Мантиқ илмининг предмети, асосий қонунлари. Тушунча тафаккур шакли сифатида referat


Download 195.45 Kb.
bet13/17
Sana24.03.2023
Hajmi195.45 Kb.
#1293593
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Таърифлашнинг турлари

Номинал таъриф- предметни ифодаловчи тушунчанинг маъносини аниқловчи таъриф.

Аниқ реал таъриф- предметнинг муҳим белгисини кўрсатиш орқали таърифлаш

Аниқ реал таърифнинг 2 тури мавжуд:
1. Яқин жинси ва тур белгисини кўрсатиш орқали таърифлаш; 2. Генетик таъриф.

Ноаниқ реал таърифда- тушунчанинг мазмуни ёрдамчи воситалар орқали очиб берилади.

Ноаниқ реал таърифнинг 3 тури мавжуд:
1.Аксиоматик таъриф.
2. Контекстуал таъриф. 3. Индуктив таъриф.

Таърифлашнинг қоидалари

  1. Таъриф тенг хажмли бўлиши керак, яъни аниқланувчи ва аниқловчи тушунчаларнинг хажмлари ўзаро тенг бўлиши шарт.

  2. Таъриф аниқ бўлиши керак, унда образли иборалар, мазмуни ноаниқ сўзлар ишлатилмаслиги керак.

  3. Таъриф айлана шаклида бўлиб қолмаслиги керак, яъни аниқловчи тушунчанинг мазмунини аниқлаш учун аниқланувчи тушунчанинг ўзига мурожаат қилиш мумкин эмас.

  4. Таъриф иложи борича инкор шаклида бўлмаслиги керак.


Таърифлашга ўхшаш мантиқий усуллар:

  1. Тушунчани унга қарама қарши бўлган тушунча орқали таърифлаш.

  2. Тасвирлаш- тушунчанинг мазмунини у акс эттирувчи предметнинг баъзи ташқи белгиларини кўрсатиш орқали аниқлаш.

3.Тавсифлаш- предметнинг баъзи бир муносабатдаги муҳим тур белгиларини кўрсатиш.


Download 195.45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling