Маълумотнома тошкент шаҳри 2023 йил 28 апрель


Қонуннинг 20-моддасига кўра медиация тартиб-таомилини амалга ошириш тўғрисидаги келишув ёзма шаклда тузилади


Download 480.5 Kb.
bet17/25
Sana15.06.2023
Hajmi480.5 Kb.
#1477380
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   25
Bog'liq
УМУМЛАШМА медиация янгиси

8. Қонуннинг 20-моддасига кўра медиация тартиб-таомилини амалга ошириш тўғрисидаги келишув ёзма шаклда тузилади.
Медиация тартиб-таомилини амалга ошириш тўғрисидаги келишувда медиация тартиб-таомили амалга ошириладиган муддат ҳақидаги маълумотлар бўлиши керак.


Бироқ, айрим ишларда иш бўйича медиация тартиб-таомилини амалга ошириш тугагунга қадар иш юритиш тўхтатилган бўлса-да, лекин суднинг айрим ажримларида медиация тартиб-таомилини амалга ошириш муддатлари кўрсатилмаган.


9. Тарафлар ва медиатор медиация иштирокчиларидир. Жисмоний шахслар ҳам, юридик шахслар ҳам медиация тарафлари бўлиши мумкин.
Медиативда барча даъвогар ва жавобгар тарафлар иштирок этиши лозим.
Бироқ, айрим ишларда қўшимча жавобгар иштирок этмасдан тузилган медиатив келишувга асосланиб даъво аризасини кўрмасдан қолдириш ҳолатлари мавжуд.


Мисол учун, 4-1001-2227/58945-сонли иш ҳужжатларига кўра, (судья М.Мухитдинов) Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси даъвогар “Uzbek Leasing International A.O.” АЖ шаклидаги қўшма корхонаси манфаатида даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб, жавобгар “GRAND ROAD TASHKENT” МЧЖ ҳисобидан жами 16 645 540 172,40 сўм қарздорликни ундиришни ҳамда ундирувни қўшимча жавобгарлар “J-United group” МЧЖ, “Trust Electronics» МЧЖнинг гаровга қўйган мол-мулкларига қаратишни сўраган.
Суднинг 2022 йил 29 декабрдаги ажрими билан даъвогар ҳамда жавобгар “GRAND ROAD TASHKENT” МЧЖ ўртасида медиатив келишув имзоланганлиги инобатга олиниб, даъво кўрмасдан қолдирилган.
Ушбу медиатив келишувни қўшимча жавобгарларнинг бирортаси имзоламаган. Бироқ, суд томонидан мазкур ҳолатлар инобатга олинмаган.


4-1001-2210/7016-сонли иш ҳужжатларига кўра, (судья А.Мамирова) Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси даъвогар “Ипотека банк” АТИБ манфаатида даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб, жавобгарлар “S-INTER AGRO” МЧЖ, “TURK UZ” МЧЖ, “MY INSURANCE” CK МЧЖ ҳисобидан жами 1.578.564.589,1 сўм ундиришни ва ундирувни гаровдаги бино иншоатларга хамда суғурта полисига қаратишни сўраган.
Суднинг 2022 йил 14 июндаги ажрими билан даъвогар ҳамда жавобгар “S-INTER AGRO” МЧЖ ўртасида медиатив келишув имзоланганлиги инобатга олиниб, даъво кўрмасдан қолдирилган.
Ушбу медиатив келишувни қўшимча жавобгарларнинг барчаси имзоламаган. Бироқ, суд томонидан мазкур ҳолатлар инобатга олинмаган.



Download 480.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling