44-мавзу. ЎЗАРО ДЎСТЛИК - ЯХШИ ҚЎШНИЧИЛИК, ТИНЧЛИК ГАРОВИ
1. Мамлакатимизда нечта миллат ва элат вакиллари истиқомат қилади?
2. Ўзбекистонда таълим тизими қайси тилларда олиб борилади?
3. Ўзбекистонда нечта диний конфессия вакиллари яшайди?
4. Марказий Осиё мамлакатлари халқларини қандай ришталар ўзаро боғлаб туради?
5. Миллатлараро муносабатлар сиёсатини амалда қайси идора амалга оширади?
6. Ўзбекистонда нечта миллий маданий марказ ва дўстлик жамиятлари фаолият олиб бормоқда?
7. Ўзбекистон “Буюк ипак” йўлининг қаерида жойлашган?
8.Ўзбекистон бугун яқин қўшничилик, дўстлик тамойилларига таянган ҳолда қандай сиёсат олиб бормоқда?
45-мавзу. МАНГУ ҲИЛПИРАЙВЕР, ЮРТИМ БАЙРОҒИ!
1. Юртимизда 65 метрли энг улкан байроқ қайси шаҳарда ўрнатилган?
2. Ҳозирги кунда мамлакатимиздаги энг баланд байроқ қайси вилоятда?
3. 2021 йил 1 июнда Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллигига туҳфа сифатида Эверест (Жомолунгма) чўққисига Ўзбекистон байроғи ва Президентимиз Шавкат Мирзиёев суратини олиб чиққан альпинист ким эди?
4. Дунёдаги қайси шаршарада миллий байроғимиз ранглари ёритилган?
5. Амир Темур давлати байроғининг ранги қанақа эди?
6. “Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тўғрисида”ги қонун қачон қабул қилинган?
7. Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғидаги яшил ранг қандай маънони билдиради?
8.Ўзбекистон байроғидаги ярим ой (ҳилол) ва 12 юлдуз акс эттирилишининг маъносини айтинг?.
46-мавзу. ТУРКИЙ ДАВЛАТЛАР БИРДАМЛИГИ - РИВОЖЛАНИШ САРИ ЯНГИ ҚАДАМ
1. 2009 йилнинг 3 октябрида Озарбайжоннинг Нахичеван шаҳрида қайси кенгашга асос солинган эди?
2. 2018 йилнинг сентябрь ойида Қирғизистоннинг Чўлпонота шаҳрида ўтказилган Туркий тилли давлатлар раҳбарлари саммитида Ўзбекистондан фахрий меҳмон сифатида ким иштирок этганди?
3. Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши қайси йилда Туркий давлатлар ташкилоти деб ўзгартирилди?
4. Туркий давлатлар ташкилоти таркибига қайси давлатлар киради?
5. Туркий давлатлар ташкилоти фаолиятида қайси давлатлар кузатувчи саналади?
6. Туркий давлатлар ташкилотининг биринчи саммити қайси шаҳарда ўтказилди?
7. Туркий давлатлар ташкилоти аъзоларининг савдо-иқтисодий соҳалардаги ҳамкорлиги натижасида нечанчи йилдан бошлаб маҳсулот айланмаси 40 фоизга ошган?
8. Пойтахтимизда Туркий тилли давлатлар Ишбилармонлар кенгаши мажлиси ҳамда Инвестиция ва бизнес форуми қачон бўлиб ўтди?
9. 2021 йилнинг сентябрь ойида Тошкент шаҳрида Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши доирасида қандай тадбир ўтказилди?
10. 2021 йилнинг 12 ноябрь куни Истанбул шаҳрида Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши нечанчи саммити бўлиб ўтди?
11. Туркий давлатлар ташкилотининг туркий дунё бирлигига қўшган ҳиссаси учун қандай мукофот таъсис этилди?
12. Ер юзида қанча туркий тилли халқлар яшайди?
13. Ушбу давлатларнинг умумий майдони салкам 5 миллион квадрат километрни ташкил қилади. Қайси давлатлар ҳақида гап кетмоқда?
Do'stlaringiz bilan baham: |