1001-2109/14673-сонли иш ҳужжатларида ҳам мавжуд (судья О.Гулямова)


Download 480.5 Kb.
bet10/25
Sana15.06.2023
Hajmi480.5 Kb.
#1477380
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   25
Bog'liq
УМУМЛАШМА медиация янгиси

Айнан шундай камчилик 4-1001-2109/14673-сонли иш ҳужжатларида ҳам мавжуд (судья О.Гулямова). Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси даъвогар “Ўзмиллийбанк” АЖ манфаатида даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб, жавобгар “Do’mbirobod-ikki” ХУЖМШ ҳисобидан жами 353 629 682,18 сўм кредит қарздорлигини ундиришни ва тарафлар ўртасида тузилган 2017 йил 04 августдаги 2207-сонли кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилишни сўраган.
Суднинг 2021 йил 14 июндаги ажрими билан даъвогар ҳамда жавобгар ўртасида медиатив келишув имзоланганлиги инобатга олиниб, даъво кўрмасдан қолдирилган.
Мазкур иқтисодий иш бўйича медиатив келишув даъвогар банк номидан филиал раҳбари томонидан имзоланган бўлиб, бироқ иш ҳужжатларида ушбу филиал раҳбарига банк иштирокидаги медиатив келишувларини имзолаш ваколати берилганлиги тўғрисидаги ишончнома мавжуд эмас.
Айнан шундай камчилик 4-1001-2109/14667-сонли иш ҳужжатларида ҳам мавжуд (судья О.Гулямова).


Худди шунингдек, 4-1001-2110/51725-сонли иш бўйича ҳам (судья А.Мамирова) даъвогар “AUTOMOTORS” хусусий корхонасининг жавобгар “GRAND ROAD TASHKENT” МЧЖдан 21 414 150 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси суднинг 2022 йил 20 январдаги ажрими билан тарафлар ўртасида медиатив келишув имзоланганлиги инобатга олиниб, даъво кўрмасдан қолдирилган бўлса-да, бироқ медиатив келишув уни имзолаш ваколати бўлмаган вакил томонидан имзоланганлиги суднинг эътиборидан четда қолган.


3. Медиация тартиб-таомилини амалга ошириш натижалари бўйича тарафлар низо хусусида ўзаро мақбул қарорга эришган тақдирда, тарафлар ўртасида ёзма шаклда медиатив келишув тузилади.
Вакилнинг медиация тартиб-таомилини амалга ошириш тўғрисидаги келишув ёки медиатив келишувни тузиш ҳаракатларини амалга оширишга бўлган ваколатлари у қайси шахс томонидан вакил қилинаётган бўлса, ўша шахс берган ишончномада махсус назарда тутилган бўлиши керак.
Айрим ишларда медиатив келишувларни юридик шахс раҳбари эмас, балки раҳбар ўринбосари имзолаган бўлса-да, иш ҳужжатларида раҳбар ўринбосарига бу бўйича берилган ишончнома мавжуд эмас.



Download 480.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling