Мавзу: №12 Маъмурий ҳуқуқ тушунчаси ва предмети. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, уларнинг вазифалари, принциплари ва тизими.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тушунчаси, таркиби ва белгилари.
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги амалдаги Кодексининг 10-моддасида Маъмурий ҳуқуқбузарлик тушунчаси ёритилган бўлиб, унга асосан “Маъмурий ҳуқуқбузарлик деганда қонун ҳужжатларига биноан маъмурий жавобгарликка тортиш назарда тутилган, шахсга, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига, мулкчиликка, давлат ва жамоат тартибига, табиий муҳитга тажовуз қилувчи ғайриҳуқуқий, айбли (қасддан ёки эҳтиётсизлик орқасида) содир этилган ҳаракат ёки харакатсизлик тушунилади” деб таъкидланади.
Ушбу Кодексда назарда тутилган ҳуқуқбузарлик учун маъмурий жавобгарлик, башарти бу ҳуқуқбузарлик ўз хусусиятига кўра жиноий жавобгарликка тортишга сабаб бўлмаган такдирда, амалга оширилади.
Ҳуқуқ назариясига кўра, ҳар қандай юридик жавобгарликнинг асосини қонунга хилоф, айбли қилмиш (ҳаракат ёки харакатсизлик) яъни ҳуқуқбузар-лик ташкил этади. Ҳуқуқбузарликлар ўзининг мазмуни, юридик хусусиятлари ва таркибига эга бўлиб, турли қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.
Ҳуқуқбузарлик ижтимоий маънода фуқаролар, жамият ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига хавфни вужудга келтирувчи хулқ-атвор бўлиб,
у ижтимоий муносабатларнинг ривожланишига тўсқинлик қилади ва уларнинг бузилишига олиб келади. Ҳуқуқбузарлик қасддан ёки эҳтиётсизлик орқасида содир этиладиган хулқ-атвор бўлиб, унинг натижасида жамият, давлат ва фуқаролар манфаатларига моддий ёки маънавий зарар етказилади.
Маъмурий ҳуқуқуқбузарликларнинг қасддан ёки эҳтиётсизлик айб шакли билан содир этилиши.
Одатда маъмурий ҳуқуқбузарликлар айбли ҳатти-ҳаракат бўлиб, айбнинг
2 та шакли билан яъни қасддан ёки эҳтиётсизлик орқасида содир қилинади. (МЖТКнинг 11-12-моддалари).
Амалдаги МЖТКнинг 11-моддасига асосан, маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахс ўз ҳаракати ёки ҳаракацизлиги ғайриҳуқуқийлигини бил-ган бўлса, унинг зарарли оқибатларига кўзи етган, юз беришини истаган бўлса ёки бу оқибатларнинг келиб чиқишига онгли равишда йўл қўйган бўлса, бундай маъмурий ҳуқуқбузарлик қасддан содир этилган деб ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |