Маълумотнома тошкент шаҳри 2023 йил 28 апрель


-1001-2109/13466-сонли иш ҳужжатларига кўра, (судья М.Эргашев)


Download 480.5 Kb.
bet9/25
Sana15.06.2023
Hajmi480.5 Kb.
#1477380
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   25
Bog'liq
УМУМЛАШМА медиация янгиси

4-1001-2109/13466-сонли иш ҳужжатларига кўра, (судья М.Эргашев) Ўзбекитсон Республикаси Савдо-саноат палатаси “Ўзбекнефтгаз” АЖ манфаатида даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб, жавобгар “Oildrill” МЧЖдан 640 512 000 сўм пеня ундиришни сўраган. Суднинг 2021 йил 2 июндаги ажрими билан тарафлар ўртасида медиатив келишув имзоланганлиги инобатга олиниб, мазкур даъво аризаси кўрмасдан қолдирилган.
4-1001-2109/13468-сонли иш ҳужжатларига кўра, (судья М.Эргашев) Ўзбекитсон Республикаси Савдо-саноат палатаси “Ўзбекнефтгаз” АЖ манфаатида даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб, жавобгар “Oildrill” МЧЖдан 194 390 500 сўм пеня ундиришни сўраган бўлиб, суднинг 2021 йил 2 июндаги ажрими билан даъвогар ҳамда жавобгар ўртасида медиатив келишув имзоланганлиги инобатга олиниб, мазкур даъво аризаси кўрмасдан қолдирилган.
4-1001-2109/13467-сонли иш ҳужжатларига кўра, (судья М.Эргашев) Ўзбекитсон Республикаси Савдо-саноат палатаси “Ўзбекнефтгаз” АЖ манфаатида даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб, жавобгар “Oildrill” МЧЖдан 8 626 016 000 сўм пеня ундиришни сўраган бўлиб, суднинг 2021 йил 2 июндаги ажрими билан даъвогар ҳамда жавобгар ўртасида медиатив келишув имзоланганлиги инобатга олиниб, мазкур даъво аризаси кўрмасдан қолдирилган.
Судья М.Эргашев томонидан кўрилган юқоридаги 3 та иқтисодий ишлар бўйича медиатив келишувлар даъвогар “Ўзбекнефтгаз” АЖ номидан вакил томонидан имзоланган бўлиб, бироқ иш ҳужжатларида ушбу вакилга “Ўзбекнефтгаз” АЖ иштирокидаги медиатив келишувларини имзолаш ваколати берилганлиги тўғрисидаги ишончнома мавжуд эмас. Бундан ташқари, ушбу 3 та иқтисодий ишлар ҳужжатларида медиатор гувоҳномаси ҳам мавжуд эмас.


Яна бир мисол, 4-1001-2109/14667-сонли иш ҳужжатларига кўра, (судья О.Гулямова) Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси даъвогар “Ўзмиллийбанк” АЖ манфаатида даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб, жавобгар “Manstar-Servis” ХУЖМШдан жами 212 003 579,11 сўм кредит қарздорлигини ундиришни ва тарафлар ўртасида тузилган 2017 йил 04 августдаги 2207-сонли кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилишни сўраган.
Суднинг 2021 йил 14 июндаги ажрими билан даъвогар ҳамда жавобгар ўртасида медиатив келишув имзоланганлиги инобатга олиниб, даъво кўрмасдан қолдирилган.
Мазкур иқтисодий иш бўйича медиатив келишув даъвогар банк номидан филиал раҳбари томонидан имзоланган бўлиб, бироқ иш ҳужжатларида ушбу филиал раҳбарига банк иштирокидаги медиатив келишувларини имзолаш ваколати берилганлиги тўғрисидаги ишончнома мавжуд эмас.



Download 480.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling