Мамлакатимиз ўз мустаќиллиги йўлидан борар экан, демократик хуќуќий давлат ва ижтимоий йўналтирилган бозор иќтисоди асосидаги


Download 1.41 Mb.
Pdf ko'rish
bet124/134
Sana18.10.2023
Hajmi1.41 Mb.
#1708740
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   134
Bog'liq
Boshqaruv psixologiyasi [@iqtisodchi kutubxonasi]

V боб. БОШҚАРУВ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ 
 
5.1.Шахсий мотивациялаш услублари. 
Ходимлар мотивациясини бошқариш мавзуси юзасидан ўтказилган 
таҳлил ўзгаларни мотивациялаш масаласига бағишланди. Аммо, бошқарув 
психологиясида ўз-ўзини мотивациялаш деган ибора ҳам борки, у кўпроқ ўз 
фаолиятини янада такомиллаштириш устида ишлаётган турли бўғин раҳбар ва 
ходимларга тегишли. Раҳбар фаолиятида шундай ҳолатлар ҳам бўладики, 
қачонки у бирон мансабни эгаллаб аста-секин ишга қизиқишини йўқота 
бошлайди, ҳатто лавозимига ҳам совуққонлик билан қараб, уни сақлаб қолиш 
учун курашмайди. Бу ҳолатнинг сабаби турлича бўлиши мумкин. Қуйида шу 
сабаблардан бир нечтаси санаб ўтилади ва шу ҳолатни ижобий томонга 
ўзгартириш юзасидан тавсиялар берилади. 
Раҳбарнинг ўз ишига қизиқиши сўнишининг сабабларидан бири – бир 
лавозимда узоқ вақт қолиб кетишдир. Раҳбарда меҳнат мотивациясини 
сусайтирувчи омиллардан яна бири унинг саломатлиги, аниқроғи турли 
касалликларга дучор бўлишидир. Оилавий муҳитдаги инқирозли ҳолатлар ҳам 
раҳбарни асосий ишидан чалғитади ва меҳнатга бўлган шижоатини 
сусайтиради. Меҳнат жамоаси аъзоларининг раҳбарга қарши туришлари 
гуруҳни бошқаришдан кўнгил совушига олиб келади. 
Санаб ўтилган омиллар (албатта, бу қаторни янада давом эттириш мумкин 
эди) таъсирига берилмаслик кўп жиҳатдан раҳбарнинг ўзини бошқариш 
қобилиятига боғлиқ ва психологик моҳиятга эга баъзи бир тадбирларни қўллаш 
асосида инсон ўз-ўзини мотивациялаб, меҳнат фаолиятига бўлган шижоатини 
янада кучайтириб туриши мумкин. 
Ташкилотдаги ходимлар ва раҳбар мотивациясини таъминлаб туришнинг 
асосий шартлари жамоадаги меҳнатни ташкил этиш масалаларига келиб 
тақалади. Ташкилотда тўғри йўлга қўйилган кадрлар сиёсати қатор соҳаларни 
ҳисобга олиши лозимки, бу йўналишдаги фаоллик нафақат ташқи мотивация, 
балки раҳбарнинг ўз-ўзини мотивациялаш омилидир. Булар қаторига олимлар 
қуйидагиларни киритадилар: 
1) Ходимларнинг бир лавозимда ишлаётганлигини мунтазам текшириб 
бориш ва ходимни тахминан 5-7 йилларда лавозимда ўзгартириш (бу эса 
албатта бир поғона юқорига кутаришгина эмас, балки шу лавозимга яқин, яъни 
ўхшаш 
бўлимлар 
ёки 
касблар 
бўйича 
горизонтал 
йўналишдаги 
ўзгартиришларни ҳам назарда тутади). 
2) Иш мазмуни ва унинг доирасини янада кенгайтириб бориш. 
3) Ташкилот тизимини фаоллик билан режалаштириш, мақсадларни 
янада аниқлаб бориш ҳамда ташкилий тадбирларнинг турли-туманлигини 
таъминлаш 
4) Ташкилот миқёсидаги таълим, малака ошириш, ижодий ёндошув 
қадриятларини фаоллаштириш. 
5) Ташкилотдаги ўзаро муносабатларнинг янги шаклларини яратиш ва 
татбиқ этиш (масалан, раҳбарнинг ходим билан суҳбати, маъмурият ва 
ходимлар ўртасидаги норасмий мулоқотни кўпайтириш, ходимларнинг иш 


163 
жойларига тез-тез ташриф буюриш ва шу учрашув вақтида улар билан 
мулоқотда бўлиш, ташкилий масалаларда демократик тамойилларга таяниш ва 
шу кабилар). Ташкилот ҳаётига шундай ранг-барангликни қўшиш ниятида 
бўлган раҳбарнинг ўзи доимо ўзини-ўзи мотивация қилиб боради. Шунинг учун 
бу тавсиялар нафақат ходимлар, балки раҳбар манфаатида ҳам ишлайди. 
Ўз-ўзини мотивациялашнинг асосий услубларидан яна бири – иложи 
борича ўз руҳий қийинчиликлари сабабини таҳлил қилишдир. Олимларнинг 
аниқлашича, инсоннинг касб доирасида ривожланиши унинг ёши ўтиши билан 
алоҳида хусусиятларни тақозо қиларкан. Хусусан, улғайиши билан инсоннинг 
ташкилот миқёсидаги роли ўзгариб, ривожланиб бориши табиий ҳолдир. Бунга 
мувофиқ, инсоннинг фаол касбий ҳаёти қуйидаги ёш кўрсаткичларида 
тааллуқли босқичларга бўлиниши мумкин: 
1) Касбий шаклланишнинг бошланиши (ташкилотга кириш, унда ўз 
ўрнини топиш) - 20-24 ёшларда. 
2) Ўзини намоён этиш, муваффақиятга эришиш, ташкилот томонилан тан 
олиниши – 30 ёшлар атрофида. 
3) Юксак касбий маҳоратга етишиш, ўз қобилиятларини янада кенгроқ 
доирага татбиқ этиш, ташкилотда эгаллаб турган ҳолатини янада мустаҳкамлаш 
– тахминан 35-40 ёшлар. 
– Ўз ютуқларини, бажарган ишларининг аҳамиятини қайта баҳолаш, ҳаёт 
йўлини тўғри танлаганми ёки йўқми ҳақидаги шубҳаларни таҳлил этиш – 40-50 
ёшлар оралиғида. 
4) Моҳирлик босқичи. Бунда юқори малакали мутахассис диққат- 
эътиборини ҳамкасаба ходимларига ёрдам беришга қаратади, ўз ташкилоти 
равнақи ҳақида қайғуради, бошқарув маҳоратларини намойиш этади – 50 ёшдан 
сўнг ва нафақага жўнагунча давом этади. 
Бундай тартибни баён этишдан асосий мақсад шуки, кўрсатилган 
босқичлар алмашиши даврида инсон ўз ҳаётида юзага келаётган ўзгаришлар 
туфайли маълум қийинчиликларни бошидан кечиради. Янги даврга ўтиш бир 
томондан табиий ривожланиш натижаси бўлса, иккинчи томондан янги ва 
номаълум вазиятда фаолият олиб бориш ҳамдир. Шунинг учун, бир босқичдан 
иккинчисига ўтиш инқирозли бўлишини билишнинг ўзи мана шундай 
вазиятларга тетик қарашни, бу қийинчиликлар вақтинчалик эканлигини 
англашга ёрдам беради ва инқрозли оралиқдан анча ишон билан енгиб ўтишни 
таъминлайди. Ушбу таъкид шундай вазият ўз-ўзидан ўтиб кетишини кутиб, қўл 
қовуштириб утириш керак дегани эмас, албатта. Инқирозли ҳолларга тушиш 
эҳтимолини камайтириш учун ходим қуйидаги ориентирлар билан фаолият 
олиб бориши тавсия этилади: 
1. Бугунги куннинг ташвиши билан эмас, балки аниқ мақсадга интилиб 
яшанг. 
2. Ҳаётга ва меҳнатга бўлган интилишга оид масъулликни ўз бўйнингизга 
олинг. Сиздан бошқа ҳеч ким тақдирингиз учун масъул бўлолмайди. 
Психологияда «ўзгалар ёрдамига мухтожликнинг» ҳаёт давомида орттирилган 
ҳолати аниқланган бўлиб, у инсоннинг бошқалардан ёрдам кутиб яшашида, ўз 
кучи ва имкониятига етарли даражада ишонмаслигида ифодаланди. Иложи 


164 
борича бу ҳолатдан кочишга ва ҳаётингизнинг барча жабҳалари бўйича фаол 
бўлиш учун масъулиятни ўзингизга олинг. 
3. Шуни ёдда тутингки, инсонлар ва ташкилотлар айнан қийинчилик 
даврида ривожланади. Қийинчиликлар ва инқироз эски услуб ишламаётганлиги 
белгиси бўлиб, эскича ҳаёт тарзини ўзгартириш, ундан воз кечиш заруратидир. 
Мавжуд қийинчилик ва омадсизликларга шу йўсинда қараш имкониятимизни 
яна жонлантиришни, янги йўллар излаб ютуқ сари интилишимизни тақозо 
этади. 
4. Меҳнатга бўлган мотивациямиз – ҳаётга бўлган мотивациямизнинг 
бир қисмидир холос. Бундай таъриф меҳнатга бўлган муносабатимизни 
ўзгартириш учун янада янги имкониятлар беради. Ҳаётимизга, дам олиш 
соҳамизга янгилик киритиш меҳнатга оид мотивациямизга ҳам янгилик олиб 
киради, уни янада ранг-баранг қилади ва демак унинг ҳаётчанлигини 
таъминлайди. 
Қайд этилган фикрлар ва тадбирлар ҳар бир раҳбар ва ҳатто ходимда 
учраши мумкин бўлган инқирозли даврларга хос мотивация сусайишини қайта 
жонлантириш, меҳнатга янги шижоат билан киришишни таъминлайдиган 
ҳолатлардир. 

Download 1.41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   134




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling