Маълумотнома тошкент шаҳри 2023 йил 28 апрель


Мисол учун, 4-1001-2106/42576-сонли иш ҳужжатларига кўра, (судья Д.Хайруллаева)


Download 480.5 Kb.
bet12/25
Sana15.06.2023
Hajmi480.5 Kb.
#1477380
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   25
Bog'liq
УМУМЛАШМА медиация янгиси

Мисол учун, 4-1001-2106/42576-сонли иш ҳужжатларига кўра, (судья Д.Хайруллаева) Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ манфаатида даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб, жавобгар “POWER CITY BUILDING” МЧЖдан жами 7 261 621 325,63 сўм кредит қарздорлигини ундиришни ва ундирувни гаровдаги мулкларга қаратишни сўраган.
Суднинг 2022 йил 10 январдаги ажрими билан даъвогар ҳамда жавобгар ўртасида 2022 йил 10 январь санаси билан медиатив келишув имзоланганлиги инобатга олиниб, даъво аризаси кўрмасдан қолдирилган.
ИПКнинг 63-моддасига кўра, судда иш юритиш ваколатлари вакилга уни вакил қилган шахс номидан барча процессуал ҳаракатларни амалга ошириш ҳуқуқини беради, бундан даъво аризасини имзолаш, ишни ҳакамлик судига топшириш, даъво талабларидан қисман ёки бутунлай воз кечиш ва даъвони тан олиш, даъво предметини ёки асосини ўзгартириш, келишув битими, медиация тартиб-таомилини амалга ошириш тўғрисидаги келишув ёки медиатив келишувни тузиш, ваколатларни бошқа шахсга топшириш (ишониб топшириш), суд ҳужжати устидан шикоят қилиш, қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриб чиқиш тўғрисидаги аризани имзолаш, суд ҳужжатининг мажбурий ижро этилишини талаб қилиш, ундирилган мол-мулкни ёки пулни олиш мустасно.
Вакилнинг ушбу моддада кўрсатилган ҳаракатларнинг ҳар бирини амалга оширишга бўлган ваколатлари у қайси шахс томонидан вакил қилинаётган бўлса, ўша шахс берган ишончномада махсус назарда тутилган бўлиши керак.
Мазкур иш бўйича медиатив келишув даъвогар вакили Шамсиддинов томонидан имзоланган бўлиб, иш ҳужжатларида ушбу вакилга медиатив келишувларни имзолаш ваколати берилган 2021 йил
16 июндаги ишончномада унинг амал қилиш муддати 6 ой, яъни 2021 йил 16 декабрга қадар қилиб белгиланган.
Шундан келиб чиқиб, даъвогар вакилига медиатив келишувни имзолаш бўйича берилган ишончноманинг муддати (медиатив келишувни имзолаш ваколати ҳам) мазкур медиатив келишув имзоланган вақт -
2022 йил 10 январдан анча олдин тугаган бўлса-да, суд томонидан ваколатсиз шахснинг имзолаган медиатив келишуви асосида даъво аризаси кўрмасдан қолдирилиб хатоликка йўл қўйилган.



Download 480.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling