Яна бир мисол, 4-1001-1912/6694-сонли иш ҳужжатларига кўра, (судья Ф.М.Ёдгоров) даъвогар “TSK-REGION” МЧЖ даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “CHIRCHIQ QISHLOQ XO’JALIGI TEXNIKASI ZAVODI” АЖдан 740 736 000 сўм асосий қарз ва 19 423 744 сўм фоиз ундиришни сўраган.
Суднинг 2020 йил 11 июндаги ажрими билан даъвогар ҳамда жавобгар ўртасида медиатив келишув имзоланганлиги инобатга олиниб, даъво кўрмасдан қолдирилган.
Мазкур иқтисодий иш бўйича медиатив келишув жавобгар номидан вакил сифатида Г.Талипова томонидан имзоланган бўлиб, бироқ иш ҳужжатларида Г.Талиповага жавобгар “CHIRCHIQ QISHLOQ XO’JALIGI TEXNIKASI ZAVODI” АЖнинг медиатив келишувларини имзолаш ваколати берилганлиги тўғрисидаги ишончнома мавжуд эмас.
Яна бир мисол, 4-1001-2227/9552-сонли иш ҳужжатларига кўра, (судья М.Мухитдинов) Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси даъвогар “DISCOVER INVEST” МЧЖ манфаатида даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “DIRECT COOLING SISTEMS” МЧЖдан 3 612 500 000 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суднинг 2022 йил 29 апрелдаги ажрими билан даъвогар ҳамда жавобгар ўртасида медиатив келишув имзоланганлиги инобатга олиниб, даъво кўрмасдан қолдирилган.
Мазкур иқтисодий иш бўйича медиатив келишув даъвогар “DISCOVER INVEST” МЧЖ номидан вакил томонидан имзоланган бўлиб, бироқ иш ҳужжатларида вакилга даъвогар “DISCOVER INVEST” МЧЖнинг медиатив келишувларини имзолаш ваколати берилганлиги тўғрисидаги ишончнома мавжуд эмас.
Худди шунингдек, 4-1001-2227/13549-сонли иш ҳужжатларига кўра, (судья М.Мухитдинов) даъвогар ЧЭКИ “HAMKORBANK” АТБ даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб, жавобгар “ACTIVE BUSINESS LINE” ОК ҳисобидан 69 490 860 сўм асосий қарз ундиришни ҳамда ундирувни қўшимча жавобгар “TAKSI PLYUS BARAKA” МЧЖга тегишли гаров мулкига қаратишни сўраган.
Суднинг 2022 йил 20 майдаги ажрими билан даъвогар ҳамда жавобгар ўртасида медиатив келишув имзоланганлиги инобатга олиниб, даъво кўрмасдан қолдирилган.
Мазкур иқтисодий иш бўйича медиатив келишув даъвогар банк номидан банкнинг филиали бошқарувчиси томонидан имзоланган бўлиб, бироқ иш ҳужжатларида филиал бошқарувчисига даъвогар банкнинг медиатив келишувларини имзолаш ваколати берилганлиги тўғрисидаги ишончнома мавжуд эмас.
Do'stlaringiz bilan baham: |