Марказий Осиё -инсоният цивилизациясининг кадимги ўчокларидан бири


Тинчликсeвaр тaшқи сиёсaт aсoслaрининг ишлaб чиқилиши, унинг aсoсий тaмoйиллaри


Download 1.34 Mb.
bet90/97
Sana21.06.2023
Hajmi1.34 Mb.
#1638075
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   97
Bog'liq
Ўзб тарих семинар

2.Тинчликсeвaр тaшқи сиёсaт aсoслaрининг ишлaб чиқилиши, унинг aсoсий тaмoйиллaри.
Мустақилликнинг дастлабки кунларидаёқ Ўзбекистоннинг миллий манфаатларига мос келадиган пухта ташқи сиёсий йўлни белгилаш, жаҳон ҳамжамиятига қўшилиш, ҳорижий мамлакатлар билан сиёсий, дипломатик иқтисодий, илмий-техникавий, маданий алоқалар ўрнатиш масалалари долзарб вазифа сифатида кўндаланг бўлиб турарди. Бу осонгина ечиладиган вазифалар эмас эди. Масаланинг мураккаблиги шундан иборат эдики, Иттифоқ даврида ташқи сиёсат юритиш, ташқи дунё билан алоқа қилиш, ташқи савдони ташкил этиш Москва, марказий ҳокимият томонидан олиб борилар эди. Республикалар эса, жумладан, Ўзбекистон ҳам ташқи дунёдан ажралган, тўғридан-тўғри алоқа қилолмайдиган ёпиқ мамлакат эди. Шу боис давлатимиз ташқи сиёсат юритиш тажрибасига ҳам, жаҳон дипломатиясини, ташқи иқтисодий фаолиятни биладиган кадрларга ҳам эга эмас эди. Республикада бундай кадрлар тайёрловчи бирорта ҳам ўқув юрти йўқ эди. Вазият зудлик билан ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий алоқаларни шакллантиришни талаб қилмоқда эди.
Президент Ислом Каримовнинг «Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли» ва бошқа асарларида мустақил ташқи сиёсат юритиш қоидалари назарий ва амалий жиҳатдан пухта асослаб берилди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 17-моддасида ташқи сиёсат қоидалари қонунлаштирилди ва у жаҳондаги кўплаб мамлакатлар билан ҳамкорлик жараёнлари ортга қайтмаслигининг ҳуқуқий кафолати бўлиб хизмат қилмоқда.Ўзбекистонни халқаро ҳуқуқ субъекти сифатида белгилайдиган, республиканинг ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий алоқаларини тартибга соладиган қонунлар қабул қилинди. «Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсий фаолиятининг асосий принциплари тўғрисида»ги, «Чет эл инвестициялари ва хорижий ивесторлар фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги, «Ташқи иқтисодий фаолият тўғрисида»ги ва бошқа қонунлар ҳамда норматив ҳужжатлар ана шулар жумласидандир. Булар фаол ва кенг кўламли ҳамкорлик учун мустаҳкам ҳуқуқий кафолат яратиб берди. Ташқи алоқаларни таъминлайдиган вазирликлар ва муассасалар ташкил этилди. Ташқи ишлар вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки, ихтисослаштирилган ташқи савдо фирмалари шулар жумласидандир. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатияси университети, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиш академияси ва бошқа университетларда ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий фаолият соҳаси учун мутахассис кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилди.

Download 1.34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling