Мисол учун, 4-1001-2016/17215-сонли иш ҳужжатларига кўра, (судья М.Эргашев) даъвогар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб, жавобгар “O’zelektroapparat-Electroshield” АЖдан 24 089 624 644 сўм сифатсиз маҳсулотлар учун тўланган пул маблағи ва 4 817 924 928,80 сўм жарима ундиришни сўраган.
Суднинг 2021 йил 8 февралдаги ажрими билан даъвогар ҳамда жавобгар ўртасида медиатив келишув имзоланганлиги инобатга олиниб, даъвогар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг мазкур даъво аризаси кўрмасдан қолдирилган.
Мазкур иш бўйича медиатив келишув даъвогар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги номида вазир ўринбосари А.Икромов томонидан имзоланган бўлиб, бироқ иш ҳужжатларида раҳбар ўринбосарига медиатив келишувни имзолаш бўйича берилган ишончнома мавжуд эмас.
Яна бир мисол, 4-1001-2227/36926-сонли иш ҳужжатларига кўра, (судья М.Мухитдинов) Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси даъвогар “GREEN ZONE OF WORLD” МЧЖ манфаатида даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб, жавобгар “TO’PALANG HPD HOLDING” МЧЖдан 941 619 363 сўм асосий қарз ва 38 035 398,95 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суднинг 2022 йил 31 августдаги ажрими билан даъвогар ҳамда жавобгар ўртасида медиатив келишув имзоланганлиги инобатга олиниб, даъво аризаси кўрмасдан қолдирилган.
Мазкур иш бўйича медиатив келишув жавобгар “TO’PALANG HPD HOLDING” МЧЖ раҳбарининг ўринбосари Н.П.Равшанов томонидан имзоланган бўлиб, бироқ иш ҳужжатларида раҳбар ўринбосарига медиатив келишувни имзолаш бўйича берилган ишончнома мавжуд эмас.
4. Вакилнинг медиация тартиб-таомилини амалга ошириш тўғрисидаги келишув ёки медиатив келишувни тузиш ҳаракатларини амалга оширишга бўлган ваколатлари у қайси шахс томонидан вакил қилинаётган бўлса, ўша шахс берган ишончномада махсус назарда тутилган бўлиши керак.
Бироқ, айрим ишларда амал қилиш муддати тугаган ишончнома асосида вакил томонидан имзоланган медиатив келишувга асосланиб даъвони кўрмасдан қолдириш ҳолатлари мавжуд.
Do'stlaringiz bilan baham: |