Маълумотнома тошкент шаҳри 2023 йил 28 апрель


Мисол учун, 4-1001-2207/21125-сонли иш ҳужжатларига кўра, (судья О.Гулямова)


Download 480.5 Kb.
bet21/25
Sana15.06.2023
Hajmi480.5 Kb.
#1477380
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   25
Bog'liq
УМУМЛАШМА медиация янгиси

Мисол учун, 4-1001-2207/21125-сонли иш ҳужжатларига кўра, (судья О.Гулямова) даъвогар “Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш дирекцияси” ДУК даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб, жавобгар “Капиталтаъмирнур” ШК ҳисобидан 593 195 783 сўм асосий қарз, 100 843 280 сўм фоиз ва 30 865 068 сўм жарима ундиришни сўраган.
Ишни кўриш давомида тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлиги асоси билан, суднинг 2022 йил 8 июлдаги ажрими билан ИПК 107-моддаси биринчи қисмининг 53-бандига кўра даъво аризаси кўрмасдан қолдирилган.
Иш ҳужжатларида ёзма шаклдаги медиатив келишув мавжуд бўлиб, унда даъвогар “Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш дирекцияси” ДУК номидан раҳбар медиатив келишувни имзоланганлиги келтирилган бўлса-да, бироқ даъвогар номидан медиатив келишувни имзолаган шахснинг исми ва фамилияси кўрсатилмаган.
Шу сабабли, даъвогар номидан медиатив келишувни имзолаган шахснинг ваколатларини текширишни имкони мавжуд эмас. Бироқ, ушбу ҳолат суднинг эътиборидан четда қолган.


16. Айрим ишларда тарафлар ўртасида тузилган медиатив келишувдаги тараф раҳбарининг имзоси ва жамият муҳри нусха кўчириш орқали расмийлаштирилганлиги ёхуд медиатив келишув унда исми ва фамилияси кўрсатилмаган шахс томонидан чизиқча орқали имзоланганлиги ҳолатлари суднинг эътиборидан четда қолган.


Мисол учун, 4-1001-2228/24960-сонли иш ҳужжатларига кўра, (судья Д.Хайруллаева) Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси даъвогар “Asklepiy” МЧЖ шаклидаги хорижий корхонаси манфаатида даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб, жавобгар “SHIFO” хусусий корхонасидан 12 465 000,17 сўм асосий қарз ва 2 622 198 сўм пеня ундиришни сўраган.
Ишни кўриш давомида тарафлар ўртасида 2022 йил 13 июлда медиатив келишув тузилганлиги асоси билан, суднинг 2022 йил
14 июлдаги ажрими билан ИПК 107-моддаси биринчи қисмининг
53-бандига кўра тарафлар ўртасида тузилган медиатив келишув тасдиқланган ҳамда даъво аризаси кўрмасдан қолдирилган.
Иш ҳужжатларида ёзма шаклдаги медиатив келишув мавжуд бўлиб, унда жавобгар “SHIFO” хусусий корхонаси номидан имзоловчи шахс сифатида корхона раҳбари Каримов кўрсатилган бўлса-да, бироқ ушбу имзо нусха кўчириш орқали бажарилган.



Download 480.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling