Маълумотнома тошкент шаҳри 2023 йил 28 апрель


Download 480.5 Kb.
bet13/25
Sana15.06.2023
Hajmi480.5 Kb.
#1477380
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   25
Bog'liq
УМУМЛАШМА медиация янгиси

5. Медиация тартиб-таомилини амалга ошириш натижалари бўйича тарафлар низо хусусида ўзаро мақбул қарорга эришган тақдирда, тарафлар ўртасида ёзма шаклда медиатив келишув тузилади.
Бироқ, айрим ишларда даъвогар ва (ёки) жавобгар раҳбари (ёки ваколатли вакили) томонидан имзоланмаган медиатив келишувлар асосида даъво аризаси кўрмасдан қолдириш ҳолатлари мавжуд.


Мисол учун, 4-1001-2228/55413-сонли иш ҳужжатларига кўра, (судья Д.Хайруллаева) Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси даъвогар “Umid avto-dom” МЧЖ манфаатида даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб, жавобгар “Davr-smart-servise” МЧЖдан 85 100 000 сўм асосий қарз ва 18 100 000 сўм жарима ундиришни сўраган.
Ишни кўриш давомида тарафлар ўртасида 2022 йил 7 ноябрда медиатив келишув тузилганлиги асоси билан, суднинг 2022 йил
15 ноябрдаги ажрими билан ИПК 107-моддаси биринчи қисми 53-бандига кўра тарафлар ўртасида тузилган медиатив келишув тасдиқланган ҳамда даъво аризаси кўрмасдан қолдирилган.
Қонуннинг 29-моддаси биринчи қисмига кўра, медиация тартиб-таомилини амалга ошириш натижалари бўйича тарафлар келиб чиққан низо ёхуд мажбуриятларни бажариш шартлари ва муддатлари хусусида ўзаро мақбул қарорга эришган тақдирда, тарафлар ўртасида ёзма шаклда медиатив келишув тузилади.
Иш ҳужжатларида ёзма шаклдаги медиатив келишув мавжуд бўлиб, унда имзоловчи шахслар сифатида даъвогар “Umid avto-dom” МЧЖ раҳбари У.Хамраев ва жавобгар “Davr-smart-servise” МЧЖ раҳбари Д.Рихситуллаев кўрсатилган бўлса-да, бироқ ушбу медиатив келишув на даъвогар, на жавобгар раҳбари томонидан имзоланмаган.


Яна бир мисол, 4-1001-2228/48570-сонли иш ҳужжатларига кўра, (судья Д.Хайруллаева) Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси даъвогар “ASKLEPIY” МЧЖ шаклидаги хорижий корхона манфаатида даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб, жавобгар “Sevinch-farm-invest” МЧЖдан 24 233 033,66 сўм асосий қарз ва 4 459 924 сўм пеня ундиришни сўраган.
Ишни кўриш давомида тарафлар ўртасида 2022 йил 19 октябрда медиатив келишув тузилганлиги асоси билан, суднинг 2022 йил
20 октябрдаги ажрими билан ИПК 107-моддасининг биринчи қисми
53-бандига кўра тарафлар ўртасида тузилган медиатив келишув тасдиқланган ҳамда даъво аризаси кўрмасдан қолдирилган.
Иш ҳужжатларида ёзма шаклдаги медиатив келишув мавжуд бўлиб, унда жавобгар “Sevinch-farm-invest” МЧЖ номидан имзоловчи шахс сифатида МЧЖ раҳбари Э.Қодиров кўрсатилган бўлса-да, бироқ ушбу медиатив келишув жавобгар раҳбари томонидан имзоланмаган.


6. Қонуннинг 3-моддасида ушбу Қонуннинг амал қилиши фуқаролик ҳуқуқий муносабатлардан, шу жумладан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш муносабати билан келиб чиқадиган низоларга татбиқ этилиши белгиланган.
Бироқ, айрим ишларда даъвогар божхона органининг қўшимча ҳисобланган божхона тўловини ундириш даъво аризаси бўйича ҳам медиатив келишув тузилган ҳамда шунга асосланиб суд томонидан даъво кўрмасдан қолдирилиб, давлат божи ундирилмаган.



Download 480.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling