Мантиқий саволлар 1
Download 0.6 Mb.
|
Мантиқий саволлар жамланмаси
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мантиқий саволлар 4
Мантиқий саволлар 3
Боққа кирган биринчи киши 1 дона, иккинчи киши 2 дона, учинчи киши 3 дона, охирги кирган киши эса нечанчи ўринда кирган бўлса шунча дона олма узиб чиқибди. Сўнгра олмаларнинг ҳаммасини жамлаб баробар бўлишганда ҳар бир кишига 15 донадан олма тўғри келибди. Хўш, неча киши боққа кирган ва ҳаммаси бўлиб нечта олма узиб чиққан? 9 та гулни икки она ва икки қизга тенг тақсимлаш мумкинми? компания моҳиятини ёзинг. ушбу расмда кимнинг ҳайкали тасвирланган ҳамда бу ҳайкал қайси шаҳарда жойлашган? Муҳаббатни уч карра хизмат кўрсатган ўғри дейиш мумкин. Биринчидан, ҳеч қачон ухламайди. Иккинчидан, фавқулотда жасур, ҳеч нарсадан қайтмайди. Учинчидан, ... Уни белбоғи, белбоғчаси, корпуси ва томоғи бор. Унинг ички босими 1 млн 700 минг паскалдан кам бўлмаслиги керак. У нима? Аниқ жавоб қабул қилинади. Бир ҳарф деярли дунёнинг барча алфавитларида бир хил ёзилиши билан рекорд ўрнатган. Бу қайси ҳарф? Савол жуда қисқа. Диего, Манфрид ва Сид қайси “даврда” дўстлашади? Футбол жамоасидаги 11 та ўйинчининг ўртача ёши 21 га тенг. Ўйин давомида бир ўйинчи жароҳатланиб, ўйиннни тарк этди. Шунда қолган ўйинчиларнинг ўртача ёши 20 4/5 тенг бўлди. Майдондан чиқиб кетган ўйинчининг ёшини топинг. Машҳур Энкарта-98 энциклопедиясида машҳур жуфтликлар каталоги мавжуд. Бу каталогдан ромео ва Жулетта, Пьер ва мария Кюри, ака-ука Райтлар, Исҳоқ Рабин ва Ёсир Арофат каби мақолалар ўрин олган. Савол, бу каталогдаги энг биринчи мақола қайси жуфтлик ҳаққида бўлиши мумкин? Мантиқий саволлар 4. Бир киши бозордан яктак, махси ва кавушни 20 тангага сотиб олибди. Яктак махсига қараганда 9 танга қиммат, яктак ва махси биргаликда ковушга қараганда 16 танга қиммат туради. Савол, Харидор ҳар бир буюмни алоҳида неча тангадан сотиб олган? Иккита соат соат 9 га тўғриланиб юргизиб қўйилди. Улардан бири тўғри юради, иккинчиси эса ҳар соатда 1,5 минут “олдинга” кетади. Савол, Бу соатлар яна қанча вақтдан кейин бир хил вақтни кўрсатади? расмда дунёнинг етти мўжизасидан қайси бири тасвирланган Компания рамзининг моҳиятини ёзинг. Абу Наср Фаробий бу фанни “Кимнинг феъл-атвори мувозанатини йўқотган бўлса, уни тартибга келтирадиган ниҳоятда фойдали фан” деб таъкидлайди. Савол, Бу қайси фан? Дастлаб иккита осмонга қараган прожекторлар ёнади. Сўнгра яна иккитаси ёниб олтинранг рақамлар ва сўзларни ёритади. Савол, Гап қайси машҳур компания эмблемаси ҳақида кетмоқда? Одамнинг бир томонида уларнинг сони 150-200 тани, иккинчи томонда эса 50-100 тани ташкил этади. Уларнинг ҳар бири ўртача 150 кун яшайди. Савол, Гап нима ҳақида кетмоқда? Тоққа саёҳатга борган кишилардан 9 киши адашиб қолибди. Уларнинг 5 кунга етарлик овқатлари бор экан. Эртаси куни бечора адашганларга яна бир иккинчи адашган гуруҳ келиб қўшилибди. Иккинчи гуруҳнинг овқати бутунлай тамом бўлган экан. 1-гуруҳ овқатини 2-гуруҳ билан баҳам кўриб ейишибди. Шунинг учун уларнинг 4 кунлик овқати 3 кунга етадиган бўлибди. Савол, 2-гуруҳда неча киши адашган? Билл Хюлетт ва ва Дейв Паккард ўзларининг электротехника соҳасидаги компанияларигаасос солишгач, бир масала бўйича қуръа ташлашган. Савол, қуръада ким ютган? Ушбу расмда қайси маросим тасвирланган? У мустаҳкамлиги жиҳатидан пўлат симга ўхшайди. Уни узиш қийин бўлиб, 1 квадрат миллиметрини узиш учун 50 кг куч керак. Савол, у нима? Биринчи рақамини ўчирганда 57 марта камаядиган бутун сонни аниқланг. Икки киши биргаликда от сотиб олмоқчи бўлибди. Бири иккинчисига айтибди: “агар сенда бор пулнинг учдан бирини мендаги пулга қўшсак, у ҳолда отнинг нархига баробар пул бўлади”. Иккинчиси эса биринчисига дебди: “агар мендаги бор пулга сендаги пулнинг тўртдан бир қисмини қўшсак отнинг нархи баробар пул бўлади”. Агар биринчи одамда 24 динор пул бўлса, иккинчисида қанча пул бор ва отнинг нархи қанча? Бир техника воситаси далада ҳам, конда ҳам, ошхонада ҳам керак бўлади. Савол, у нима? Тиббиётда жуда кенг ишлатиладиган бу сўзнинг асл маъноси “қуритилган” деган маънони билдиради.у инсон организмининг асоси бўлиб хизмат қилади. Савол, у нима? Download 0.6 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling