Маълумотнома тошкент шаҳри 2023 йил 28 апрель


Яна бир мисол, 4-1001-2104/32314-сонли иш ҳужжатларига кўра


Download 480.5 Kb.
bet8/25
Sana15.06.2023
Hajmi480.5 Kb.
#1477380
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   25
Bog'liq
УМУМЛАШМА медиация янгиси

Яна бир мисол, 4-1001-2104/32314-сонли иш ҳужжатларига кўра, (судья И.Хамраев) даъвогар “Туронбанк” АТБ даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб, жавобгарлар “SARIOSIYO-MAXSUSTRANS-QURILISH” МЧЖ ва “TRANS SERVIS KOMPLEKS” МЧЖдан 2 500 000 000 сўм асосий қарз, 500 000 000 сўм муддатида тўланмаган асосий кредит қарздорлиги, 1 780 821,92 сўм муддатида тўланмаган асосий кредит қарздорлигига ҳисобланган фоиз, 114 863 013,70 сўм фоиз ва 7 191 780,82 сўм жорий фоизни ундириш ҳамда ундирувни гаровдаги мулкларга қаратишни сўраган.
Суднинг 2021 йил 12 октябрдаги ажрими билан даъвогар ҳамда жавобгар ўртасида медиатив келишув имзоланганлиги инобатга олиниб, даъво кўрмасдан қолдирилган.
Мазкур иқтисодий иш бўйича медиатив келишув даъвогар банк номидан филиал раҳбари томонидан имзоланган бўлиб, бироқ иш ҳужжатларида ушбу филиал раҳбарига банк иштирокидаги медиатив келишувларини имзолаш ваколати берилганлиги тўғрисидаги ишончнома мавжуд эмас.
Худди шундай камчилик 4-1001-2104/32313-сонли ишда ҳам мавжуд (судьяси И.Хамраев).


Яна бир мисол, 4-1001-2105/28740-сонли иш ҳужжатларига кўра, (судья И.Хамраев) даъвогар “Ипак йўли”АТИБ судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгарлар “Чимбой Сервис” МЧЖ ва “ОBI RAVON” фермер хўжалигига нисбатан жами 75 698 092,21 сўм қарздорликни ундиришни ва ундирувни гаров объектларига қаратишни сўраган.
Суднинг 2021 йил 24 сентябрдаги ажрими билан даъвогар ҳамда жавобгар ўртасида медиатив келишув имзоланганлиги инобатга олиниб, даъво кўрмасдан қолдирилган.
Мазкур иқтисодий иш бўйича медиатив келишув даъвогар банк номидан вакил томонидан имзоланган бўлиб, бироқ иш ҳужжатларида ушбу вакилга банк иштирокидаги медиатив келишувларини имзолаш ваколати берилганлиги тўғрисидаги ишончнома мавжуд эмас.


Худди шунингдек, 4-1001-2122/2981-сонли иш ҳужжатларига кўра, (судья И.Хамраев) Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси даъвогар “Асака”АТБ судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Темур инвест бизнес” МЧЖдан 3 701 659 080,15 сўм кредит қарздорлигини ундиришни ва ундирувни гаров объектларига қаратишни сўраган.
Суднинг 2021 йил 5 апрелдаги ажрими билан даъвогар ҳамда жавобгар ўртасида медиатив келишув имзоланганлиги инобатга олиниб, даъво кўрмасдан қолдирилган.
Мазкур иқтисодий иш бўйича медиатив келишув даъвогар банк номидан вакил томонидан имзоланган бўлиб, бироқ иш ҳужжатларида ушбу вакилга банк иштирокидаги медиатив келишувларини имзолаш ваколати берилганлиги тўғрисидаги ишончнома мавжуд эмас.

Айнан шундай камчилик бошқа ишларда ҳам мавжуд. Мисол учун:



Download 480.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling