“маънавият ва маърифат хонаси”ни жиҳозланиши тошкент 2019


Байроқ (бунда гербнинг сурати юқорида, пастки қисмида у ҳақдаги маълумот бўлиши зарур) Мадҳия


Download 0.74 Mb.
bet2/3
Sana31.01.2023
Hajmi0.74 Mb.
#1142202
1   2   3
Bog'liq
МАЪНАВИЯТ ВА МАЪРИФАТ ХОНАСИ

Байроқ
(бунда гербнинг сурати юқорида,
пастки қисмида у ҳақдаги маълумот бўлиши зарур)
Мадҳия
(бунда мадҳия матни, у ҳақдаги маълумот бўлиши лозим)
Уларнинг пастки қисми сиёсий-ҳуқуқий қадриятларимиз – мамлакатимизнинг сиёсий харитаси, Конституциямиз ҳамда миллий валютамизни ифодаловчи лавҳалар суратлари билан безатилади. Ҳамда китоб жавони жойлаштирилади (унинг юқори қисми икки томондаги суратлар остки қисмига тенг бўлиши лозим. Бу суратларнинг аниқ кўриниб туриши, шунингдек, китоблардан фойдаланишнинг қулайлиги учун зарур).
Унда таълим-тарбия, маънавий-маърифий, сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий, диний-ахлоқий, бадиий (назм, наср) мавзулардаги китоблар қўйилади. Уларнинг сони камида 30 тани ташкил этиши ва янги нашрлар билан мунтазам бойитиб борилиши лозим.
Китоблар сиёсий, ҳуқуқий, маънавий, диний... кетма-кетлиги тарзида жойлаштирилиши тавсия этилади. Мазкур китоб жавонининг энг қуйи қисмида аудио, видео кўринишдаги электрон китоблар, методик қўлланмалар, тарғибот тақдимотлари, буклетлар ҳамда маънавий-маърифий газета ва журналлар жойлаштирилади (бунда улар охирги сонлари билан мунтазам янгилаб борилади).
Хона деворининг чап томонида Маънавий-маърифий ислоҳотларга оид қонунлар, қарорлар, фармонлар ва фармойишлар жамланмаси, хусусан, Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси ҳақида маълумот келтирилади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 июлдаги “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтариш тўғрисида”ги №ПҚ-3160-сонли қарори тўлиғича акс этади. Уларнинг дид билан тайёрланган махсус ойнали рамкаларда берилиши мақсадга мувофиқ.

Шавкат Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев


Тўрдаги деворнинг ўнг томонида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг расмий тасдиқланган сурати, асарлари, муҳим фикрлари (бу фикрлар маънавиятга дахлдор бўлиши шарт) жойлаштирилади. Бунда сурат ва маълумотлар юқорида, Президент асарларига мўлжалланган кичик китоб жавони унинг остида бўлиши мақсадга мувофиқ.
Бу жойда Президент фикрлари бўлиши лозим
Бу фикрлар маънавиятга дахлдор бўлиши шарт
Ташкилот ҳаёти ва фаолиятига мос келадиган фикрлари келтирилиши ҳам мумкин.

Download 0.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling