Maple тизимининг ыисыача характеристикаси


Maрle-тили ва унинг синтаксиси


Download 0.71 Mb.
bet13/19
Sana20.12.2022
Hajmi0.71 Mb.
#1034876
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   19
Bog'liq
Maple

3. Maрle 7 тизимида маълумотлар турлари

3.1. Maрle-тили ва унинг синтаксиси


Maрle-тили бир вақтнинг ўзида ҳам тизим билан мулоқот қилиш (кириш) тили ҳам дастурлаш тили бўлиб ҳисобланади. Математик масалаларни дастурлаш бўйича Maрle-тили энг кучли дастурлаш тилларидан биридир.


Maрle-тилнинг алфавити 26 лотин ҳарфлари 10 араб рақамлари ва 32 махсус символлардан иборат. Махсус символларга арифметик операторлар +,-,*,/, даражага кўтариш белгиси * ва бошқалар киради. Махсус символларга қуйидаги тилнинг синтаксиси элементлари ҳам киради:
% — аввалги амалнинг натижасини сақловчи тизим ўзгарувчиси;
: — ҳисоблаш натижасини чиқаришни тўхтатиб турадиган ифода фиксатори;
; — — ҳисоблаш натижасини чиқаришни таъминлайдиган ифода фиксатори; ;
# — дастурий изоҳнинг кўрсаткичи;
" — сатр чеклагичи (масалан, 'string');
:= — ўзлаштириш оператори (масалан, х:=5);
: ; — бўш оператор;
:: — ўзгарувчи турининг кўрсаткичи (масалан, n::integer ёки z::complex);
\ — тескари бўлиш белгиси, контекстга боғлиқ ҳолда вазифаси ўзгариб туради.

3.2. Заҳирага олинган сўзлар


Заҳирага олинган сўзлардан шартли ифодалар, цикллар, процедуралар, ва бошқарувчи командаларни ҳосил қилиш учун фойдаланилади. Maрle 7 тизимида 42 та заҳирага олинган сўз бор (3.1-жадвал).


3-1-жадвал

and

break

By

catch

description

do

done

el if

else

end

error

export

fi

finally

for

from

global

if

in

intersect

local

minus

mod

module

next

not

od

option

options

or

proc

quit

read

return

save

stop

then

to

try

union

use

while










3.3. Ифодалар ва улар билан ишлаш


Maрle 7 умуман олганда математик ифодалар билан иш кўрувчи тизимдир. Математик ифодалар математик қонунлар ва ўзгартириш қоидаларига асосан баҳоланиши ва ўзгартирилиши мумкин. Масалан ифодаларни соддалаштириш функцияси simplify кўплаб математик ифодаларни соддалаштириши мумкин:
> restart:simplify(sin(x)^2+cos(x)^2);

> simplify((x^2-2*x*a+a^2)/(x-a));

ёки математик нотацияда
>

>

Ифодаларни киритиш Enter клавишасини босиш билан тугалланади. Бунда киритиш маркери сатрнинг ҳар қандай позициясида бўлиши мумкин, сўнггида туриши шарт эмас. Агар киритишни янги сатрга ўтказиш керак бўлса Shift ва Enter клавишалари биргаликда босилади. Сессиянинг сўнггидан ҳисоблаганда биринчи, иккинчи ёки учинчи ифодани чақириш учун битта, иккита ёки учта % белгиси ишлатилади:


> a:b:c:
> %;
c
> a:b:c:
> %%;
b
> a:b:c:
> %%%;
a
> 3+6:
> %;
9
> %%+5;
14
Жорий ҳужжат билан ишлашни тугаллаш учун киритиш сатрига киритилган quit, done ёки stop командалардан бирини бажариш етарли.
> stop;



Download 0.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling