Маълумотнома тошкент шаҳри 2023 йил 28 апрель


Download 480.5 Kb.
bet1/25
Sana15.06.2023
Hajmi480.5 Kb.
#1477380
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25
Bog'liq
УМУМЛАШМА медиация янгиси



Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати (собиқ Тошкент шаҳар иқтисодий суди) ва Тошкент туманлараро иқтисодий судида 2020-2022 йиллар давомида медиация тартиб-таомили ва медиатив келишув бўйича кўрмасдан қолдирилган ишларни ўрганиб чиқиш натижалари бўйича таҳлилий


МАЪЛУМОТНОМА


Тошкент шаҳри 2023 йил 28 апрель

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2023 йил 27 февралдаги


ИСҲ-251-сонли топшириқ хати ижросини таъминлаш мақсадида, Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати (собиқ Тошкент шаҳар иқтисодий суди) ва Тошкент туманлараро иқтисодий судида
2020-2022 йиллар давомида медиация тартиб-таомили ва медиатив келишув бўйича кўрмасдан қолдирилган ишлар ўрганиб таҳлил қилинди.
Статистик маълумотларга кўра, Тошкент шаҳар иқтисодий суди
ва Тошкент туманлараро иқтисодий судида 2020 йил давомида медиация тартиб-таомили ва медиатив келишув бўйича жами 168 та ишларда даъво аризалари (аризалар) кўрмасдан қолдирилган. Буларнинг барчаси умумий тартибда кўрилган даъво ариза (аризалар)лар ҳисобланади.
Шунингдек, Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати ва Тошкент туманлараро иқтисодий судида 2021 йилда медиация тартиб-таомили ва медиатив келишув бўйича жами 536 та ишларда даъво аризалари (аризалар) кўрмасдан қолдирилган. Буларнинг 1 таси соддалаштирилган тартибда ва 535 таси умумий тартибда кўриб чиқиш учун судга киритилган даъво ариза (аризалар)лар ҳисобланади.
Бундан ташқари, 2022 йилда медиация тартиб-таомили ва медиатив келишув бўйича жами 1 329 та даъво аризалари (аризалар) кўрмасдан қолдирилган. Буларнинг 55 таси соддалаштирилган тартибда ва
1 274 таси эса умумий тартибда кўрилган даъволар ҳисобланади.
Мазкур ишларни ундаги низолар бўйича таҳлилига кўра:






Download 480.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling