Маълумотнома №


Қуйидагилар солиқ солиш объекти бўлмайди


Download 0.9 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/67
Sana07.03.2023
Hajmi0.9 Mb.
#1247592
TuriКодекс
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   67
Қуйидагилар солиқ солиш объекти бўлмайди: 
қатламдаги босимни сақлаб туриш ва (ёки) углеводородларни ёпиқ технологик жараён 
доирасида ажратиб олиш учун маҳсулдор қатламга қайта ҳайдаб киритиладиган табиий газ 
ҳажми; 
солиқ тўловчиларга берилган ер участкалари доирасида қазиб олинган (ажратиб 
олинган) ҳамда ўзининг хўжалик ва рўзғор эҳтиёжлари учун фойдаланилган кенг тарқалган 
фойдали қазилмалар. Кенг тарқалган фойдали қазилмалар рўйхати қонунчилик билан 
белгиланади; 
қонунчиликда белгиланган тартибда дарё ўзанларини тозалаш ва қирғоқларни 
мустаҳкамлаш ишлари натижасида қазиб олинган (ажратиб олинган) норуда фойдали 
қазилмалар, бундан қайта ишланган ва реализация қилинган фойдали қазилмалар ҳажми 
мустасно. 
450-
модда.
Солиқ солиш объекти 
Фойдали қазилмани қазиб олиш (ажратиб олиш) ҳажми ер қаъридан 
фойдаланганлик учун солиқ (бундан буён ушбу бўлимда солиқ деб юритилади) солиш 
объектидир. 
Қазиб олинган (ажратиб олинган) фойдали қазилманинг ҳажми қазиб олиш 
(ажратиб олиш), бирламчи ишлов бериш, қайта ишлаш ва транспортда ташишнинг бутун 
технологик цикли доирасида юзага келадиган технологик йўқотишларни ҳисобга олган 
ҳолда, қонунчиликда белгиланган тартибда ваколатли орган томонидан тасдиқланган 
нормалар доирасида, бундай нормалар мавжуд бўлмаганда эса — солиқ тўловчи 
томонидан тасдиқланган нормалар доирасида аниқланади.
Фойдали қазилмаларни қазиб олишнинг (ажратиб олишнинг) ва фойдали 
қазилмаларга бирламчи ишлов беришнинг (уларни қайта ишлашнинг) технологик цикли 
доирасидаги йўқотишлар технологик йўқотишлар деб эътироф этилади, хусусан: 
фойдали қазилмаларни қазиб олиш чоғидаги йўқотишлар, шу жумладан уларнинг 
қолдиқлари (ажратиб олиб бўлмайдиган захиралари);
углеводородларни дастлабки саноат мақсадида қайта ишлаш чоғидаги 
йўқотишлар;
қатламдаги босимни сақлаб туриш ва (ёки) углеводородларни ёпиқ технологик 
цикл доирасида ажратиб олиш учун маҳсулдор қатламга қайта ҳайдаб киритиладиган 
табиий газ ҳажми. 
Солиқ солиш объекти фойдали қазилманинг ҳар бир тури бўйича алоҳида 
аниқланади. 

Download 0.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling