Мантиқ илмининг ривожланишида, илмий услуб билан боғлиқ масалаларни ҳал этишда


Download 23.33 Kb.
bet2/2
Sana23.04.2023
Hajmi23.33 Kb.
#1390015
1   2
Bog'liq
3 мавзу Янги даврда Ғарбий Европада мантиқ илмига янгича ёндашувларнинг (2)

Пор-Рояль мантиғи
1662 йилда Антуан Арно ва Пьер Николь томонидан «Мантиқ ёки фикр қилиш санъати» деб номланувчи китоб ёзилиб, нашр этилади. Бу асар 1644 йилдан қўлёзма холатида тарқалган эди. Кейинчалик бу асар «Пор – Рояль мантиғи» номи билан машҳур бўлди. Пор – Рояль мантиғи Декартнинг мантиқий қарашларига асосланади ва унинг методологик принципларини ривожлантиради. Пор – Рояль мантиғи ўз даврининг руҳиятини акс эттириб, мантиқий муаммоларни ўша даврнинг фалсафий, илмий, диний тасаввурлари нуқтаи назаридан кўриб чиқади. Муаллифларнинг таъкидлашича, ақл ва эътиқод бир булоқдан оқиб чиққан икки ирмоққа ўхшайди ва бир-бири билан ҳамкордир. Пор – Рояль мантиғи шу принцип асосида ёзилган. Асар тўрт қисмдан иборат.
Пор – Рояль мантиғининг I қисми “Ғоялар ҳақида ёки ақлнинг биринчи фаолияти” деб аталувчи тасаввур ҳақида мулоҳазалар” деб номланади. У15 бобдан иборат бўлиб, тушунчалар билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилган. Пор – Рояль мантиғида ғоялар умумий, жузъий ва якка ғояларга ажратилади. Бир буюмни ифодалаган ғоя якка, кўп буюмларни ифодалаган ғоя - умумий ғоя – жинс бўлади.
Пор – Рояль мантиғи вакиллари дефиниция – таърифлашнинг икки турини кўрсатишади – номинал ва реал таърифлаш. Уларнинг таъкидлашича, номинал таърифлаш исбот талаб қилмайди, реал таърифлашни исбот қилиш керак бўлади. Улар предикабилиялар (жинс, тур, тур белгиси, хусусий белги ва ўткинчи белги) масаласини ҳам тахлил қиладилар. Пор-Роял мантиғида биринчи маротаба тушунчанинг мазмунини ифодаловчи компрегензия (comprehension) термини фанга киритилади. Тушунчанинг мазмуни ва хажми ўртасидаги муносабат Порфирийдан бошлаб мантиқ фанида ўрганилганига қарамасдан, тушунчанинг мазмуни нима эканлиги аниқ қайд этилмаган эди. Бу тушунчанинг моҳияти биринчи маротаба Пор – Рояль мантиғида қуйидагича таърифлаб берилган: “ғоянинг компрегензияси деганда унда мавжуд бўлган атрибутларга айтаман, бу атрибутларни ғояни бузмасдан туриб, ундан олиб ташлаб бўлмайди. Учбурчак ғояси кўлам, фигура, уч томон, уч бурчак ва учбурчак йиғиндисининг икки тўғри бурчакка тенглигидан иборат.”
Уларнинг мулоҳаза (ҳукм) ҳақидаги таълимоти китобнинг “Одамларнинг ўз мулоҳазалари ҳақидаги ўйлари ” деб номланган II қисмида (20 бобдан иборат) баён қилинган. Муаллифлар бу масалада тил ва тафаккурнинг, мулоҳаза ва гапнинг ўзаро алоқадорлигига асосланадилар. Улар Аристотель мантиғини танқид қилиб, Стагирит мулоҳазаларнинг ҳамма турларини кўрсатмаган, аслида унинг турлари кўпроқдир, - деб таъкидлайдилар. Пор – Рояль мантиғида мураккаб мулоҳазаларнинг олти тури кўрсатилади ва ўша давр диний билимлари ва амалиётидан мисоллар келтириб изоҳланади:

  1. Копулятив мулоҳазалар. “Эътиқод ва ибодатдаги ҳаёт тақдирланиш учун зарурдир.”

  2. Айирувчи мулоҳазалар. “Ҳар қандай чизиқ тўғри ёки эгри бўлади.”

  3. Шартли мулоҳазалар. “Агар инсон хайвон бўлса, унда у сезиш хусусиятига эга.”

  4. Сабабий мулоҳазалар. “У жазоланган, чунки жиноят содир қилган.”

Муаллифларнинг шартли ва сабабий мулоҳазаларни ажратиб кўрсатиши замонавий мантиқ нуқтаи-назаридан муҳим аҳамиятга эга.

  1. Нисбий мулоҳазалар. “Хазина қаерда бўлса, менинг юрагим ўша ерда.”

  2. Чекловчи мулоҳазалар.

Пор – Рояль мантиғи вакиллари китобнинг III қисмини (20 бобдан иборат) хулоса чиқаришга бағишлайдилар. Хулоса чиқариш инсон учун зарурдир. Хулоса чиқаришда бирор ҳукмнинг чинлиги ёки хатолиги масаласи ҳал қилинади. Ҳукмнинг субъекти кичик термин, предикати катта термин, улар ўртасидаги тушунча ўрта термин бўлади. Хулоса чиқаришда икки асос ва хулоса иштирок этади. Хулоса чиқариш энтимема шаклида бўлиши мумкин – унда асослар аниқ ифодаланмайди. Хулоса чиқаришнинг учта ва ундан кўпроқ мулоҳазалардан тузилган тури бўлиши мумкин, у сорит бўлади. Силлогизмлар оддий ва бирлаштирувчи бўлади. Оддий силлогизмда ўрта термин чекка терминларнинг биттаси билан боғланади. Бирлаштирувчи силлогизмда ўрта термин иккита чекка термин билан боғланади. Пор – Рояль мантиғида ҳулоса чиқариш системаси кенгайтирилди, унинг вакиллари томонидан индукция дедукцияга қарама – қарши қўйилди, уларнинг ўзаро алоқаси кўрсатилмади.
Пор – Рояль мантиғи китобининг IV қисми метод ҳақида бўлиб, 16 бобдан иборат. Муаллифлар метод масаласини мантиқий исботлаш билан боғлиқ ҳолда кўриб чиқадилар. Бунга сабаб, методни қўллашдан мақсад, ҳақиқатни аниқлашдир, ҳақиқатни аниқлаш учун эса, фикрнинг чинлигини исботлаш зарурдир. Ушбу қисмнинг 11 бобида фанларнинг методларига оид 8 та қоида келтирилади. Бу қоидалар 4 грухга бўлинади.
Download 23.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling