Маoлумотнома
Жисмоний нагрузка ва дам олишнинг рационал навбатлашуви
Download 1.18 Mb. Pdf ko'rish
|
ЖТНМ китоб Хонкелдиев ва Абдуллаев
Жисмоний нагрузка ва дам олишнинг рационал навбатлашуви.
Жисмоний тарбия жараёнининг мунмазамлиги дам олиш билан нагрузка беришнинг доимий бўлишлигини ман қилмай, тахминий мўлжал олиш орқали амалга оширилади. Нагрузка шуғулланувчилар организмига жисмоний машқлар таъсирини маълум даражадаги катталиги бўлиб, у организмни функционал имкониятини ошириш фактории ҳисобланади. Бунга организмнинг “иш потенциали”ни сарфлаш ва «чарчаш» орқали эришилади, энергияни тиклаш жараёни учун стимул ҳисобланади. Тикланиш жараёнининг қонуниятлари кучига қараб нагрузка ва дам олиш бир вақтнинг ўзида нагрузкани қўллаш пайтидаги шароити билан ҳам чамбарчас боғликлик мавжуд. Кўп сонли илмий изланишларнинг кўрсатишича, иш қобилияти дам олиш шароитида қонуний равишда белгиланган фазалар буйича ўзгариб туради. Иш пайтида, нагрузка катта бўлса, иш қобилияти даражасининг пасайиши содир бўлади, чарчаш ривожлана бошлайди. Оқибатда иш бажариш тўхтайди, организмга дам бериш керак бўлади, дам пайтида тикланиш жараёни бошланади, навбатдаги нагрузкага стимул тайёрланади. Тўғри, айрим пайтда тикланиш жараёни иш вақтидаёқ бошланади, лекин иш қобилиятининг тўла тикланиши учун дам олиш шароити яратилиши керак. Айтарли юқори даражадаги катта нагрузкада ва лозим бўлган дам олиш интервалида тикланишниг бориши иш қобилиятининг иш бошлангунгача бўлган даражасига етиб қолсада, у тўла тугалланмайди, чунки унинг орқасидан “юқори тикланиш” фазаси содир бўладики, унинг асосида организмнинг энергетик ресурсларининг супер-конпенсацияси (фосфокреатин, гликоген ва ҳоказоларнинг тикланиши) ётади. Юқори тикланиш фазаси дам олиш давом эттирилган ҳолдагина алмашади ва иш қобилияти организмда иш бошлангунча бўлган ҳолатга қайтади (2 чизмага қаралсин). Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки: биринчидан – организмнинг функционал имкониятлари динамикаси фақат нагрузка билан эмас, иш қобилиятининг тикланиши ва ривожланиши учун зарур бўладиган дам олиш билан шартли боғлиқ. Шу сабабли дам олишга нагрузка каби жисмоний тарбия жараёнининг етакчи компонентларидан бири деб қарашимиз лозим. Шунга кўра, жисмоний тарбия санъати – бу маълум маънода нагрузка билан дам олишни тўғри навбатлаштира (алмаштира олиш) демакдир. Download 1.18 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling